топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Хореография олий мактабининг навбатдаги анъанавий ҳисобот концерти бўлиб ўтди!

Toshkent davlat Milliy raqs va xoreografiya oliy maktabi
Илм-фан
Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби ўқувчи-талабаларининг навбатдаги анъанавий ҳисобот концерти бўлиб ўтди.
2018 йил 22 май куни Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби ўқувчи-талабалари ҳамда профессор-ўқитувчилари Алишер Навоий номидаги Давлат Академик катта театрида бир йил давомида олиб борган меҳнатларининг натижасини кўрсатиш мақсадида навбатдаги анъанавий ҳисобот концертини ўтказди.
Ҳисобот концерт дастури 2 бўлимдан иборат бўлиб мазкур концерт дастури Мариус Петипанинг 200 йиллигига бағишланди.
Биринчи бўлимида Людвиг Минкуснинг «Пахита» балетидан Мариус Петипа хореографиясидан парча ижро этиш билан бошланди. Рақсни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Азимова Гульчехра Сарваровна ва Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Қорақалпоғистон Халқ артисти: Сагатов  Қўрқмас Сагатовичлар саҳналаштирди.
Рақсни классик рақс бўлими ўқувчилари ижро этишди. Хисматова Ситора ва  Садинов Сардорлар якка ижрода саҳнага чиқишди.
Концерт дастурининг 2 бўлимида 20 та рақс  намойиш этилди. Унда қуйидаги кўплаб миллий, халқ ва замонавий рақслар ўз ўрнини эгаллади.

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.