топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Саҳнадаги раққосаю, тўй-ҳашамлардаги ўйинчими? Аслида қандай?!

Toshkent davlat Milliy raqs va xoreografiya oliy maktabi
Илм-фан
Саҳнадаги раққосаю, тўй-ҳашамлардаги ўйинчими? Аслида қандай?!
Санъат бу гўзаллик, табиатнинг рангдор, сержило бўёқлар бир сўз билан айтганда ҳаёт демакдир. Инсоният яралибдики, уларнинг яшаш тарзининг ўзи санъатдир. Ҳеч биримизга сир эмаски, ҳозирги кунда санъатнинг жуда кўп турлари мавжуд. Мана шу санъат турлари ичида ўзининг нафислиги ва мўъжизакорлиги билан бошқа санъат турларидан фарқ қиладиган санъат тури бу- рақс санъатидир.  Рақс санъати барча санъат турларининг маликаси десак ҳам бўлаверади. 
Халқимизда бир гап бор “Рақс –халқ мулки”!  Дарҳақиқат, ҳозирги кунгача бизларга етиб келган ўзбек миллий рақс дурдоналари халқимиз кўнглидан жой олиб келмоқда. Аммо ўз ютуқларига, муҳлисларига эга бўлган озбек миллий рақс санъатимизнинг қаҳрамонларичи?! Улар ҳақида ҳозирги даврга келиб, халқимиз тилида тилдан–тилга кўчиб келаётган баъзи бир номаъқул гаплар дилларни хира қилади.
  Санъат соҳасининг жамиятимизда тутган ўрни беқиёсдир! Бироқ баъзи бир қўштирноқ ичидаги тор фикрлайдиган санъатни томоша қилибу, ортидан тухмат, дашномлар ёғдирадигонлар ҳам учраб туради. Ва шу каби фикрлардан бири ҳозирда жуда кўпчиликни қизиқтирадиган савол: саҳнадаги раққосаю, тўй-ҳашамлардаги ўйинчими? Аслида қандай? 


Бу саволга жавоб беришдан аввал “Раққоса” ва “Ўйинчи” сўзларининг аниқ маъно ва мазмунига назар ташлайлик. Тарихга назар ташлайдиган бўлсак, қадимда раққосаларни ўйинчи деб атаганлар.Ҳозирги даврга келиб эса раққоса шаклига кўчди. Иккала сўзнинг келиб чиқишига эътибор қаратайлик раққоса асли арабча рақс сўзидан келиб чиққан, ўйинчи эса аслида соф ўзбек ўйин сўзидан келиб чиққан. Бундан кўриниб турибдики, иккала сўзнинг ҳам шакли ҳар хил бўлгани билан бир хил вазифани бажаради яъни маъно жиҳатдан бир хил десак ҳам бўлади. Лекин ҳозирги даврга келиб, ўйинчи сўзи спортчиларга қарата ишлатила бошланди. Раққоса сўзи эса, рақс санъати ҳақида барча илмий мақолалар, китоблар ва ҳар хил ўқув қўлламаларида ҳам раққоса шаклида ёритилиниб келинмоқда. Энди эса энг долзарб муаммоли саволга жавоб бермоқ зарур! 
Албатта саҳнада ўзининг маҳоратини намойиш этаётган рақс ижрочисини раққос ёки раққоса дея оламиз. Бироқ, тўй-ҳашамларда  ҳам ўзини раққосаман деб таништираётганларнинг барчаси раққосамикин аслида? Ҳақиқатдан ҳам улар ичида ўзини раққосаман деб раққоса номига доғ тушираётган нафс кушандаларини кўрадиган бўлсак, лекин ўзбек миллий рақс санъатимиздан халқни баҳраманд қилаётган раққосалар номи эса ёмон бўлиб келмоқда. Ва халқимиз ана шундай нафсининг қуллари каби раққосаларни ҳам шундай деб ўйлаётганлар ҳам йўғ эмаслиги рақс санъати ижодкорларини ранжитиб келмоқда десам адашмаган бўламан. Яъна ҳам ачинарлиси шуки,  қўштирноқ ичидаги “пулга ўч нафс қурбонлари” деб, асл худо томонидан юқтириб қўйилган иқтидорли раққосаларимиз ўзларини раққосаман деб айта оладигонлари камдан кам учрайди. Бу ҳолат рақс санъати ижодкўрларига салбий таъсир қилиши ва ижодкорнинг кўнгли синиши орқали ҳаттоки ижод тўхтаб ҳам қолиши мумкин. 
Тўғри тўй-ҳашамларда ўз санъатини халққа намойиш қилиб келаётган раққос ва раққосалар ҳозирги кунга келиб жуда кўпайиб кетгани ҳеч биримизга сир эмас. Аммо санъатни умуман тушинмасада ўзини санъаткор, раққоса деб тўйхоналарда ҳар хил хурсанчилик базимларида ёшларимизнинг мафкурасини, онгини заҳарлаётганларни ҳам умумий тарзда айтадиган бўлсак санъаткор деб ўйлаётган халқимиз ҳам йўқ эмас. Ва бундан ташқари, қўштирноқ ичидаги  “пулга ўч нафс қурбонлари” яъни шайтон қиёфасидаги ўзини раққосаман деб таништираётганларни ҳам баъзи бир манан қолоқ, носоғлом фикрлайдиган ёки санъатни фақат айру-ишрат деб ўйлайдиган инсонлар борлиги ҳамда ана шундай инсонлар мана шу каби носоғлом ҳаёт тарзига кенг йўл очиб бераётгани  жуда ачинарли ҳолат.  Шуни айтишим керакки, агарда биз ҳаммамиз бирдамликда, ҳамкорликда мана шундай нафс қурбонларини сонини кўпайишини олдини олмасак, рақс санъатимизнинг моҳир мусаввирлари номи кундан-кунга ёмонлашиб бораверади. Нафақат рақс санъатини ижодкорларининг номини оқлаш, биринчи навбатта жамиятимизда соғлом муҳитни яънада мустаҳкамлаш, ёшларимиз ўртасида хуқуқбузарлик, зўравонлик каби кўнгилсиз ҳодисаларни ҳам олдини олган бўламиз.
Олийжаноб, меҳрибон халқимиздан шуни сўраб қолардимки, миллий рақс санъатимиз ижодкўрларининг ҳам  ўзига яраша  орзу ҳаваслари борлиги ва улар ҳақида ҳар хил гаплар тухмат тошлари отилишини олдини олишга муносиб ҳиссаларини қўшишларини ва шуни таъкидлаб ўтардимки, саҳнадаги раққоса ҳам, тўй-ҳашамлардаги асл ҳақиқий раққоса ҳам раққосадир. Фақатгина тепада келтириб ўтилган манбаларга эътибор беришларини ва раққос ва раққоса дейилганда уларга нисбатан ўзбек миллий рақс санъатимизнинг моҳир мусаввирларидек қарашларини сўраб қолардим.
Шоҳиста Неъматова
Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби талабаси

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.