топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Якутск шаҳрида балет мактабларининг Халқаро фестивали бўлиб ўтди!

Toshkent davlat Milliy raqs va xoreografiya oliy maktabi
Илм-фан
 
 
2018 йил 8-9 декабрь кунлари Россия Федерациясининг Якутск шаҳрида Балет мактабларининг Халқаро фестивали бўлиб ўтди. Халқаро фестивалда Жанубий Корея, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Россия Федерациясининг балет мактабларидан вакиллар иштирок этишди.
 
Ўзбекистон Республикасидан Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби ректори Шухрат Махмутович Тохтасимов ҳамда 1-курс магистранти Феруза Саримсоқова иштирок этишди. Фестиваль доирасида балет мактабларининг вакиллари иштирокида “Олий ва ўрта таълим тизимида замонавий балет санъатининг муаммо ва анъаналари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Давра суҳбатида  Олий мактаб ректори Ш.М.Тохтасимов “Ўзбекистонда балет санъатининг ривожланиши босқичлари, ютуқлари ва истиқболли режалари тўғрисида” маъруза қилди ҳамда фестиваль доирасида иштирокчилар учун “Маҳорат дарслари”ни олиб борди.
 
Фестиваль якунида ташкил этилган Гала концертда Олий мактабнинг 1-курс магистранти Ф.Саримсоқова “Тановор” ва “Лазги” рақслари билан иштирок этди.

 
 

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.