топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Рейтинг
+45.72
avatar

Toshkent davlat Milliy raqs va xoreografiya oliy maktabi

Батафсил

Xoreografiya Oliy maktabda “O‘zbekiston yoshlari buzg‘unchi g‘oyalarga qarshi” mavzusida profilaktik tadbiri bo`lib o`tdi!

Илм-фан
Toshkent davlat milliy raqs va xoreografiya oliy maktabida professor-o‘qituvchilari va talaba-yoshlari ishtirokida “O‘zbekiston yoshlari buzg‘unchi g‘oyalarga qarshi” mavzusida profilaktik tadbir bo`lib o`tdi!
 
Joriy yilning 4 oktyabr kuni Toshkent davlat milliy raqs va xoreografiya oliy maktabining professor-o‘qituvchilar va talaba yoshlar o‘rtasida “O‘zbekiston yoshlari buzg‘unchi g‘oyalarga qarshi” mavzusida tadbir o‘tkazildi.
Tadbirni Ma’naviy-ma’rifiy ishlar bo‘yicha dekan o‘rinbosari D.Maripova  kirish so‘zi bilan ochdi va tadbir ishtirokchilarini taklif etilgan mehmonlar va mutaxassislar bilan tanishtirdi. Shuningdek, tadbirdan ko‘zlangan asosiy

Davlatimizning yuksak mukofotlari topshirildi!

Илм-фан
O`zbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat Mirziyoyevning farmonlariga muvofiq, mustaqilligimizning 27 yilligi arafasida mamlakatimizni har tomonlama rivojlantirishga katta hissa qo`shgan,  ijtimoiy-iqtisodiy va ma’naviy-ma’rifiy sohalarda fidoyilik ko‘rsatgan bir guruh yurtdoshlarimiz davlat mukofotlari – faxriy unvonlar, orden va medallar bilan taqdirlangan edi.
Toshkent davlat milliy raqs va xoreografiya oliy maktabida 20-sentyabr kuni O‘zbekiston Respublikasi Madaniyat vaziri Baxtiyor Sayfullayev ishtirokida ana shu yuksak mukofotlarni tantanali topshirish marosimi bo‘lib o‘tdi.

Олий мактаб ректори 1-босқичга қабул қилинган талабалар билан очиқ мулоқот ўтказди

Илм-фан
Ёшларга бўлган эътибор, уларни баркамол, ҳар тамонлама етук бўлиб вояга етишиши учун ғамхўрлик қилиш давлатимизнинг узоқни кўзлаб олиб бораётган сиёсатининг устувор белгиларидан биридир. Бу борада Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактабида2018 йил12 сенътябр  куни«Ректор ва1-босқичга қабул қилинган талаба-ёшлар» мавзуида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Oliy maktabda bilimlar kunini nishonlash yuzasidan “Aziz va yagonamsan, jonajon O`zbеkistonim” shiori ostida ma’naviy-ma’rifiy tadbir bo`lib o`tdi!

Илм-фан
Toshkеnt davlat milliy raqs va xorеografiya oliy maktabida Mustaqilligimizning 27 yilligi hamda Bilimlar kunini nishonlash yuzasidan profеssor-o`qituvchilar va talaba-yoshlari o`rtasida “Aziz va yagonamsan, jonajon O`zbеkistonim” shiori ostidagi ma’naviy-ma’rifiy tadbir bo`lib o`tdi!
2018 yil 5

“Галия Измайлова ўзбек балет санъатининг ўчмас юлдузи”

Toshkent davlat Milliy raqs va xoreografiya oliy maktabi
Илм-фан
 
Чалинган куйларга шамол мисоли,
 Ҳавода ўйнадинг ерга қўнмасдан.
 Кўрганларни қотди оғзида боли,
 Эй гўзал раққоса, ўйна тинмасдан.
         Рақс бир шундай   сеҳрли оламки, раққосанинг хатти-ҳаракатлари орқали томошабин дили чексиз қувончга тўлади. Шундай қувончни инсонларга бахш эта олган,  ўзбек мумтоз рақс мактабининг асосчиларидан бири, ўзбек балет рақс санъатининг моҳир устаси, “Ўзбекистон халқ артисти”, давлат мукофоти ва бир нечта орден ҳамда медаллар соҳибаси-бу Галия Измайловадир.

Сурхондарё рақс санъатининг ривожланиш босқичлари!

