топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

"Китоб байрами" ўтказилди

Urganch davlat universiteti
Илм-фан

2015 йил 30 май куни Урганч шаҳридаги янги бунёд этилган  Ёшлик спорт мажмуаси жойлашган кўркам кўчада «Китоб байрами» бўлиб ўтди. Байрам тантаналари таниқли хонандаларнинг шўх  қўшиқлари ва иштирокчиларнинг жўшқин рақслари билан бошланди. Шундан сўнг вилоят ҳокими Пўлат Бобожонов  тадбирни  байрам табриги билан очиб берди. Вилоят ҳокими Республика “Китоб байрами” муносабати билан барча Вилоятдаги Китоб савдо марказлари, Ахборот-кутубхона маркази ва  Ахборот-ресурс маркази ходимларини  китоблар кўргазмасига келган китобсевар элдошларимизни бугунги тантана билан самимий қутлаб, “Адабиётга эътибор-маънавиятга, келажакка этибор” эканлигини китоб – миллатнинг бебаҳо маданий ва маънавий мероси, у тафаккур хазинасининг калити эканлигини, таъкидлаб ўтди.
Ушбу байрамда таниқли шоир Матназар Абдулҳаким ижодига бағишлаб ёш ижодкорлар ўртасида ўтказилган “Мангулик жамоли” танлови ғолиблари муносиб тақдирланди. Бундан ташқари Вилоят туманларидаги энг фаол китоб савдо марказлари, Вилоят ахборот кутубхонаси ва УрДУ, ТТА, ТаТУ Урганч филиали ахборот ресурс марказлари ҳам Хоразм вилояти Матбуот ва ахборот бошқармаси, Маънавият тарғибот маркази вилоят бўлими, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими, “Камолот” ЁИҲ вилоят кенгаши ва “Соғлом авлод учун” хайрия жамғармаси вилоят бўлими томонидан “Намунали китоб дўкони” кўрик-танлови фаол иштирокчиси сифатида Фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.
 
 
 
 

2 изоҳ

avatar
Хозирги замонда китоб ўқийдиган ёшлар жуда камайиб кетти. Агарда шунақа тадбирлардан кўпроқ ўтказилиб, ёшларни кўпроқ жалб қизиқтириш керак. 
avatar
Хозирги замонда китоб ўқийдиган ёшлар жуда камайиб кетти. Агарда шунақа тадбирлардан кўпроқ ўтказилиб, ёшларни кўпроқ жалб қилиб қизиқтириш керак
Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.