топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Олий мактабда ректор билан талабалар ўртасида очий мулоқот ўтказилди!

Toshkent davlat Milliy raqs va xoreografiya oliy maktabi
Илм-фан
Ёшларга бўлган эътибор, уларни баркамол, ҳар томонлама етук шахс бўлиб вояга етишиши учун ғамхўрлик қилиш давлатимизнинг узоқни кўзлаб олиб бораётган сиёсатининг устувор вазифаларидан биридир. Мазкур вазифа юзасидан жорий йилнинг 15 май куни Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактабида “Ректор ва ёшлар” шиори остида “Очиқ мулоқот” бўлиб ўтди.
Очиқ мулоқотда олий мактаб ректори Ш.М.Тохтасимов бугунги кунда давлатимиз томонидан талаба-ёшларга қўйилаётган талаблар, дунёнинг энг ривожланган мамлакатларида илмий-амалиёт ўташ, магистратура, докторантура йўналишларида сабоқ олишлари учун янги имкониятлар яратилаётганлиги ва бу соҳадаги  истиқболли режалари хақида тўхталиб ўтди.
Шунингдек талаба-ёшлар бугунги кундаги муаммолари, талаблари, шу билан бирга Олий мактабни янада ривожлантириш бўйича таклифларини билдирдилар ва керакли маълумотларга эга бўлдилар.
 

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.