топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

“Олий таълим муассасаларида маънавий маърифий ишларни такомиллаштириш: муаммо ва ечимлар” мавзусида ҳудудий амалий семинар

Urganch davlat universiteti
Илм-фан
2017 йил 14 октябрь куни Урганч давлат университетида “Олий таълим муассасаларида маънавий-маърифий ишларни такомиллаштириш: муаммо ва ечимлар” мавзусида ҳудудий амалий семинар бўлиб ўтди. Семинарда Урганч давлат университети, Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали ва Тошкент Ахборот технологиялари университети Урганч филиалининг маънавий-маърифий ишлар бўйича проректорлари, маънавият ва маърифат бўлими бошлиқлари, маънавий-маърифий ишлар бўйича декан муовинлари, жамоат ташкилотлари раҳбарлари, факультетлар мураббийлар кенгашлари раислари, ТТЖлари тарбиячи-педагоглари, психологлар иштирок этди.
 
Амалий семинарда Республика “Маънавият ва маърифат” маркази раҳбарининг биринчи ўринбосари Муҳаммаджон Қуронов “Тарбиявий ишларни ташкил этишнинг ташкилий, педагогик-психологик асослари” мавзусида, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Маънавий аҳлоқий тарбия бошқармаси бошлиғи Отабек Бозоров “Замон талаблари асосида олий таълим муассаларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этишнинг долзарб вазифалари” мавзусида маҳорат дарсларини ташкил этишди. Амалий семинарда тингловчилар тарбиявий жараённи ташкил этишнинг педагогик асослари,  ёшлар билан ишлашнинг ташкилий-методик масалалари юзасидан зарур тавсияларга эга бўлишди ва маънавий-маърифий ишларни такомиллаштириш юзасидан муҳим вазифаларни белгилаб олишди.




 

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.