топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

“Қишқи салатлар” танлови

Urganch davlat universiteti
Илм-фан
2017 йилнинг 15 феврал куни Урганч давлат университетида университет хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан талабалар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, қиш фаслида витаминга бой салатлардан кўпроқ тановул қилиш учун уларни тайёрлаш кўникмасини ҳамда тўғри овқатланиш маданиятини шакллантириш мақсадида 7 та факультет “Ораста қизлар” ва “Моҳир қўллар” тўгараклари аъзолари ўртасида “Қишқи салатлар” танлови ўтказилди. Танловда Педагогика факультети “Энг чиройли безатилган дастурхон учун”, Техника факультети “Энг антиқа салат учун”, Тарих факультети “Дизайни энг чиройли салат учун”, Туризм ва иқтисод факультети “Энг юксак дид билан тайёрланган салат учун”, Физика-математика факультети “Энг мазали қишқи салат учун”, Табиий фанлар факультети “Энг кўп сабзавотлардан қилинган салат учун” номинациялари ғолиби бўлдилар. Талабалар танлов натижасида 70 хилдан ортиқ салат рецептлари билан танишиб, ўзлари учун янги салатларни тайёрлаш услубларини ўрганиб олдилар ва тановул қилдилар. Ғолиблар университтет хотин-қизлар қўмитаси БТ раиси Ш.Нуруллаева томонидан тақдирландилар.


1 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.