топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Ибн Сино – жаҳон эътироф этган буюк қомусий олим

Тошкент фармацевтика институти
Илм-фан


 


       Маълумки, маънавий баркамол инсонларгина саодат манзилларини забт этади, порлоқ келажакни ярата олади. Шу нуқтаи назардан ёндашадиган бўлсак, шаклланиб келаётган ёш авлодни парвишлаб вояга етказиш, уларни маънавий-ахлоқий дунёқарашларини кенгайтириш ҳамда замонавий таълим — тарбия масалаларига эътибор бериш долзарб вазифаларидан бири саналади. Давлатимиз баркамол авлодни шакллантириш ва комил инсон даражасида олиб чиқиш учун таълим — тарбия, маънавий-ахлоқий, маърифий масалаларга ҳам эътибор берган ҳолда, шунингдек, уларни аждодларимиз мероси билан қуроллантириб бориш янада мақсадга мувофиқ бўлади.   Шу ўринда жамиятда баркамол авлодни вояга етказиш ва шакллантиришда халқимиз, миллатимизнинг буюк аллома ва мутафаккирлари қолдирган маънавий — маърифий, ахлоқий  таълимотлари, қарашлари ва панд — насиҳатларининг ўрни беқиёсдир.    Қадимий ва навқирон бу диёримиз буюк зотлар, мутафаккирлар ҳамда алломаларни дунёга келтирган.


Буюк аждодларимиз, ўз даврида «Шайх ар-раис» унвонига сазовор бўлган ҳаким, қомусий олим Абу Али ибн Синонинг авлодларга қолдирган — улкан бой меросини ўрганиш ва тадқиқ этиш, айниқса уни маънавий, маърифий мероси халқимизни, қолаверса баркамол авлод маънавиятини юксалтиришда муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади.    Ибн Сино қомусий олим сифатида — ўз даврининг барча фанлари билан шуғулланиб жуда катта мерос қолдирган. Ибн Сино тўрт юз элликдан зиёд асарлар яратгани тўғрисда тарихий фактлар келтирилган. Аммо Ибн Синонинг икки юз саксонга яқин асари бизгача етиб келган. Ибн Сино тиббиёт фанининг буюк султонидир.


Бугунги кунда аждодлар меросини ўрганиш, уларга муносиб ворис бўлиш ёшлар олдидаги энг муҳим масалалардан биридир. Шу боис 2014 йил 4 ноябрь куни соат: 14-30 да Тошкент фармацевтика институтининг фаоллар залида  талаба-ёшлар ўртасида Абу али  Ибн Сино ҳаёти ва ижодини ўрганишга бағишлаб, “Ибн Сино – жаҳон эътироф этган буюк қомусий олим” мавзусида адабий-бадиий кеча ташкил этилди. Тадбирни институт ректори, профессор А.Н.Юнусхўжаев кириш сўзи билан очиб берди ва Ибн Сино қолдирган бой мерос билан талабаларни таништириб, қизиқарли маълумотлар бериб ўтди.


 



 


      Шундан сўнг, институт профессори Х.М.Комилов “Ўрта асрлар шарқ алломалари ва мутафаккирларининг тарихий мероси, унинг замонавий цивилизация ривожидаги роли ва аҳамияти” мавзусидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг 2014 йил 15-16 май кунлари Самарқанд шаҳрида ўтказилган ҳалқаро анжуман очилиш маросимидаги маърузаси тўғрисида, профессор Х.Алиев “Шарқ аллома ва мутафаккирларнинг илмий мероси фақат бир миллат ёки халқнинг эмас, балки бутун инсониятнинг маънавий мулки” мавзусида маърузалар қилишди.  Тадбир давомида  “Ибн Сино – жаҳон эътироф этган буюк қомусий олим” мавзусидагги мультимедияси ҳамда иқтидорли талаба-ёшлар томонидан “Ибн Сино буюк олим ва табиб” ёҳуд “Мадад Сино издошлари” мавзусидаги саҳнавий чиқишлари  номойиш этилди. Тадбирда жами 250 нафар профессор-ўқитувчилар ва талабалар иштирок этди.


 



Умуман бу каби тадбирлардан асосий мақсад ҳам тарихий хотираларни тиклаш, демократик давлат қуриш, фуқаролик жамияти асосларини яратиш, соғлом, баркамол авлодни шакллантириш борасида изчиллик билан ислоҳотлар ўтказаётган ҳукуматимиз Ибн Сино қолдирган катта меросни синчиклаб ўрганиш ва илм — фанимизга татбиқ этишдир.    Фикримизга хулоса қиладиган бўлсак юксак маънавият, маънавий — маърифий жамият, фуқаролик жамияти асосини яратиш учун шаклланиб келаётган ёш авлодни  ҳар томонлама маънавиятли, таълим-тарбияли қилиб тайёрлашимизда тарихий хотира жараёнида аждодларимиз томонидан бизга мерос этиб қолдирилган маънавий мерослардан унумли ва кенг фойдаланган ҳолда эришилади. Шундагина, биз ёш авлодни баркамол авлод тарбиялашга эътибор қаратган бўламиз, балки уларни комил инсон қилиб вояга етказган бўламиз. 


 


Тошкент фармацевтика институти


маънавият ва маърифат бўлими

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.