топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

“Олий таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар: вилоят ОТМларида таълим-тарбия жараёнининг бориши” мавзусида матбуот анжумани

Urganch davlat universiteti
Илм-фан
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Қонуни ижросини таъминлаш, республикада олий таълим тизимини такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг оммавий ахборот воситалари (ОАВ)да кенг ёритилишига эришиш, давлат ва нодавлат оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада кучайтиришҳамда  Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 11 мартдаги “Олий ва ўрта махсус таълим тизимида Ахборот хизматлари фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар ҳақида”ги 136-сонли буйруғида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида  2017 йил 17 ноябрь куни соат 10:00да Урганч давлат университети маънавият хонасида оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида “Олий таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар: вилоят ОТМларида таълим-тарбия жараёнининг бориши” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди. Матбуот анжумани Хоразм вилоятидаги олий таълим муассасаларида олиб борилаётган ислоҳаотлар билан таништирилди.
Бугунги кунда Хоразм вилоятида 3 та олий таълим муассасалари Урганч давлат университети, Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали, Муҳаммад ал Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Урганч филиалифаолият юритмоқда. Хоразм вилояти олий таълим муассасалари томонидан вилоят ижтимоий-иқтисодий, қишлоқхўжалиги, қурилиш ва таълим сохаларига мутахассислар етказиб бермоқда. Урганч давлат университетида бугунги кунда 45та бакалавриат таълим йўналишларида ва 17 та магистратура мутахассисликларида,  Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиалида 5та бакалавриат таълим йўналишларида ва 1 курсда 13та, IIкурсда- 26та клиник ординатура мутахассисликларида, Муҳаммад ал Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Урганч филиалида 5табакалавриат таълим йўналишларида ва 2тамагистратура мутахассисликларида кадрлар тайёрланмоқда. Ушбу кадрлар ҳозирги кунда вилоятда амалга оширилаётган  кенг қамровли ислохотларни амалга оширишда хизмат қилмокдалар.
Бугун юртимизда олий таълимни такомиллаштириш, олий таълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва модернизациялаш, уларни ўқув ва илмий-лаборатория жиҳозлари билан тўлиқ таъминлаш, илғор педагогик технологиялар ва ўқитиш шаклларини жорий этиш ҳисобига олий маълумотга эга мутахассисларни тайёрлаш сифатини тубдан яхшилашга катта эътибор қаратилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги  “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ- 2909-сон қарори олий таълим тизимини тубдан такомиллаштириш, кадрлар тайёрлашнинг маъно-мазмунини тубдан қайта кўриб чиқиш, халқаро стандартлар даражасида олий малакали мутахассислар тайёрлаш учун зарур шароитлар яратиш мақсадида олий таълим тизимини келгусида янада такомиллаштириш ва комплекс ривожлантириш каби устувор йўналишлар  белгиланган.
Урганч давлат университетида 2017-2018 ўқув йилида бакалавриат таълим йўналишларига қабул квоталари умумий сони 1730та ўриндан 2000та ўрингача, магистратурада эса 28та ўриндан 58та ўрингача ошди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 августдаги “Олий таълим муассасаларида педагогика йўналишида махсус сиртқи бўлимларни ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-3183-сон қарорига мувофиқ Урганч давлат университетида 7та таълим йўналиши бўйича 602 нафар ҳамда иккинчи олий маълумотни сиртқи таълим шаклига 90дан ортиқ талаба қабул қилинди.  
    Шуниндек, бу йил университетда 4 та янги бакалавриат таълим йўналиши, жумладан “Енгил саноат технологиялари ва жиҳозлари”,  “Қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини ишлаб чиқариш”, “Агрономия (сабзавотчилик ва полизчилик)”, “Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш технологияси” ҳамда 2 та магистратура мутахассислиги, яъни “Физика (йўналишлар бўйича)” ва “Математик инжиниринг” очилди. Жумладан, “Математик инжиниринг” магистратура мутахассислиги ҳозирги кунда Марказий Осиё давлатларида мавжуд эмас. Мазкур мутахассислик EРАСМУС+ дастури асoсида “ECCUМ”  лойиҳаси асосида Европа хамкор университетлари билан биргаликда амалга оширилмоқда.
