топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Oлий мактабда “Тинчлик-энг олий неъмат” мавзусида профилактик тадбир бўлиб ўтди!

Toshkent davlat Milliy raqs va xoreografiya oliy maktabi
Илм-фан
 
 “Тинчлик-энг олий неъмат” ҳамда “Исломда экстремизм ва терроризмга ўрин йўқ” мавзусида профилактик  тадбир бўлиб ўтди.
Жорий йилнинг 6 февралъ куни, олий мактаб машғулотлар залида талаба-ёшлар учун  “Тинчлик-энг олий неъмат” ҳамда “Исломда экстремизм ва терроризмга ўрин йўқ” мавзусида профилактик  тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирни олий мактаб Ёшлар билан ишлаш проректори М.И.Холмуродова кириш сўзи билан очиб, кун тартибидаги мавзу билан тадбир иштирокчиларини таништирди. Шунингдек, тадбирдан кўзланган асосий мақсад, олий мактабда юксак маънавиятли баркамол ёшларни тарбиялаш, миллатлараро тотувлик ва  бағрикенглик ғояларини талабалар онгига сингдириш, Юртбошимиз орзу қилган ҳар томонлама ривожланган фидойи шахс бўлиши ва умумбашарий қадриятларни чуқур ҳурмат қилувчи ҳақиқий Ўзбекистон фукароларини тарбиялашдан иборат эканлиги ҳақида фикр билдириб ўтди.

 Шундан сўнг сўз навбатиниЎзбекистон Мусулмонлар идораси Тошкент шаҳар Яккасарой тумани “Яккасарой” масжиди имоми Салоҳиддин Ташановгаберди. Имом ўз нутқларида ҳозирги глобаллашув жараёнида диний бағрикенглик муаммоси жаҳон ҳамжамияти давлатлари учун ғоят долзарб масалалардан бири ҳисобланишини такидлаб ҳар бир мусулмон учун “Тинчлик-энг олий неъмат” ҳисобланади. Тинчлик ҳукм сурган мамлакатга нотинч, ғайридинлар кўз олайтиради. Ислом динини ниқоб қилади. Қадрли талабалар, бир нарсани жуда яхши англанг, “Ислом дини терроризмни экстремизмни жуда қоралайди,  динимизда бу иккисига ўрин йўқ”,- дея имом ўз сўзларини давом эттирдилар.
Дарҳақиқат, ҳар бир инсон, бутун жамият ўзаро муносабатларни халқларнинг турли урф одатлари, маданияти ва қадриятларини тан олган ҳолда бағрикенглик асосига қуриши зарур. Зеро, тинч-тотувлик, бағрикенглик тараққиёт гарови эканлигини таъкидлаб ўз маърузаларини якунладилар.
Тадбир сўнггида талаба-ёшлар томонидан берилган саволларга мутахассис томонидан тўлиқ  жавоб берилди.

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.