топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

“Бағрикенг Ўзбекистон” номли ёшлар фестивали республика босқичи бўлиб ўтди!

Toshkent davlat Milliy raqs va xoreografiya oliy maktabi
Илм-фан
 
“Бағрикенг Ўзбекистон” ёшлар фестивали республика босқичи ғолибларини аниқлашда Хореография олий мактаби ўқитувчилари иштирок этди.
 
Жорий йилнинг 3 ноябр куни Тошкент шаҳридаги “Ёшлар ижод саройи” ННТ биносида, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан ташкил этилган “Бағрикенг Ўзбекистон” ёшлар фестивалининг  республика босқичи бўлиб ўтди. Фестивал доирасида 6та йўналиш бўйича, маҳаллий босқичларида турли миллат ва эллатларга мансуб бўлган 29,6 мингдан ортиқ, ҳудудий босқичида эса 2 772 нафар ёшлар иштирок этган бўлса, уларнинг 576 нафари фестивалнинг республика босқичига йўлланмани қўлга киритган.
 
Қизғин таризда бўлиб ўтган мазкур фестивалнинг “Турли миллат вакилларининг миллий рақслари” йўналиши бўйича ҳакамлигида, Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактабидан Ўзбекистон халқ  артисти Қ.Мўминов бошчилигида бир гурух педагог ўқтувчилар иштирок этишди.
 
Бўлиб ўтган шаффоф ва қизғин беллашув якунида ҳакамлар ҳайаъти қарорига кўра “Жамоавий рақс” ҳамда “Яккахон рақс” номинациялари бўйича ғолиблар аниқланди. 

 

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.