топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

“Галия Измайлова ўзбек балет санъатининг ўчмас юлдузи”

Toshkent davlat Milliy raqs va xoreografiya oliy maktabi
Илм-фан
 
Чалинган куйларга шамол мисоли,
 Ҳавода ўйнадинг ерга қўнмасдан.
 Кўрганларни қотди оғзида боли,
 Эй гўзал раққоса, ўйна тинмасдан.
         Рақс бир шундай   сеҳрли оламки, раққосанинг хатти-ҳаракатлари орқали томошабин дили чексиз қувончга тўлади. Шундай қувончни инсонларга бахш эта олган,  ўзбек мумтоз рақс мактабининг асосчиларидан бири, ўзбек балет рақс санъатининг моҳир устаси, “Ўзбекистон халқ артисти”, давлат мукофоти ва бир нечта орден ҳамда медаллар соҳибаси-бу Галия Измайловадир.

           Таниқли санъаткоримиз,  иқтидорли раққоса  1925 йилда Томcк шаҳрида таваллуд топган. Ёш иқтидорли  Галия  Измайлова1941 йил Тошкент балет мактабини, 1961 йилда эса Тошкент театр ва рассомчилик санъати институтининг режиссёрлик факультетини тамомлайдилар.У  ўз устида тинимсиз меҳнатлари самараси ўлароқ, 1941 йилдан Алишер Навои номидаги Опера ва балет театрининг солисти сифатида меҳнат фаолиятини бошлаб, 1977 йилдан шу театрда бош балетмейстер сифатида ишлайди.Балетмейстерлик фаолияти давомида П.И.Чайковскийнинг“Оққуш кўли”, И. Акбаровнинг“Орзу”, Г.Мушелнинг“Кашмир афсонаси” ва бошқа балет асарларини муваффақиятли саҳналаштирган.
  Бетакрор истеъдод соҳибаси Галия Измайлова томонидан юксак бадиий маҳорат билан ижро етилган“Муножот”, “Тановор”, “Севги тумори”, Лайли ва Мажнун”, “Оққуш кўли”, “Дон Кихот”, “Кармен”, “Корсар”, “Раймонда” каби асарлари  миллий ва жахон классик, қолаверса  ўзбек маданияти ва санъати хазинасидан мустаҳкам ўрин егаллаб келмоқда. Айниқса, Сергей  Василенконинг“Оқ билаг”даги Семурғ, Борис Асафьевнинг“Боғчсарой фаввораси”даги Мария ва Зарема каби роллари биринчи партиясидаёқ, томошабинларнинг меҳрини қозониб,уларнинг абадий қалбига жо бўлди. Истиқболи порлоқ бўлган  балерина мана шу онлардан бошлабоқ, халқ оғзида ширин сўз мисол мангуликка муҳрланди.
 У нафақат чет эл рақслари қолаверса миллий балетларда ҳам бир қатоор ёрқин ва жозибали образлар яратган. Мисол тариқасида Мухтор Ашрафийнинг“Севги тумори”даги Чундри образини келтиришимиз мумкин.Маҳорат билан ижро етилган Чундри образи томошабинни ўзига мафтун этди. Иқтидорли раққоса, баллерина, балетмейстер, актриса ва шу каби мислсиз  иқтидор соҳибаси Галия Измайлова-“Театр менинг биринчи уйим десам ҳам бўлаверади. Мен ижодсиз ҳаётимни тасаввур ҳам этолмайман. Қисқаси мен санъатсиз яшай олмайман”дейдилар. Етук санъаткор ўзининг бу сўзлари орқали ўз касбиниг нақадар фидоийси эканлигини яна бир бор исботлайди.
 Галия Измайлова мехрибон ва жонкуяр устоз сифатида кўплаб иқтидорли ёшларга мураббийлик қилиб, уларга рақс санъати сирларини сидқидилдан ўргатганлар.
 Атоқли санъаткорнинг миллий маданиятимиз ва санъатимтзни ривожлантириш борасидаги улкан хизматлари давлатимиз томонидан муносиб тақдирланди. У“Ўзбекистон халқ артисти” фахрий унвони, Давлат мукофоти хамда“Мехнат шухрати”, “Дўстлик” орденлари билан тақдирланадилар. Биз мана шундай буюк инсонларнинг издошларимиз, шундай экан биз ёшлар ҳамиша устозлар ўгити ҳамда бизга мерос бўлиб қолган балет ва рақсларни ўрганииб, асраб авайлаб биздан кейинги келажак авлодга тўғри етказиб бериш энг олий бурчимиздир! Таниқли санъаткор, меҳрибон устоз Галия Измайлованинг ёрқин ҳотиралари қалбимизда ҳамиша сақланиб қолади.
 ТДМРХОМ 2-босқич “ХЖР” бўлими талабаси
 Неъматова Шоҳиста
 

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.