топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

“АВЕСТО”ДА ФАРЗАНД ТАРБИЯСИ

Urganch davlat universiteti
Илм-фан
Ўзбек ҳонадонида қадим-қадимдан ўсмирлар тарбиясига алоҳида эътибор берил-ган. А.Қ.Мунавваров оила фалсафасига доир тадқиқотлар олиб борар экан, халқимизнинг айниқса ўсмир қизлар тарбиясига доир урф-одат ва анъаналарига оид мухим манбаларни келтиради.Қизларнинг кичик ёшидан бошлаб кийиниши, шахсий гигиенаси, хатти-ҳа-ракати назоратга олинган. Улар хулқ-одоб қоидаларига болаликдан ўргатилган. Назокат-лилик, бошқалар олдида одоб сақлашга махсус ўргатилган. Катта ёшлилар билан мулоқот-да вазминлик, бетга чопарлик қилмаслик сингдирилган. Қиз болани бир ёшга етганда қу-лоғи тешилиб, зирак тақилган. Сочлари алоҳида парвариш қилиниб, майда ўрилган. Бо-шига дўппи кийган, лозимсиз юрмаганлар. Соч қизларнинг гўзаллиги саналган. Етти ёш-дан сўнг ота ва ака-укалар ўпишиб кўришмаганлар. Қизлар аёллар xонасида ётган ва улар тарбияси билан оналар, амма-холалар шуғулланган. Ёшига мос юмушларни бажарганлар.
Кўп вилоятларда ўсмир ўн уч ёшга тўлганда мучал ёши ўтказилган. Бу маросим уларнинг болаликдан ўсмирликка ‒ балоғат ёшига ўтаётганлигини нишонлаш маросими бўлган. Ота-она алоҳида кийим-кечак тайёрлаган. Маросимга тенгдошлари ва кекса буви-лар ҳам таклиф этилган. Дастурхон тузатилиб, меҳмонлар ҳузурида энг кекса буви ўғил ёки қизга янги кийимларини кийдириб, келгуси ҳаётига бахт-саодат тилаб, оқ фотиҳа бе-рилган. Бу маросим ўғил-қизнинг болалик даври тугаб, энди ўсмирлик даври бошланган-лиги ва келгуси катта ҳаётга тайёргарлик бошлаши кераклигини эслатувчи масъулият юк-ланган. Бундан кейин ўсмирларнинг уй-рўзғор ишлари билан шуғулланиши, қизларнинг ўзидан катталар билан муомалада назокатли бўлиши, умуман, қизлар бошқа хонадонга ке-лин бўлиб боришга тайёргарлик даври ҳисобланган.
Лекин қизларга оғир юмуш юклатилмаган. Қиз бола ёлғиз бўлса, хонадонга эркак-лар бостириб кирмаган.Қизлар тарбияси билан оталар она орқали шуғулланган. Рўзғор меҳнатига кўпроқ жалб қилинган. Бекорчилик энг мудҳиш иллат саналган. Оиладаги зид-диятларнинг келиб чиқишига, асосан, қизларнинг оилавий ҳаётга, рўзғорга оид ишларга, асосан, тайёр бўлмаганлиги ҳам асосий сабаб бўлмоқда. Ўзбек оилаларида қизларнинг эр-та тонгда туриб, кўча ва ҳовлига сув сепиб супуриши, пазандалик, бичиш-тикишни ўрга-ниши, кир ювиш ва бошқа юмушларга ўрганиши бўлажак оилавий ҳаётга тайёрлашда му-ҳимдир.
Булар билан бирга халқимиз ўсмирларнинг муомала маданиятига ҳам алоҳида эътибор берганки, бундан ташқари халқимизнинг қадимий удумларидан ‒ бу шоҳми, од-дий фуқароми, фарзандини касб-ҳунарга ўргатган. Айниқса, қизлар уй-рўзғор ишлари би-лан бирга каштачилик, дўппидўзлик, зардўзлик, тўқувчилик, тикувчилик ҳунарларини ўр-ганганки, бу фарзандларни келгусида ўзи мустақил оила қурганда зориқмай яшашига за-мин бўлган.
“Авесто”даги фарзанд тарбиясидаги бу учликни авестошунос олим А.О.Маковель-ский шундай таърифлайди: “Мен яхши ният, яхши сўз ва яхши ишга шон-шавкат бахш этаман. Мен яхшиликдан иборат Мазда қонунига шон-шавкат бахш этаман… “Яхши фикр деганда, яқин кишиларга меҳрибон бўлиш, муҳтожлик ва хафв-хатар остида қолганда кў-маклашишга шайлик, ёвузликка қарши, кишилар бахт-саодати учун фаол курашишга
