топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Олий мактаб ректори 1-босқичга қабул қилинган талабалар билан очиқ мулоқот ўтказди

Toshkent davlat Milliy raqs va xoreografiya oliy maktabi
Илм-фан
Ёшларга бўлган эътибор, уларни баркамол, ҳар тамонлама етук бўлиб вояга етишиши учун ғамхўрлик қилиш давлатимизнинг узоқни кўзлаб олиб бораётган сиёсатининг устувор белгиларидан биридир. Бу борада Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактабида2018 йил12 сенътябр  куни«Ректор ва1-босқичга қабул қилинган талаба-ёшлар» мавзуида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

 
Очиқ мулоқотда олий мактаб ректори Ш.Тохтасимов талаба-ёшларга бугун қўйилаётган талаблар, китоб мутоаласига меҳр қўйиш, ўзлари танлаган йўналишларининг етук мутахассиси бўлиш, хореография санъатига доир билим кўникмаларини чуқур эгаллаш, дунёнинг энг ривожланган давлатларида илмий амалиёт ўтказиш, бакалавр ва магистратура босқичларида ўқиш  учун янги имкониятлар яратилаётганлиги ва бу соҳадаги истиқболли режалар ҳақида тўхталиб ўтди. Шунингдек талаба-ёшларнинг бугунги кундаги қизиқишлари хореография санъатини янада ривожлантиришга доир таклифларини тинглаб, мавзу юзасидан ўз фикрларини билдириб ўтди.


0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.