топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

ФАОЛ ТАРҒИБОТЧИЛИК МУҲИТИНИ МУСТАҲКАМЛАШ МУҲИМ ВАЗИФАМИЗ

Urganch davlat universiteti
Илм-фан
Давлетов Санжарбек Ражабович,
Урганч Давлат университети проректори,
тарих фанлари доктори
 
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги ПҚ-3775-сон қарорида олий таълим муассасаларида таълим сифатини тубдан такомиллаштириш, уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлашга йўналтирилган қатор вазифалар белгилаб берилган. Ушбу вазифалардан бири — давлат ва жамият ҳаётида юз бераётган ўзгаришлар ҳамда амалга оширилаётган туб ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини  телевидение ва бошқа оммавий ахборот воситалари орқали кенг аҳоли эътиборига етказилишини таъминлаш масаласи ҳисобланади.
Албатта, ушбу масаланинг қўйилиши бежизга эмас. Чунки мамлакатимизда изчиллик билан амалга ошириб келинаётган кенг кўламли ислоҳотлар  халқимизнинг муносиб ҳаёт кечириши учун зарур шарт-шароитлар яратишга йўналтирилган. Айниқса, мамлакатимизда бугунги кунда амалга ошириб келинаётган “2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”да белгиланган вазифалар — давлат ва жамият қурилишини янада такомиллаштиришга, ижтимоий адолатга асосланган кучли фуқаролик жамиятини барпо этишга йўналтирилганлигини таъкидлаш жоиз. Бу мақсадларга эришиш эса кўп жиҳатдан халқимизнинг, Ўзбекистон Республикасида истиқомат қилувчи ҳар бир фуқаронинг ислоҳотлардаги фаол иштирокига ҳам боғлиқ.
Чунки, бугунги кунда глобаллашув шароитида рақобат тобора кучайиб бораётган бир шароитда мамлакатимизнинг миллий манфаатларини ҳимоя қилиши, кўзланган пировард мақсадларига эришиши ва янада тараққий этиши учун кучли ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий билим ва маданиятга эга бўлган, юртда бўлаётган ислоҳотларни тўла англаб, фаол қатнашадиган жамиятни мустаҳкамлаш  керак. Ана шундай жамиятни мустаҳкам барпо этишда 2 та муҳим омилнинг ўрни катта:
Биринчидан, жамоатчилик фикрини шакллантиришда ОАВларининг ўрни масаласи.  Чунки фуқаролик жамиятида оммавий-ахборот воситалари жамоатчилик фикрини шакллантиришда энг кучли восита ҳисобланади. Моддий ва маънавий эҳтиëжларни қондириш учун меҳнат қилувчи инсон нафақат жисмонан соғлом, балки маънавий-сиëсий жиҳатдан ҳам етук бўлиши зарур. Чунки ҳар бир шахс ижтимоий ва сиëсий ҳаëтдан ташқарида яшай олмайди.  Шунинг учун ҳам аҳолининг, айниқса, ўсиб келаётган ёш авлоднинг ахборотга бўлган эҳтиёжини тўлиқ қондириш, уларнинг онги, дунёқараши ва сиёсий-ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, қатъий фуқаролик позициясини мустаҳкамлашда медиа-тизим муҳим ўрин тутади.
Демак, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан, Интернет ва бошқа глобал тармоқларда кенг шарҳлаб борилиши демократик ислоҳотларни ҳаётга татбиқ этиш, жамият аъзоларида янгича дунёқарашни шакллантиришда катта аҳамиятга эга бўлади.
Иккинчидан, олий таълимнинг давлат ва жамият ҳаётида тутган ўрни масаласи. Олий таълимнинг асосий мақсади замон талабларига жавоб бера оладиган малакали, рақобатбардош, юксак билимли, юксак маънавиятга эга бўлган юқори салоҳиятли мутахассисларни тайёрлашдир. Бу тизим ижтимоий, илмий-ижодий тафаккурнинг ўзига хос элитасини қамраб олган кучли илмий-педагогик салоҳият ва ресурсларга эгалиги билан ажралиб туради.
Бу куч ва ресурслар бир тарафдан давлат ва жамият учун иқтисод, фан, маданият, техника ва бошқа соҳалардаги назарий ва амалий муаммоларни бартараф этувчи юқори малакали мутахассисларни тайёрлашга хизмат қилса, иккинчи томондан давлат ва жамият ҳаётидаги бевосита иштирок орқали маълум маънода, юз бераётган ислоҳотларнинг ҳаракатлантирувчи кучи, фаол тарғиботчиси ролини ҳам ўйнайди.
Шу жиҳатдан олганда бугун мамлакатимиз олий таълим тизимида, хусусан, Урганч давлат университетида юртимизда бўлаётган ислоҳотларнинг мазмун моҳиятини аҳолига тушунтириш борасида кенг кўламли тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилмоқда. Айниқса, оммавий ахборот воситалари орқали амалга оширилаётган чиқишлар шу даргоҳимизда тарғиботчилик муҳитини янада мустаҳкамлаш йўлидаги саъй-ҳаракатлар саналади.
2017-2018 ўқув йили давомида мунтазам равишда университет олим ва мутахассислари, тарғибот гуруҳи аъзолари телевидение, радио, матбуотда, интернет сайтларида, турли соҳалардаги ўзгаришлар, жараёнлар тахлилига оид чиқишларни амалга оширдилар. Ёзги таътил даврида ҳам бу ишларни давом эттириш мақсадида университетнинг 3 ойлик медиа-режаси ишлаб чиқилди ва унга асосан 90 дан ортиқ чиқишлар режалаштирилди.  Университетда амалга оширилаётган таълим-тарбия жараёни, ўтказилаётган маънавий-маърифий, тарғибот-ташвиқот тадбирлари, талабаларнинг эришган ютуқлариҳақидаги маълумотлар доимий равишдаУрганч давлат университетининг расмийвеб сайти (www.urdu.uz)гаҳамда www.fikr.uz веб-сайтидагиУрганч давлат университети блокига жойлаштирилиб борилмоқда.
Албатта, университет жамоасининг, хусусан, олим ва мутахассислар, тажрибали профессор-ўқитувчиларнинг оммавий-ахборот воситаларидаги турли соҳаларга оид жараёнлар таҳлилига бағишланган чиқишларини янада кучайтириш,  бугунги кун талабларидан келиб чиққан холда мамлакатимизда амалга оширилаётган туб ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини  оммавий ахборот воситалари орқали кенг аҳоли эътиборига етказишни тизимли ёндашув асосида амалга ошириш борасида олдимизда кўпгина вазифалар турибди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2909-сон қарорида белгиланган кадрлар тайёрлаш мазмунини янгилаш, олий таълимда илм-фанни янада ривожлантириш, унинг академик илм-фан билан интеграциялашувини кучайтириш борасидаги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 майдаги ПҚ-3698-сон қарорига мувофиқ иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларига инновацияларни янада самарали жорий этиш учун шарт-шароитларни яратиш борасида муҳим вазифалар университет жамоаси фаолияти учун дастурил-амал вазифасини ўтамоқда. Албатта, бу борадаги вазифаларнинг тўлақонли амалга оширилиши мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда олий таълим муассасалари жамоаларининг ролини янада оширишга хизмат қилади.

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.