тайёр туриш, ҳамма билан аҳил ва тотувликда, ўз маслакдош биродарлари билан дўстлик ва ҳамжиҳатликда яшашга интилиш руҳидаги ниятлар ва фикрлар мусаффолиги тушу-нилган. Инсон ўз фикр-хаёлида бошқаларга ҳасад қилмаслиги лозим, яхши ниятли
киши дарғазаб бўлмайди ва жаҳолатга берилмайди, чунки бундай ҳолатда у яхши ниятини йўқотади, бурч ва адолатни унутади ва ножўя ҳаракатлар қилади”. Бу фикрлар “Авесто”-даги фарзанд тарбиясининг асосий негизи бўлиб ҳисобланган. “Авесто”нинг энг муҳим томонларида яна бири унда оилавий турмуш, фарзанд кўриш ва аёлларга ғамхўрлик ҳа-қидаги фикрлардир.
Зардуштийлик таълимотида 15 ёш балоғат ёши саналган. Ўсмир балоғат ёшига ет-ганда зардушт қонунлари: фалсафа, аҳлоқ-одоб, зардуштийликнинг ахлоқий йўриқлари ўргатилган. Ўсмирларнинг художўй, меҳнаткаш, адолатли бўлишига, ўй-ниятлари, сўзла-ри, ишларида ҳалолликка алоҳида эътибор берилган.
Йигитлар 16 ёшида уйланиш зарурлиги, эркак киши уйланиши учун, аввало, мод-дий томондан тўқ ва маънавий пок, жисмонан бақувват бўлиши лозимлиги, бунинг учун ўз вақтида овқатланиш зарурлиги, акс ҳолда, эркак киши ўз хизмат ва ахлоқий бурчларини бажара олмаслиги таъкидланади: “Еб-ичмайдиган инсоннинг тоат-ибодат қилишга кучи бўлмайди, эр-хотинлик вазифасини адо этишга қуввати етмайди, бола туғдира олмайди” (“Ясна”, 33; 3-боб). Шунингдек, оч қолиш ва яхши овқат емаслик кишиларнинг ахлоқ- одобига ҳам салбий таъсир кўрсатади, дейилади унда. “Озиқ-овқат яхшиланиши билан ҳалқнинг ахлоқ-одоби ҳам кучаяди. Овқат мўл-кўл бўлса, илоҳий сўзлар яхшироқ идрок этилади” (Ясна, 33; 3-боб). “Авесто”да, айниқса, аёлларга ғамхўрлик биринчи зарурат бўл-ган. Айниқса, ҳомиладор аёлларга ғамхўрлик қилиш асосий инсоний бурч ҳисобланган. “Авесто”да оилавий бахт манбаи сифатида “Яхши кун кўриш учун даркор бўлган нарса-лар мўл-кўлчиликдадир” деб кўрсатилади.
Демак, “Авесто”да оила ва фарзанд тарбияси марказий ўринда туради. “Авесто”-нинг тадқиқотчиларидан бўлган, адабиётшунос олим Ҳ.Ҳомидов ҳам: “Эркак зурёд қолди-риш қобилиятига эга бўлса-ю, аммо уйланмаса, унга тамға босишар ёки белига занжир боғлаб юришга мажбур қилишарди. Баъзан бундай эркакни қопга солиб калтаклашган”. “Авесто”да қариндошларнинг ўзаро оила қуриши ман этилган. “Қавм ва уруғ қонини тоза, авлодни бенуқсон сақлаш учун шундай қилинган. Кўп болали оилаларга давлат ҳисобидан нафақа тайинлаш лозимлиги қайд этилган, бир йўла 2 ‒ 3 та туққан аёллар мукофот олиш-га сазовор, деб уқтирилади”.
Ҳатто “Авесто”да “...ўт-ўланлар ҳамда мевали дарахтлар экилган, сувлари ҳамиша равон бўлган замин яхши эрдек. Қаровсиз қолган ер гўё турмуш кўрмаган қиздай. Ерга ўғит ташлаган ва экин эккан дехқон эса аёлни фарзандли қила олган эркакдай. Аёл ва фар-зандларни сарсон ва саргардон юрадиган (ғизо тополмайдиган) эр энг ёмон заминдир” (171; 212) дейилар экан, тўқ ва фаровон ҳаёт фаровон оила қуришнинг энг мухим шарти сифатида мулоҳаза этиладики, бу фикрлар ҳозирги даврда ҳам ўз қимматини йўқотмаган.
 
С.Ходжаев  (УрДУўқитувчиси)
 

 

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.