топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Олий мактабда талаба-ёшлари ўртасида ОИВ/ОИТС касаллиги, гиёҳвандлик, ичкиликбозлик, тамаки чекиш каби иллатларни олдини олишга қаратилган тадбир ўтказилди!

Toshkent davlat Milliy raqs va xoreografiya oliy maktabi
Илм-фан
 
Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби талаба-ёшлари ўртасида ОИВ/ОИТС касаллиги, гиёҳвандлик, ичкиликбозлик, тамаки чекиш каби иллатларни олдини олишга қаратилган “Биз-соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз” мавзусида тарғибот тадбири бўлиб ўтди. 
 
2018 йил 18 май куни олий мактаб кино залида талаба-ёшлар ўртасида “Биз-соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз” мавзусида тарғибот тадбири бўлиб ўтди.
 
Тадбирга Ўзбекистон Республикаси ОИТС Маркази масъул шифокори Шохиста Рашидова ташрифи уюштирилди. Тадбирни ўтказишдан асосий мақсад  ОИТС касаллигини бартараф этиш соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ўсиб келаётган ёш авлодни жисмоний ва маънавий томондан етук инсон қилиб тарбиялаш, шунингдек гиёҳвандликка учраган, жиноят кўчасига кириб қолган инсонларнинг аянчли ҳаёти, унинг оқибатлари тўғрисида талаба-ёшлар ўртасида  тушунтириш ишлари олиб борилди.

 
 Тадбир давомида ОИТС касаллигига чалинган беморларнинг ҳақ-ҳуқуқлари, тиббиёт ходимларининг бурч ва вазифалари ҳақида батафсил сўзланди. Мамлакатимизда фуқаролар саломатлигини сақлаш йўлида амалга оширилаётган ислоҳатлар ҳақида тўлиқ тушунчалар бериб ўтилди.
 
Тадбир сўнгида талабалар ўзларини қизиқтирган саволлар билан фаол иштирок этиб, мутахассис томонидан ижобий жавоблар олдилар.

 

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.