Илм-фан
 
 Рақс халқ-мулки. Дарҳақиқат, рақс санъати ҳар бир халқнинг азал-азлдан урф-одатлари, анъаналари негизида пайдо бўлиб, ривожланиб келаётган санъат тури ҳисобланади.
Мустақиллигимиз шарофати билан мустақил гўзал Ўзбекистонимиз гуллаб-яшнаб келмоқда. Мана шу гўзаллик, мусаффо осмон, тинчлик биз санъаткорларни эркин ижод қилишимиз учун улкан имкониятлар ўчоғи бўлиб хизмат қилмоқда десам муболаға бўлмайди. Сўзларимнинг исботи сифатида, муҳтарам, Президентимиз Шавкат Мирзиёев Миромоновичнинг “Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантириш ва такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисидаги 2017 йил 31 май 3022 сонли қарорлари қабул қилинди.
Мана шу қарорни амалда ўз фаолиятини оширишга  ҳисса қўшиш мақсадида “Сурхондарё рақс санъатининг  ривожланиш

Хореография санъатида ялла жанрининг аҳамияти!

Илм-фан
     Рақс…! Бу сўз замирида жуда кўп маънолар мужассам. Чунки рақс орқали инсониятнинг ҳаёт фаолияти ҳамда ундан ташқари, ҳаттоки энг нозик томонимиз ички ҳис туйғуларимизни ҳам мана шу рақс ҳаракатлари орқали ифода эта оламиз.
     “Хореография” атамаси кенг  маънода қўлланилиб, грекчадан таржима қилинганда “рақсни ёзаман” деган маънони билдиради. Рақс санъатидаги ҳамма амалиётлар хореография сўзи билан чамбарчас боғлиқдир.
     Сўзимиз  бошида  рақс  сўзига  таъриф  билдирар эканмиз, бу дунёдаги ҳар бир санъат соҳаси ҳаётимизни бадиий образ орқали ифода этиши зарур. Рақс санъати-ижод руҳияти, ҳис туйғулари, фикрини сўссиз, фақат ҳаракатлар ва юз ифодаси билан халқга

Саҳнадаги раққосаю, тўй-ҳашамлардаги ўйинчими? Аслида қандай?!

Илм-фан
Саҳнадаги раққосаю, тўй-ҳашамлардаги ўйинчими? Аслида қандай?!
Санъат бу гўзаллик, табиатнинг рангдор, сержило бўёқлар бир сўз билан айтганда ҳаёт демакдир. Инсоният яралибдики, уларнинг яшаш тарзининг ўзи санъатдир. Ҳеч биримизга сир эмаски, ҳозирги кунда санъатнинг жуда кўп турлари мавжуд. Мана шу санъат турлари ичида ўзининг нафислиги ва мўъжизакорлиги билан бошқа санъат турларидан фарқ қиладиган санъат тури бу- рақс санъатидир.  Рақс санъати барча санъат турларининг маликаси десак ҳам бўлаверади. 
Халқимизда бир гап бор “Рақс –халқ мулки”!  Дарҳақиқат, ҳозирги кунгача бизларга етиб келган ўзбек миллий рақс дурдоналари халқимиз кўнглидан жой олиб келмоқда. Аммо ўз ютуқларига, муҳлисларига эга бўлган озбек миллий рақс санъатимизнинг қаҳрамонларичи?!

Хореография олий мактабининг навбатдаги анъанавий ҳисобот концерти бўлиб ўтди!

Илм-фан
Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби ўқувчи-талабаларининг навбатдаги анъанавий ҳисобот концерти бўлиб ўтди.
2018 йил 22 май куни Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби ўқувчи-талабалари ҳамда профессор-ўқитувчилари Алишер Навоий номидаги Давлат Академик катта театрида бир йил давомида олиб борган меҳнатларининг натижасини кўрсатиш мақсадида навбатдаги анъанавий ҳисобот концертини ўтказди.
Ҳисобот концерт дастури 2 бўлимдан иборат бўлиб мазкур концерт дастури Мариус Петипанинг 200 йиллигига бағишланди.
Биринчи бўлимида Людвиг Минкуснинг «Пахита» балетидан Мариус Петипа хореографиясидан парча ижро этиш билан бошланди. Рақсни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Азимова Гульчехра Сарваровна ва Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби

Олий мактабда талаба-ёшлари ўртасида ОИВ/ОИТС касаллиги, гиёҳвандлик, ичкиликбозлик, тамаки чекиш каби иллатларни олдини олишга қаратилган тадбир ўтказилди!

