топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Олий мактабда Андрис Лиепа билан ижодий учрашув бўлиб ўтди!

Toshkent davlat Milliy raqs va xoreografiya oliy maktabi
Илм-фан
 
 
2018 йил 29 октябрь куни Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактабида таниқли балетмейстер, режиссёр ва продюсер, Россия халқ артисти  Андрис Лиепа билан ижодий учрашув бўлиб ўтди.
Андрис Лиепа – рус балет санъатининг етакчи намоёндаларидан бири. У 1980 йилда Москва хореография билим юртини тугатиб, саккиз йил мобайнида  Катта театр саҳнасида етакчи партияларни ижро этган, сўнг  кўплаб мамлакатларда ўз маҳоратини намойиш этган. Хозирги кунда А.Лиепа- “Кремлёвский балет” театрининг бадиий раҳбари ва бош балетмейстери. Андрис Лиепанинг отаси – машхур балет устаси Марис Лиепа номидаги Хайрия жамғармасига асос солган.

Учрашувда Андрис Лиепа ўзининг ижодий фаолияти, иштирок этган балет спектакллари, саҳналаштирган хореографик асарлари, продюсерлик фаолияти билан тингловчиларни таништирди. Андрис Лиепа жаҳоннинг йирик саҳналарида ижро этган балет спектаклларидан парчалар намойиш этилди.
Ижодий учрашув давомида А.Лиепа Олий мактаб ўқитувчилари ва талабаларининг саволларига жавоб берди, ҳозирги кунда Алишер Навоий номидаги Давлат академик Катта театрда саҳналаштираётган балет “Жар — птица” ва “Шехерезада” спектакллари ҳақида батафсил маълумот берди.
Ижодий учрашув якунида ТДМРХОМ ректори Ш.М.Тохтасимов Андрис Лиепага эсдалик совғасини тақдим этди.

 
 

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.