топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У.Маджидовнинг Хоразм вилоятидаги олий ва ўрта махсус таълим муассасалари жамоаси билан учрашуви ўтказилди

Urganch davlat universiteti
Илм-фан
2018 йил 12 май куни Урганч Давлат университети Маданият саройида Олий ва ўрта махсус таълим вазири Маджидов Иномжон Уришовичнинг  Хоразм вилоятидаги олий ва ўрта махсус таълим муассасалари жамоаси билан учрашуви ўтказилди. Учрашувда Хоразм вилоятидаги олий таълим муассасалари ректор ва проректорлари, факультет деканлари, кафедра мудирлари, профессор-ўқитувчилари ҳамда касб-ҳунар коллежлари директорлари иштирок этдилар. Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг 2017 йил 4 октябрдаги СҚ-231-III-сонли Қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига ва халқаро меҳнат стандартларига мувофиқ фуқароларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш бўйича тадбирлар мажмуаси ижроси бўйича Хоразм вилоятида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди. Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Уришович сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 майдаги “Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 349-сон қарори мазмун-моҳияти ҳақида батафсил маълумот берди. Унда фуқароларни, жумладан, таълим, соғлиқни сақлаш муассасалари, бошқа бюджет ташкилотлари ходимларини, таълим муассасалари ўқувчилари ва талабаларни мажбурий меҳнатга, шу жумладан туман ва шаҳарлар ҳудудларини ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш ишлари, мавсумий қишлоқ хўжалиги ишлари, металл чиқиндилари ва макулатура йиғиш, шунингдек, бошқа турдаги мавсумий ишларга жалб қилиш ҳолатларига чек қўйиш мустахкамлаб қўйилганлиги,  мажбурий жамоат ишларига бевосита ёки билвосита жалб қилган мансабдор шахсларга нисбатан қатъий интизомий чоралар қўлланилиши белгиланганлиги қайд этилди.
Учрашувда Олий ва ўрта махсус таълим вазири И.Маджидов бугунги кунда олий таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 майдаги “Иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларига инновацияларни жорий этиш механизмларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида белгилаб берилган вазифалар, таълим-тарбиявий жараёнларни замон талаблари асосида ташкил этишнинг долзарб масалалари ва бошқалар хусусида ҳам тўхталиб ўтди. Учрашув қатнашчилари Олий ва ўрта махсус таълим вазирига бевосита ўзларини қизиқтирган саволлари, фикр-мулоҳазалари ва таклифлари билан мурожаат қилиш имкониятига эга бўлишди.




0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.