Илм-фан
 
Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби талаба-ёшлари ўртасида ОИВ/ОИТС касаллиги, гиёҳвандлик, ичкиликбозлик, тамаки чекиш каби иллатларни олдини олишга қаратилган “Биз-соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз” мавзусида тарғибот тадбири бўлиб ўтди. 
 
2018 йил 18 май куни олий мактаб кино залида талаба-ёшлар ўртасида “Биз-соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз” мавзусида тарғибот тадбири бўлиб ўтди.
 
Тадбирга Ўзбекистон Республикаси ОИТС Маркази масъул шифокори Шохиста Рашидова ташрифи уюштирилди. Тадбирни ўтказишдан асосий мақсад  ОИТС касаллигини бартараф этиш соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ўсиб келаётган ёш авлодни жисмоний ва маънавий томондан етук инсон қилиб тарбиялаш, шунингдек гиёҳвандликка учраган, жиноят кўчасига

Олий мактабда ректор билан талабалар ўртасида очий мулоқот ўтказилди!

Илм-фан
Ёшларга бўлган эътибор, уларни баркамол, ҳар томонлама етук шахс бўлиб вояга етишиши учун ғамхўрлик қилиш давлатимизнинг узоқни кўзлаб олиб бораётган сиёсатининг устувор вазифаларидан биридир. Мазкур вазифа юзасидан жорий йилнинг 15 май куни Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактабида “Ректор ва ёшлар” шиори остида “Очиқ мулоқот” бўлиб ўтди.
Очиқ мулоқотда олий мактаб ректори Ш.М.Тохтасимов бугунги кунда давлатимиз томонидан талаба-ёшларга қўйилаётган талаблар, дунёнинг энг ривожланган мамлакатларида илмий-амалиёт ўташ, магистратура, докторантура йўналишларида сабоқ олишлари учун янги имкониятлар яратилаётганлиги ва бу соҳадаги  истиқболли режалари хақида тўхталиб ўтди.
Шунингдек талаба-ёшлар бугунги кундаги муаммолари, талаблари, шу билан бирга

Toshkent davlat milliy raqs va xoreografiya oliy maktabi rahbariyati Xalqaro tanlovlar g‘olibini tabriklaydi!

Илм-фан
 Toshkent davlat milliy raqs va xoreografiya oliy maktabning 3-bosqich talabasi Turaeva Munirabonu  G‘ayrat qizi 2018 yil  aprel oyida  Moskva shahrida o‘tkazilgan “ALLEYA ZVYOZD” Xalqaro xoreografiya san’ati ko‘rik-tanlovining “Xalq raqsi” yo‘nalishida Gran-prini  qo‘lga kiritib, Diplom va esdalik sovg‘asi statuetka bilan taqdirlandi.
Shu bilan birga joriy yilning may oyida Moskva shahrida o‘tkazilgan  “ZVEZDNAYA VOLNA” III  Xalqaro xoreografiya va sirk san’ati  festivalida 3-bosqich talabasi Turaeva Munirabonu  G‘ayrat qizi “Nozanin” raqsini ijro etib,  I-Darajali laureatlik diplomi va statuetka bilan taqdirlandi. Oliy maktab

Хореография Олий мактабида Исроил давлати ҳамкорлигида “Маҳорат дарси” ўтказилди!

Илм-фан
Хореография Олий мактабида Исроил давлати ҳамкорлигида “Маҳорат дарси” ўтказилди!
2018 йил 3 май куни Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактабида Исроил давлатининг “Vertigo danse company” рақс ансамблининг асосчиларидан, Исроил  Маданият вазирлигининг бир қанча мукофотлари билан тақдирланган таниқли хореографи Ноа Вертхайм замонавий ва эстрада рақси йўналишида талабалар ва ўқувчилар билан “Маҳорат дарслари”ни олиб борди.

Хореография олий мактабида "Рақсларда олам жилоси" мавзуида катта тадбир бўлиб ўтди!

Илм-фан
  Рақсларда олам жилоси
Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактабида “29 апрель – Халқаро рақс куни” муносабати билан “Рақсларда олам жилоси” номли маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда Олий мактаб ректори Ш.М.Тохтасимов ўзининг байрам табригини йўллаш баробарида машаққатли меҳнатлари ва жамоат ишларидаги фаолликлари учун бир қанча педагогларни раҳбатлантирди.
 Олий мактаб ўқувчи-талабалари ва педагоглари томонидан тайёрланган қизиқарли концерт дастури йиғилганларга ҳавола этилди. Тадбир ҳақидаги маълумотлар “Ўзбекистон” радиоси томонидан ёзиб олинди.

