топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Хоразм вилояти олий таълим муасссасалари ўртасида “Ёш китобхонлар” республика кўрик-танловининг саралаш босқичи ўтказилди

Urganch davlat universiteti
Илм-фан
Ўзбекистон “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Васийлик Кенгашининг 2017 йил 26 апрелдаги 70-сонли мажлиси баёни билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида 2017 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури”нинг 46-банди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 16 майдаги “Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида “Ёш китобхонлар” республика кўрик-танловини ўтказиш тўғрисида”ги 310-сонли буйруғида  белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, талаба-ёшлар ўртасида китобхонлик ва мутолаа маданиятини кенг тарғиб этиш, китобга бўлган қизиқишини янада ошириш ва рағбатлантириш мақсадида 2017 йил 30 май куни “Ёш китобхонлар” республика кўрик-танловининг саралаш босқичи ўтказилди. Саралаш босқичида 5 та йўналиш бўйича Урганч давлат университети, ТАТУ ва ТТА Урганч филиаллари талабалари иштирок этдилар. Ҳакамлар ҳайъати қарорига кўра “Китоб тафаккур хазинаси” мақолалар йўналиши бўйича Урганч давлат университети  Филология факультети 3-курс талабаси Норжонгул Раҳимова, “Энг фаол бадиий асар тарғиботчиси” йўналиши бўйича Урганч давлат университети   Педагогика факультети 4 курс талабаси Гулёр Жумабоева, “Ёш ижодкор талаба” йўналиши бўйича Урганч давлат университети  Филология факультети 2 курс талабаси Муиба Отамуродова, “Асарлардан яралган саҳна асарлари” йўналиши бўйича Урганч давлат университетининг  “Умид” жамоаси, “Асарлардан яралган наволар” йўналиши бўйича Урганч давлат университети  Педагогика факультети 1 курс талабаси Ниёзов Муроджон ғолиб деб топилди ва кейинги худудий босқичга йўлланма берилди. Ғолиблар диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар.







 
 
 

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.