топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

“2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида иқтисодиётни янада либераллаштиришнинг устувор йўналишлари” мавзусида республика илмий-амалий конференцияси

Urganch davlat universiteti
Илм-фан
Мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар самарасини янада ошириш, давлат ва жамиятнинг ҳар томонлама жадал ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиш, миллий иқтисодиётимизни модернизация қилиш ҳамда ҳаётнинг барча соҳаларини либераллаштириш бўйича устувор йўналишларни амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 февралдаги 126-Ф-сонли Фармойиши ва Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил  17 февралдаги  86-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида Урганч  давлат университети, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ҳузуридаги кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш маркази, Тошкент архитектура ва қурилиш институти, тдиу ҳузуридаги “Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришнинг муаммолари ва илмий асослари” илмий-тадқиқот маркази, Тошкент давлат иқтисодиёт университети билан биргаликда 2017 йил 25 ноябрда “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари” йили давлат Дастури доирасида “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида иқтисодиётни янада либераллаштиришнинг устувор йўналишлари” мавзусида республика илмий-амалий конференцияси ўтказилди.
Анжуманни ўтказишдан асосий мақсад– мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар самарасини янада ошириш, давлат ва жамиятнинг ҳар томонлама ва жадал ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиш, мамлакатимизни модернизация қилиш ҳамда ҳаётнинг барча соҳаларини либераллаштириш бўйича 2017-2021 йилларга мўлжалланган ҳаракатлар стратегиясида Ўзбекистон иқтисодиётини янада либераллаштиришнинг устувор йўналишларини такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Конференцияни Урганч давлат университети ректори ф.-м.ф.д, Б.И.Абдуллаев кириш сўзи билан очиб берди. Шундан кейин, ЎзР ДСҚ КҚТ ва СТМ кафедра мудири, акад. С.С.Ғуломов “Интеллектуальн труд и  капитал педагога для комплексного интенсивного развития современного общества” мавзусида, АҚШ Саинт Лео университети профессори, БМТнинг БТТ эксперти Dr. Stanley McGahey “Traveling the World for Fun and Profit” мавзусида, ЎзР ДСҚ ҳузуридаги КҚТСТМ директори, проф. Б.К.Ғойибназаров “Миллий иқтисодиётни модернизациялаш асосида унинг рақобатбардошлигини оширишнинг стратегик йўналишлари” мавзусида, ТошДАУ Қишлоқ хўжалигида бухгалтерия ҳисоби ва аудит кафедраси мудири, проф. Р.Д.Дусмуратов “Олий таълимдан кейинги таълимнинг ташкилий-услубий таъминотини ривожлантириш” мавзусида, УрДУ Иқтисодиёт кафедраси профессори, проф. Б.Рузметов “Формирование промышленно-инновационных кластеров в текстильной отрасли региона” мавзусида, УрДУ Туризм кафедраси профессори, проф. Т.Досчанов “Минтақада “электрон хукумат” тизими ёрдамида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожланишини қўллаб-қувватлаш” мавзусида, УрДУ Туризм кафедраси фахрий профессори, доц. А.Садуллаев “Ўзбекистонда демографик ривожланишнинг янги тенденциялари” мавзусида, УрДУ Туризм ва иқтисодиёт факультети декани, проф. С.Салаев “Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси” мавзуларида  маъруза қилдилар.
Анжуманда республикамизнинг жами 100 нафардан зиёд иқтисодий йўналишида мутахассислар тайёрловчи ОЎЮларининг профессор-ўқитувчилари, катта илмий ходим изланувчилари, мустақил илмий тадқиқотчилари, магистрантлари ва иқтидорли талабалари таклиф қилинди.
 
Мазкур республика илмий-амалий анжумани материаллари 2 та жилд этиб, нашр қилинди ва мақола муаллифларига тақдим қилинди.


0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.