 Ўқув ва илмий-тадқиқот лабораторияларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш — таълим жараёнининг сифатини оширишнинг муҳим пойдевори саналади. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, ҳозирги кунда университет факультетлари биология, кимё, физика, машина деталлари, автомобилсозлик, кимёвий технология фанлари бўйича ҳам замонавий, жаҳон андозаларига жавоб берадиган ўқув лаборатория комплекслари билан таъминланди. Энг муҳими, ушбу лаборатория ускуналаридан нафақат университет талабалари, балқим академик лицей ўқувчилари ҳамда қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида таълим олаётган халқ таълими тизими педагог ходимлари ҳам фаол фойдаланмоқдалар. Умуман олганда, университетни 2017-2021 йилларда ривожлантириш дастурида ўқув-лаборатория жиҳозларини модернизация қилиш, ҳусусан 5 йил давомида озиқ-овқат технологиялари, машинасозлик, механика, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш ва дастлабки қайта ишлаш технологияси каби фанлар бўйича 3 млрд. сўмдан ортиқ  ҳажмдаги маблағларни  ўқув-лаборатория базасини янгилашга режалаштирилганлиги натижасида таълим ва илм-фан интеграциясини янада кучайтириш, талабаларни замонавий амалий билимлар билан қўроллантириш имкониятлари сезиларли даражада кенгайиб бормоқда.
Университетда илм-фан ва таълим соҳасида халқаро хамкорликни ривожлантириш устувор йўналишларидан бирига айланди. 2017 йилда университетда жами 17 нафар профессор-ўқитувчи ва катта илмий ходим, магистрлар АҚШ, Германия, Япония, Испания, Португалия, Корея, Россия каби мамлакатларнинг нуфузли университетларига малака ошириш, стажировка ва илмий -тадқиқот ишларини бажариш учун юборилди.
   Сўнгги йилларда университетда илмий салоҳият ошириш соҳасида ҳам истиқболли ривожланиш дастурлари амалга тоширилмоқда. Ҳусусан,2014 йилда университеда 8 та катта илмий ходим-изланувчи ва 2 та мустақил изланувчи фаолият олиб борган бўлса, 2015 йилда уларнинг сони мос ҳолда 13 та 4 та ни, 2016 йилда 23 ва 7 тани,  2017 йилда эса мос равишда 35 ва 10 нафарни ташкил этди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг2017 йил 15 мартдаги  “Тошкент ахборот технологиялари университетининг  фаолиятини янада  такомиллаштириш  чора-тадбирлари тўғрисида”гиПҚ-2834қароригамувофиқ  Тошкент ахборот технологиялари университетига Муҳаммад ал-Хоразмий номи берилди. Бу қарор билан университет ва унинг ҳудудий филиаллари иқтидорли талабалари учун бериладиган Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги стипендиятаъсис қилинди,  “Муҳаммад ал-Хоразмий авлодлари” номли илмий журнал нашр этила бошланди.  2017-2018 ўқув йилида Муҳаммад ал Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Урганч филиалида бакалавриат таълим йўналишларига қабул квоталари умумий сони 185 та ўриндан 225 та ўрингача оширилди, ҳамда 2 та янги “Компьютер инжиниринг (Компьютер тизимларини лойиҳалаш), Телекоммуникация инжиниринги (Телекоммуникация тармоқлари) магистратура мутахассисликлари очилди. Янги очилган мутахассисликлар таълим жараёнини талаб даражасида ташкил қилиш учун зарур меъёрий хужжатлар, ўқув-услубий адабиётлар ва ўқув-лаборатория жиҳозлари ҳамда ўқув техникаси билан таъминланди. “Телекоммуникация узатиш тизимлари” лабораторияси рақамли коммуникация тизимларини синхронлаш, линияларни кодлаш, рақамли коммуникация тизими таркиби ва комплектацияси станциясини ишга тушириш, Trank терминали тузилиш схемаларини ҳамда GSM, CDMA стандартидаги мобил терминалларнинг тузилишини ўрганиш имкониятини яратади. Шу билан бирга “Elektronika” лабораторияси National Instruments фирмасининг 5 та LabViev виртуал лаборатория қурилмалари, Виртуал талим лаборатория хонаси Huawei компаниясининг мультимедия ўқув жихозлари билан жихозланди. Бугунги кунда  1105.4 млн. сўмлик “Физика“ бўйича  ўқув-лаборатория комплекси ва 415.2 млн. сўмлик “Электротехника ва электроника асослари” бўйича ўқув-лаборатория комплексини келтириш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали бошқа олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик натижасида улардан таклиф қилинаётган профессор-ўқитувчилар талабаларга маъруза машғулотларини ўтказишмоқда. Жумладан, Россия Федерациясининг Р.Р.Вреден номидаги травматология ва ортопедия илмий текшириш институти профессори А.С.Калябу, Жанубий Корея Республикаси Асан госпитали профессори Ю.Хан хирургия бўйича ва Тошкент тиббиёт академиясидан фтизиатрия, педиатрия, психиатрия бўйича мутахассислар талабаларга маърузалар ўқишди. Халқаро алоқалар бўйича  ТТА Урганч филиали билан И.Я. Горбачевский номидаги Тернополь( Украина) давлат тиббиёт университети ва Торонто функционал неврология институти (Канада) билан тажриба алмашиш, илмий тадқиқот, клиник ишлари жиҳатидан ҳамкорлик шартномаси имзоланди. Бундан ташқари И.П.Павлов номидаги 1- Санкт-Петербург давлат тиббиёт университети билан илмий, ўқув ва даволаш ишлари бўйича меморандум имзоланди.
