топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Олий мактабда “Тинчлик-энг олий неъмат” ҳамда “Исломда экстремизм ва терроризмга ўрин йўқ” мавзусида профилактик тадбир ўтказилди!

Toshkent davlat Milliy raqs va xoreografiya oliy maktabi
Илм-фан
Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактабида
профессор-ўқитувчилар ва талаба-ёшлар ўртасида “Тинчлик-энг олий неъмат” ҳамда “Исломда экстремизм ва терроризмга ўрин йўқ” мавзусида профилактик тадбир ўтказилди
 
Тадбирни Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби  Ёшлар билан ишлаш проректори М.И.Холмуродова кириш сўзи билан очиб, кун тартибидаги мавзу билан тадбир иштирокчиларини таништирди. Шунингдек, тадбирдан кўзланган асосий мақсад, Олий ўқув юртларида таъсил олаётган талаба-ёшларни хатарли ёт ғоялардан,  терроризим  офатидан, экстремистик гуруҳларга қўшилишни олдини олишдан иборат тарғибот ишларини олиб бориш ҳамда ёшлар орқали уларнинг оилаларига ҳам  диний оқимлар, террористик гуруҳларга қўшилишнинг салбий оқибатларини етказишдан иборат эканлиги, мамлакатимиздаги тинчлик-осойишталикни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш, мустақилликнинг улуғ неъматлари, чексиз имкониятларини қадрига етиш, бу йўлда доимо ҳушёрлик ва огоҳликни, масъулиятни ҳис этишга оид тарғибот ишлари олиб борилаётганлигини таъкидлади ва сўзни Ўзбекистон Республикаси  Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари қўмитаси  етакчи мутахассиси Шукрулло Жўраевга берди. Мутахассисбугунги тинч, фаровон ҳаётга осонликча эришилмаганини, бундай неъматлар замирида ота-боболаримизнинг машаққатли меҳнати, фидойилиги мужассам эканини талабаларга ҳаётий мисоллар ёрдамида тушунтириш ғоят муҳимдир. Шундагина улар мустақиллигимизнинг, тинчликнинг, истиқлол неъматларининг қадр-қимматини теранроқ англаб етиши хақида фикр билдирди. Сўнгра сўз навбатиниЎзбекистон Мусулмонлар идораси Тошкент шаҳар Яккасарой тумани “Яккасарой” жоме масжиди имом хатиби Салоҳиддин Тошановга берилди.  Мехмон, тинчлик – энг катта неъмат. Унинг қадрига етиш, асраб авайлаш ҳар бир Мусулмон кишининг зиммасидаги бурч бўлиш билан бирга, пайғамбарларнинг суннатидир дея ўз марузаларини давом эттирдилар.

Тинчлигини йўқотган юрт юлдузсиз осмон каби зимистон. Қанчалар унумдор ерлари, дов-дарахтлари, боғ-роғлари бўлмасин уларнинг ҳеч биридан манфаат ололмайди..
Тинчликни сақлайдиган омиллардан яна бири – тўғри тафаккур. Зеро, тўғри фикрлаш барчани ҳар хил бузуқ эътиқодлардан, нотўғри йўлларга кириб қолишдан асрайди. Одамлар орасида фаҳш, ёмон иллатлар, бегона ёт ғоялар, миссионерликнитарқалишини олдини олади.
Хулоса қилиб айтганда, Юртбошимиз таъкидлаганидек, ўзбек халқининг “Бошқаларга ҳеч ўхшамайдиган минг йиллар давомида шаклланган, нафақат ўзаро муомала, балки ҳаётимизнинг узвий бир қисми сифатида намоён бўладиган бир қатор ўзига хос хусусиятлари, бағрикенглиги, меҳр-оқибат, меҳр-муҳаббат, меҳр-шавқат каби фазилатлар билан йўғирилган дин-диёнати, маънавияти юксак даражада экан, юртимиз тинчлиги ва осойишталиги бардавом бўлишига ҳеч қандай шубҳа йўқ”, — дея ўз маърузаларини якунладилар.
 Тадбир сўнггида талаба-ёшлар томонидан берилган саволларга мутахассислар томонидан тўлиқ  жавоб берилди.
Тадбир тўғрисидаги маълумотлар “Ўзбекистон 24” ва “Ёшлар” телеканалининг “Давр” информацион дастури учун ёзиб олинди.

 
 
 
 

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.