топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

БИРИНЧИ ПРЕЗИДЕНТ И.А.КАРИМОВ - ЎЗБЕКИСТОН ТАРАҚҚИЁТИНИНГ АСОСЧИСИ

Urganch davlat universiteti
Илм-фан
Д.Худайберганов, Н.Хайтбоева (УрДУ)
 
Маълумки, 1991 йилнинг 31 августда республика Олий Кенгашининг ХII чақириқ навбатдаги ташқари VI сессиясида мамлакатимиздан ташаббускор ва фаол йўлбошчи И.А.Каримов Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги тўғрисида маъруза қилди. Унда шундай сўзлар бор эди: “Бўлажак мустақил давлатлар…эркин, мустақил ва тенг ҳуқуқли бўлиб қолишлари, ўзларининг миллий давлат тузиш, ташқи бозорга чиқиш, ўзи маъқул топган барча мамлакатлар билан халқаро муносабат ўрнатиш, дипломатик ва консуллик алоқалари масалаларини мустақил ҳал этишлари керак. Яна таъкидлаб айтаман, бу ҳеч кимниниг буйруғисиз ва аралашувисиз мустақил амалга оширилиши керак. Ушбу мулоҳазалар ўз навбатида Ўзбекистоннинг тараққиётини ёритиб берувчи илк қадам эди ва давлат сифатида мустақил бўлишига замин яратишини кўрсатади.
Шунингдек, И.А.Каримовнинг айтиб ўтган фикрларидан энг муҳимларига тўхталиш мумкин. Мана шу шароитга, сабабларга асосланиб, халқимиз хоҳиш-иродасини бажо келтириб, Олий Кенгаш диққатига фақат бир масалани қўймоқчиман: Ўзбекистоннинг мустақиллиги ҳақидаги Қонунни муҳокама этиш ва уни қабул қилишни таклиф этаман. Бу Қонунда қадимий ва янгиланаётган диёримизда истиқомат қилаётган барча кишиларнинг хоҳиш-иродаси ўз ифодасини топган. Халқимизнинг бу эзгу хоҳиш-иродаси биз учун муқаддасидир”.
Ҳақиқатдан ҳам мамлакатимизнинг кўп асрлик тарихида мутлақо янги саҳифа очган, эл-юртимизни мустабид тузум кишанларидан озод қилиб, эркин ва фаровон ҳаёт қуриш йўлини очиб берган ҳақиқий ва биринчи раҳбар Биринчи ПрезидентИслом Абдуғаниевич Каримов бўлиб, унинг порлоқ хотирасига адабий қалбимизда бўлиб келмоқда. Чунки, уни бизнинг мамлакатимиз мустақиллигини яратиб берганлиги учун катта жасорат билан эслаймиз.
Аввало, мустақилликка эришиш ўз тақдиримизни қўлимизга олиб, ўзимиз эркин ҳаракат қилишимиз, юртимизнинг ер ости ва ер усти бойликларига эга бўлиш, биз қандай улуғ тарих, маданият ва маънавиятга эга эканимизни, ўзлигимизни чуқур англаб, беқиёс салоҳиятимизни ишга солиш, қадриятларимиз, дину-диёнатимизни тиклаш каби буюк ва муқаддас бурчимизни амалга ошириш кабилар билан белгиланади.
Айниқса, Биринчи Президент И.А.Каримов Ўзбекистоннинг мустақил тараққиёт йўлини белгилаб берди ваиқтисодий ривожланишга хизмат қиладиган тараққиётнинг “ўзбек модели”га асос солди ҳамда узоқни кўзлаб, самарали оқилона сиёсат юритди. Булар орқалиижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларида ижобий ўзгаришлар, силжишлаш, туб ислоҳотлар ва бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Охир-оқибатда Ўзбекистон бугунги кунда дунёда барқарор ривожланиб бораётган, халқи тинч, фаровон ҳаёт кечираётган мустақил ва суверен давлатга айланди. Айниқса, жамиятнинг энг муҳим соҳалари бўлган таълим, соғлиқни сақлаш, спорт ва умуман барча соҳаларда истиқболли ижобий ўзгаришлар содир бўлди.
Шунингдек, унинг раҳнамолигида мамлакатимиз тарихан қисқа даврда ўзини-ўзи боқишга қурби етмаган ночор ўлкадан ўз кучи ва салоҳиятига таянган, ўз сарҳадлари, ўзининг тинч ва осуда ҳаётини ҳимоялашга қодир бўлган, бугун изчил ва барқарор суръатлар билан ривожланиб бораётган замонавий, мустақил ва суверен давлатга айланди. Янги саноат корхоналари барпо қилиниб, жамият аҳолисининг эҳтиёжини қондиришга хизмат қила бошлади. Энг аввало, раҳбаримиз ислоҳотларни амалга ошириш орқали бозор иқтисодиётига асосланган демократик давлат, фуқаролик жамиятини қуриш вадавлатимизни дунёдаги тараққий топган мамлакатлар қаторига кўтариш борасидаги олий мақсадни белгилаб, уни ўзи фаол амалга оширди.
Президентимиз томонидан ишлаб чиқилган тараққиётнинг “ўзбек модели” ҳар қандай ислоҳот босқичма-босқич, яъни тадрижий-эволюцион йўл билан амалга оширилиши лозимлигини кўрсатиб берди ва давлат бошқарувини такомиллаштириш борасида ҳам ўзининг саъй-ҳаракатларини амалга оширди. Хусусан, давлатни бошқаришда туб бурилишларни яратиб берди. Парламент назорати соҳасида улкан ислоҳотларни амалга ошириб, бу борада нафақат хорижий мамлакатлар парламентларида, балки ўзбек миллий парламентаризми тарихида ҳам ўзига хос тажриба тўпланган. Мамлакатимиз парламенти икки палатали шаклда фаолият юрита бошлаганидан сўнг, унинг фаолиятини янада такомиллаштирди.
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти устидан жамоатчилик назорати механизмини шакллантириш ва такомиллаштириш асосида ҳуқуқий давлат қуриш ва фуқаролик жамиятини шакллантириш масаласини амалга ошириш лозим, деб ҳисоблади.Президентимизнинг ташаббуси ва раҳномолигида Ўзбекистон тинчликсевар ташқи сиёсатни юритмоқда, жаҳон ҳамжамиятида ўзининг муносиб ўрнини топди ва Ўзбекистонни дунё эътироф этди. Ташқи сиёсатда Ўзбекистон ҳеч қайси давлатларнинг ички ишларига аралашмайди, низоли, баҳсли вазиятларни тинч ва сиёсий йўллар билан ҳал қилиш тарафдори бўлиб қолди.
 
Умуман олганда, Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг асосий мақсади барқарор ривожланаётган иқтисодиётга эга демократик давлат қуриш, инсон олий қадрият ҳисобланган жамиятни шакллантиришдан иборат. Дарҳақиқат, Ўзбекистонда инсонпарвар ҳуқуқий давлат барпо этиш ва унинг заминида эркин ва адолатли фуқаролик жамиятини шакллантириш, Биринчи Президентимиз И.А.Каримов таъкидлаганидек, бизнинг бош концепциямиз ва миллий равнақимизнинг асосини ташкил этади. У инсон ўзининг бутун фаолиятини Ватан равнақи, юрт тинчлиги ва халқ фаровонлиги учун бағишлади. Шу боисдан ҳам, у ҳалқимизнинг асрий орзусини рўёбга чиқарган, ўзининг бутун кучи, билими, тажрибаси билан халқимизга, юртимизга сидқидилдан фаол хизмат қилган буюк давлат арбобидир.

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.