топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Истеъдодли ёшлар ҳамиша керак!

Toshkent davlat Milliy raqs va xoreografiya oliy maktabi
Илм-фан
 
Замон шиддат билан ўтавераркан, инсон шунга мослашиб яшайвераркан. Буғдой элакдан сараланиб, тозаланиб ўз тегирмони ёнига бораверкан. Бежизга фикримизни бундай сўзлар билан бошламадик, ҳақиқатда ғалвирдану, элакдан ўтиб бир қанча йутуқлар соҳибаси бўлиб келаётган Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактабининг иқтидорли талабаси Неъматова Шоҳистахон ҳақида икки оғиз гапирмоқчимиз. Асли санъаткорлар маскани бўлган Фарғона водийсида таваллуд топган бўлиб, 2016 йили Фарғона шаҳар санъат коллежини  муваффақиятли тугатиб, 2016 йил “Хореография жамоалар рахбари”  таълим йўналиши бўйича Тошкент Давлат миллий рақс ва хореография олий мактабига талабаликка қабул қилинди.
 
Неъматова Шохистахон санъат соҳасида, асосан рақс йўналиши бўйича бир қатор илмий изланишлар олиб бормоқда. У миллий рақс санъатимиз ривожига ҳисса қўшган санъат усталари, халқ артистлари, санъат арбоблари билан ижодий учрашувлар уюштириб, улардан ўзбек рақс тарихи хақида янгидан-янги маълумотларни ёзиб олиб юртимизда чоп этиладиган оммавий ахборот воситаларида мунтазам равишда эълон қилиб келмоқда. Жумладан, “Ўзбекистон адабиёти ва санъати”, “Фарғона тонги”, “Водил ёғдуси” газеталарида ҳамда турли интернет сайтларида, электрон журналларда эълон қилиб боради. Масалан: “Яҳши тарбия — порлоқ келажак демакдир”, “Инсон манфаатлари тан олинган қонун”,  “Хореография санъатида ялла жанрининг аҳамияти”, “Хато қилдим деб эмас, хатога йўл қўймасликка ҳаракат қилмоқ керак!”, “Саҳнадаги раққоса-ю, тўй-ҳашамлардаги ўйинчими? Аслида қандай?!”, “Сурхондарё рақс санъатининг ривожланиш босқичлари”, “Ўзбек балетининг ёрқин юлдузи” сингари миллий рақс санъатига бағишланган мақолалари ҳамда санъаткорларнинг ижодий портретларини мисол қилиб келтиришим мумкин.
 
Қолаверса 2009-йилдан бошлаб хозирги кунгача республикамиз миқёсида ўтказилаётган  “Мустақиллик”, “Навруз”, “Конституция”, “14-январь “Ватан химоячилари куни””, “8-март Халқаро хотин-кизлар куни” байрамларининг концерт дастурларида, Спорт мусобақаларининг очилиш ва ёпилиш маросимларида,  ЮНЭСКО  ташаббуси билан  2015 йили Самарқанднинг “Регистон” майдонида  бўлиб ўтган “Шарқ тароналари” X халқаро мусиқа фестивалининг очилиш маросимида ва бошқа кўплаб давлат тадбирларида яккахон ва оммавий рақслари билан иштирок этиб келмокда. Ушбу тиниб-тинчимас истеъдод эгаси республика миқиёсида ўтказиладиган илмий-амалий конференциялар, семинарлар, ҳамда  маданий-маърифий тадбирларда ҳам фаол иштирок этиб келмоқда.
 
         Бир зинага қадам қўйсангиз иккинчисига ҳам қадам қўйгингиз келиши табиий. Шундай экан қадамлар изини қадамлар қувиб, янги бир зинага қадам ранжида қилишга замин тайёрлар экан. Шундай қилиб Шохистахон 2018 йилда олий мактаб ректори томонидан таъсис эътилган Олий мактаб Ректори стипендияси сохибаси бўлди. Ундан сўнг эса  И.Каримов номидаги  Давлат стипендияси совриндори бўлиб, нафақат ўзи, балки, бутун олий мактаб устоз ва талабалари учун ҳам сўнмас қувончни олиб келди.
 
               Биз ўйлаймизки, Шохистахондек ёш, интилувчан келажак эгалари ҳамиша ва ҳаммавақт керак. Биз унга кейинги қувончли ва бахтли зиналарда бардавом йуришида омадлар тилаб қоламиз.

Xореография олий мактаби талабаси Равшан Хуррамов.
 
 
 

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.