топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Олий мактаб профессор-ўқитувчилар учун ўқув машғулотлари бўлиб ўтди!

Toshkent davlat Milliy raqs va xoreografiya oliy maktabi
Илм-фан
 “Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни янада ривожлантириш концепцияси” хусусида ўқув машғулотлари бўлиб ўтди!
 
Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактабида янги 2019 йилни кутиб олиш муносабати билан талабаларга берилган қишки таътил вақтини унумли ўтказиш борасида профессор-ўқитувчиларва концертмейстерлар учун  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 ноябрдаги ПҚ-4038-сон қарори билан тасдиқланганЎзбекистон Республикасида миллий маданиятни янада ривожлантириш концепцияси бўйича ўқув машғулотлари ташкил этилди.
Ўқув машғулотларини “Ижтимоий-гуманитар фанлар” кафедраси мудири, профессор Жаҳонгир Ғаниев юқори савияда олиб борди.
Ўқув машғулотларини ташкил этишдан мақсад миллий маданиятни янада ривожлантириш концепциясини чуқур ўрганиш, унинг мазмун-моҳиятини теран англаш ҳамда концепцияда Олий мактаб жамоасига юклатилган устивор йўналишлардаги муҳим вазифалар ижросини таъминлашдан иборат эди.   
Машғулотлар якунида профессор-ўқитувчилар ва концертмейстерлар “Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни янада ривожлантириш концепцияси” бўйича тест синовларини топширдилар.
Келажакда Олий мактаб жамоаси томонидан Ўзбекистонда олиб борилаётган турли жабҳалардаги ислоҳотлар ижросини таъминлашда фаол иштирок этишлари бўйича амалга оширилиши зарур бўлган чора-тадбирлар белгилаб олинди.

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.