топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У.Мажидовнинг Урганч давлат университети профессор-ўқитувчилари билан учрашуви

Urganch davlat universiteti
Илм-фан
2017 йил 13 октябрь куни Олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У.Мажидов Урганч давлат университети жамоаси билан учрашди. Учрашувда Иномжон Уришович бугунги кунда олий таълим тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида гапириб, илмий-педагогик салоҳият ҳануз паст даражада қолаётганлиги, таълим жараёнининг ўқув-методик ва ахборот таъминоти замонавий талабларга мос эмаслиги, моддий-техник базани тизимли равишда янгилаб бориш кераклиги ҳамда олий таълим тизимида ўқув жараёнига илғор халқаро тажрибани кенг жорий этиш ва етакчи ҳорижий турдош илмий-таълим муассасалари билан яқин ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш бугунги куннинг энг долзарб вазифаларидан эканлигини таъкидлади.
Шунингдек, ўқув жараёнини халқаро таълим стандартлари даражасига кўтариш, мутахассис-кадрлар тайёргарлиги жараёнида фан, таълим, ишлаб чиқариш интеграциясини  янада такомиллаштириш, университет таълим муҳитини, ёшларнинг  билим ва касбий компетентлигини ошириш мақсадларига йўналтирилган энг замонавий педагогик технологиялар, таълим дастурлари ва ўқув-методик материалларни тадбиқ этиш, таълим сифатини ошириш зарурлиги ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Профессор-ўқитувчиларга бугунги кунда қўйилаётган талаблар ҳақида тўхталиб, профессор-ўқитувчилар  ўз касбий маҳорат ҳамда малакаларини мунтазам  ошириб боришлари, мутахассислик соҳасида нафақат Ўзбекистон, балки, ҳорижнинг энг кўзга кўринган олимлари тадқиқот йўналишлари, фан назарияси  ва унинг  амалий тадбиқи бўйича  қўлга киритилган ютуқлардан бохабар бўлишлари ва бунинг учун ўзларининг бор куч ва имкониятларидан кенг фойдаланишлари  муҳимлиги, хорижий ҳамкор олий ўқув юртларида малака ошириши, докторантурада таълим олиши учун барча шароитлар яратилганлигини айтиб ўтилди.
 
Учрашув сўнггида университет профессор-ўқитувчиларидан профессор Э.Рўзиев, ф.-м.ф.д. А.Яхшимуратов, доц. А.Шарипов, доц. Ж.Эрметовалар олий таълим тизимини янада ривожлантириш бўйича ўз фикр-мулохазаларини билдирдилар.


0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.