топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Олий мактабда инновацион ижодий ишланмалари бўлиб ўтди!

Toshkent davlat Milliy raqs va xoreografiya oliy maktabi
Илм-фан
Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби талабаларининг инновацион ижодий ишланмалари бўлиб ўтди.
 
2018 йил юртимизда “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш” йили деб эълон қилинган эди. Мазкур давлат дастури асосида юртимизда кўплаб ислоҳатлар амалга оширилиб келинмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг 13 ноябръ куни Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби “Хореография жамоалари раҳбари” таълим йўналиши 3-босқич талаба-ёшлари тамонидан,  инновацион ижодий ишланмалари намоиши бўлиб ўтди. Бунда талабалар устозлари Зебо Фазлиева ҳамда Ширин Жалиловалар бошчилигида ўзбек миллий рақс мактабларида шу кунгача равнақ топган рақс ҳаракатларидан фойдаланган ҳолда бир-биридан қизиқ ва янги бўлган рақс тузулмаларини саҳналаштиришган.

 
Асосийси бу санъат асарларида ўзбек миллий қадрятлари, урф-одатларидан келиб чиқган холда янги рақс ҳаракатларидан унумли фойдаланилган. Бу ҳаракатлар талаба-ёшлар изланишлари натижасида яратилган бўлиб, ўзбек миллий рақс санъатини янада юксалишига ҳамда янгидан-янги рақс ҳаракатлари саҳна юзини кўришига сабаб бўлса ажаб эмас.

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.