Умуман олганда бу борадаги ишлар, истиқболли вазифаларнинг ижроси олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш, ёшларимиз билан олиб борилаётган тарбиявий жараёнлар, хусусан, оилада ва жамоада меҳр-оқибат ва ўзаро ҳурмат муҳитини, юксак аҳлоқий ва маънавий қадриятларни мустаҳкамлаш, ёшларни моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш,  уларнинг ижодий ва интеллектуал салоҳиятларини рўёбга чиқариш йўлидаги  ишларга уйғунлашган ҳолда давом этмоқда.
Олий таълим муассасаларида иқтидорли талабалар ва уларнинг илмий раҳбарларини қўллаб-қувватлаш, иқтидорли талабалар билан ишлашни янада такомиллаштириш, уларга ўз билимларини намоён этиш ва ривожлантиришга кенг имконият яратилган. Биргина 2017йилда Урганч давлат университети ёшлари кўпгина йўналишларда ўзларининг қобилият ва интеллектуал салоҳиятларини намоён этиб, катта ютуқларни қўлга киритдилар. Жумладан, 2 нафари Навоий, 1 нафари Улуғбек, 1 нафари Беруний,1 нафари Ислом Каримов давлат стипендияси соҳиби бўлишди. 10нафар талабаларимиз республика фан олимпиадалари ғолиблари бўлишди.
Муҳаммад ал Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Урганч филиалиталабалари орасидан шу кунгача 7 нафар Беруний номидаги стипендиантлар, 15 нафар Ўзбекистон Республикаси Ахборот техналогиялари ва қоммуниқацияларни ривожлантириш вазирлиги стипендиантлари, ва бир нафар Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги стипендияси сохиби ва 10 нафар Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ўтказиладиган фан олимпиядалари ғолиблари ва совриндорлари етишиб чиқишган. Бундан ташқари хар йили ўтказиладиган Дастурлаш бўйича Жахон чемпионатида филиал талабалари Ўзбекистон республикасидаги олий таълим муассасалари орасида етакчи ўринни эгаллаб Дастурлаш бўйича жахон чемпионатининг ярим финалида муносиб қатнашиб келмоқдалар.
ТТА Урганч филиали талабалари орасидан шу кунгача 2 нафар Президент стипендияси, 7 нафар Ибн Сино номидаги стипендия, 4 нафар Республика Шифокорлар Ассоциацияси стипендияси совриндорлари етишиб чиқишган. 
Урганч давлат университетидаги спортчи-ёшларнинг республика ва халқаро майдонлардаги спорт мусобақаларида фаол қатнашиб, совринли ўринларни қўлга киритаяпдилар. Яқинда (17-27 сентябрь кунлари)Туркманистон пойтахти Ашхободшаҳрида бўлиб ўтган Ёпиқ иншоотларда ва жанг санъатлари бўйича V Осиё ўйинларида Ўзбекистон терма жамоаси сафида иштирок этган хоразмлик йигит-қизларнинг 6нафари университети талабалари ҳисобланади. Ушбу нуфузли спорт мусобақаларида улар муносиб иштирок этиб, 3 та олтин, 2 та кумуш. 1 та  бронза медалларини қўлга киритдилар.
Зеро, бугунги кунда фақат юксак билимли, замонавий фикрлайдиган, интеллектуал ривожланган ҳамда профессионал тайёргарликка эга бўлган ёшларгина сифатли, жадал ва инновацион тараққиётнинг энг муҳим шарти ва гарови бўла олиши, айнан улар мамлакатнинг буюк келажагини таъминлаши мумкинлигини ҳар бир педагог ходим чуқур англаган ҳолда ёшлар таълим-тарбиясида фаоллик кўрсатишга бел боғлашган.
 
Матбуот анжуманида Урганч давлат университети, Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали, Тошкент ахборот технологиялари университети Урганч филиалимутасаддилари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.



0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.