Хореография Олий мактабида “Биз диний экстремизм ва терроризмга қаршимиз” шиори остида тадбир

Илм-фан
2018 йил  март-май ойлари давомида манфаатдор идоралар билан ҳамкорликда талаба-ёшлари ўртасида диний экстремизм, терроризм ва унинг салбий оқибатларига қаратилган профилактик тадбирларни кучайтириш мақсадида Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби талаба-ёшлари иштирокида “Биз диний экстремизм ва терроризмга қаршимиз!” мавзусида 2018 йил 25 апрель куни тадбир бўлиб ўтди.

Тошкент шаҳрида институтлар ўртасида “Тафаккур синовлари” кўрик-танловининг ҳудудий босқичи ўтказилди!

Илм-фан
 
Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 24 мартдаги  24-Қўшма қарорга мувофиқ, талаба-ёшлар ўртасида  “Тафаккур синовлари” кўрик-танловининг ҳудудий босқичи ўтказилди!
 
 
 
Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 24 мартдаги 24-Қўшма қарорга мувофиқ, Низом асосида бириктирилган ҳудудий олийгоҳ талаба-ёшлар иштирокида 2018 йил 21 апрель куни “Тафаккур синовлари” Республика кўрик-танловининг 2-босқичи Тошкент педиатрия тиббиёт инситутида бўлиб ўтди. Танловда:
 
— Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби;
 
          — Ўзбекистон давлат  концерватория инситути;
 
-

Хореография олий мактабида Республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди!

Илм-фан
Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактабида Республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди!
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 мартдаги 178-ф-сонли фармойиши ва Маданият вазирлигининг 2018 йил 12 мартдаги 163-сонли буйруғига биноан жорий йилнинг 20 апрел куни Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактабида “Ўзбекистонда миллий рақс ва хореография таълимининг долзарб масалалари” мавзуида Республика илмий-амалий конференцияси ўтказилди.
Илмий-амалий конференцияни ўтказишдан асосий мақсад Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2909-сонли Қарори ва 2017 йил 31 майдаги “Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантириш ва

Адиблар хиёбонида “Эл ишончи-эл қувончи” мавзусида маънавият соати ўтказилди!

Илм-фан
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент шаҳрида барпо этилган Адиблар хиёбонига ташрифи жараёнида берилган топшириқлар ижроси юзасида Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби талаба-ёшлари, коллеж ўқувчилари ҳамда профессор-ўқитувчилари Адиблар хиёбонида “Эл ишончи-эл қувончи” мавзусида элимиз суйган

“УСТОЗЛАР ЎГИТИ ШОГИРДЛАР КАЛОМИ” номли маънавий-маърифий тадбир ўтказилди!

Илм-фан
Ўзбекистон Республикада хизмат кўрсатган санъат арбоби, Қорақалпоғистон Халқ артисти Қўрқмас Сагатов таваллудининг 80 йиллигига бағишланган
“УСТОЗЛАР ЎГИТИ ШОГИРДЛАР КАЛОМИ” номли маънавий-маърифий тадбир ўтказилди!
2018 йил 14 апрель куни Ўзбекистон Республикада хизмат кўрсатган санъат арбоби, Қорақалпоғистон Халқ артисти Қўрқмас Сагатов таваллудининг 80 йиллигига бағишланган “УСТОЗЛАР ЎГИТИ ШОГИРДЛАР КАЛОМИ” номли маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирни очиш учун сўз олий мактаб ректори  Ш.Тохтасимовга берилди. Олий мактаб ректори Ш.Тохтасимов ўзининг самимий тилак ва табриги билан тадбирни очиб берди. Тадбирга устоз санъаткор Қ.Сагатовни табриклаш ва ҳурмат эхтиром кўрсатиш юзасидан  Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг биринчи

Хореография олий мактаби ва ўрта таълим мактаблари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди!

Илм-фан
 
Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби ҳамда Тошкент шаҳридаги 8 та умумий ўрта таълим мактаблари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий таълим тизмини янада ривожлантириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2017 йил апрелдаги ПҚ-2909-сонли Қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшларга оид  давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги  2017 йил 5 июлдаги ПФ-5106-сонли Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2017 йил 27 июлдаги ПҚ-3151-сон Қарори,