топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Xореография олий мактабида “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” номли тадбир бўлиб ўтди!

Toshkent davlat Milliy raqs va xoreografiya oliy maktabi
Илм-фан
Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактабида  “Азиз ва ягонамсан, жонажон  Ўзбекистоним!” номли тадбир бўлиб ўтди.
Жорий йилнинг 30 ноябрь куни Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактабида “Гулистон” журнали таҳририяти билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 26 йиллигига бағишланган “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” мавзусида тадбир ташкил этилди.
Тадбирни Oлий мактаб ўқув ва илмий ишлар бўйича проректори М.К.Ғафуров кириш сўзи билан очиб, конституция ҳуқуқий давлатнинг асосий белгиси эканлиги унда жамиятнинг ижтимоий сиёсий хусусиятлари, тараққиётнинг бош мезонлари, мамлакатнинг ички ва ташқи сиёсатининг асосий йўналишлари ўз ифодасини топишини таъкидлаб ўтди.

 
Шундан сўнг тадбир бошловчиси “Санъат назарияси ва тарихи” кафедраси катта ўқитувчиси Ҳулкар Ҳамроева барчани табриклаб, сўз навбатини тадбиримиз меҳмонларидан “Гулистон” журнали муҳаррири Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Маматқул Ҳазратқуловга берди. Журналист, давлатимиз мустақилликка эришиш йўлида кечирган бир қанча машаққатли дамлар ҳақида ўз фикрларини билдириб, бу борада конституциянинг тутган ўрни қанчалик муҳим эканлигини таъкидладилар.
Шу билан бир қаторда  ёшларимизнинг севимли ёзувчиси, Ўзбекистон халқ шоири Усмон Аъзим ҳам ўз фикрлари билан ўртоқлашиб, йиғилганларга бир қатор ўз қаламига мансуб шеърлар гулдастасини ўқиб берди. Шунингдек, элимиз суйган санъаткор, Ўзбекистон халқ артисти Эркин Комилов жамият ҳаракатини қўллайдиган, куч берадиган нарса – қонун эканлигини таъкидлаб, ёш авлоднинг юксак чўққиларга эришишига тилакдош бўлди.
Очиқ мунозара ва фикр алмашиш руҳида бўлиб ўтган тадбир барча иштирокчилар қалбида қонунга ҳурмат, Ватанга меҳр ва садоқат туйғусини кучайтириш, уларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини оширишига хизмат қилди.
Тадбирни “Маданият ва маърифат” телеканали жамоаси, тасвирга олди.

 
ТДМРХОМ “Санъатшунослик” йўналиши
2 босқич талабаси
Махаммаджонова Гўзал

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.