топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Рейтинг
+48.03
avatar

Тошкент фармацевтика институти

Батафсил

Президентимиз И.А.Каримовнинг иқтидорли талабаларни қўллаб-қувватлаш борасидаги сиёсати тўғрисида.

Тошкент фармацевтика институти
Илм-фан
Ўзбекистоннинг буюк келажаги қурилишида дадил иштирок этадиган, соғлом ва билимли ёшлар тарбиясига давлатимиз томонидан ғоят катта эътибор бериб келинмоқда.

2015 “Кексаларни эъзозлаш” йилида Ўзбекистон аҳолисини ижтимоий муҳофаза қилиш бош мақсад

Тошкент фармацевтика институти
Илм-фан
Ҳар бир авлод ҳаёти давомида жамиятнинг ўзига хос қонунлари ва тараққиётнинг ривожланиш қоидаларини ўрганиб англаб етишга харакат қилади. Бу жараёнларда ўзининг истиқболи учун зарур қонун ва қоидаларни яратади. Бу йўлда ҳар бир халқнинг ўтмиши, ота-боболари ўгити келажак авлод учун йўлчи юлдуз, маёқ бўлиб хизмат қилади. Шунингдек, улар катта тажриба сифатида халқнинг ўз йўли ва йўналишини белгилашида, маълум бир воқелик, ҳодиса юзасидан сабоқ ва хулоса чиқаришида муҳим аҳамият касб этади.
Истиқлолнинг илк кунлариданоқ Президентимиз И.А.Каримов раҳномалигида узоқни кўзлаб олиб борилаётган сиёсат туфайли ҳозирги кунда Ўзбекистонимиз дунёда ўз ўрни ва обрўсига эга мамлакатга айланди. Чунки Ўзбекистон ўзининг буюк ўтмишини, тарихини, шу кунгача босиб ўтган барча тарихий даврлари ва давлатчилик асосларини тиклади. Ҳозирда ҳам бу йўлда кўплаб ишлар олиб борилмоқда.

Ёшларда ижтимоий ҳимоянинг инсонийлик ва одамгарчилик фазилатларини шакллантиришдаги аҳамияти

Тошкент фармацевтика институти
Илм-фан
Маълумки, ҳар қандай тарбия негизида маълум бир ғоялар ётади, шундай экан, бугунги маърузамизнинг мақсади баркамол инсонни тарбиялашда комил инсон ғояларининг аҳамияти беқиёсдир, шу йўсинда масалани кўрадиган бўлсак ушбу ғояни сингдиришда ёшларнинг тарбиясида инсонийлик, одамгарчилик фазилатларини шакллантиришга қаратилган.
Тарихдан маълумки, кишилик жамияти ўзининг энг қадимги ибтидоий давридан бошлаб ўзаро ёрдам асосида тараққий этиб келган.
Ёрдам – бу бирор – бир кишига фойда келтирувчи бирон нарсада кўмаклашиш, бирон нарсада қатнашишдир. Ёрдам биргаликда, жамоат тарзида ва якка, индивидуал холатда кўрсатилиши мумкин.
Ўзаро ёрдамнинг энг муҳим турларидан бири мурувватликдир. Лекин у беғараз, самимий бўлиш керак.
Ислом дини ўз таълимотида ёрдамга муҳтож кишиларга беғараз ёрдам кўрсатишни энг солиқ амаллардан бири сифатида қараб келади. Хадиси шарифларда “ўнг қўлинг билан берган нарсангни чап қўлинг сезмасин” деб бежиз айтилмаган. Ёрдамга муҳтож бўлган қатламларга хомийлик қилиш бугунги кунда давлат сиёсати даражасига кўтарилган – бу эса инсонпарварликнинг энг юқори поғонаси.

Современные требования к формам и методам организации обучения в высшей школе

Тошкент фармацевтика институти
Илм-фан
После приобретения государственной независимости Узбекистан избрал для себя путь построения демократического правового государства и гражданского общества. Главной целью и движущей силой осуществляемых в республике преобразований является человек, его всестороннее развитие и повышение его благосостояния. Важнейшим условием развития страны признано совершенствование системы подготовки кадров на основе развития экономики, науки, культуры, техники и технологий. В августе 1997 года в республике принята государственная Национальная программа по подготовке кадров. Национальная программа по подготовке кадров направлена на коренную модернизацию структуры и содержания системы непрерывного образования. На современном этапе к числу актуальных задач педагогической науки относится научное обеспечение целей, содержания, методов, средств и организационных форм воспитания, обучения и развития личности на основе использования достижений науки, техники и передовых технологий.

Меҳр – мурувват кўрсатишнинг ўзбекона одоби ва ибрати

Тошкент фармацевтика институти
Илм-фан
Маълумки ўзбек халқи менталитетида узоқ ўтмишдан атрофдагиларга нисбатан маънавий хамдардлик, моддий жиҳатдан бир — бирини қўллаб қувватлашга мойиллик, раҳмдиллик, уюшиб, ҳамжиҳат бўлиб яшашга интилиш каби инсоний хислатлар доимо етакчилик қилиб келган. Энг аввало, ота — онага, қавм-қариндошларга, дўсту-биродарларига меҳр-мурувват кўрсатиш истаги билан яшаш халқимиз хаётининг ибратли жиҳати бўлиб келган. Ушбу хислатлар бугунги кунда хам давом этиб келмоқда, хусусан, “Обод турмуш йили” Давлат дастурида белгиланган муҳим чора –тадбирлардан бири “Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин” лойиҳасининг амалга оширилиб борилиши.
Совет хокимияти йилларида атеистик тарғиботнинг кучайтирилиши, худосизлик харакатининг авж олдирилиши омиллари туфайли маънавиятимиз сарчашмаларидан бири бўлган исломий маданиятдан ва тарбиядан узоқлашдик.

Меҳр – мурувват кўрсатишнинг ўзбекона одоби ва ибрати

Тошкент фармацевтика институти
Илм-фан
Маълумки ўзбек халқи менталитетида узоқ ўтмишдан атрофдагиларга нисбатан маънавий хамдардлик, моддий жиҳатдан бир — бирини қўллаб қувватлашга мойиллик, раҳмдиллик, уюшиб, ҳамжиҳат бўлиб яшашга интилиш каби инсоний хислатлар доимо етакчилик қилиб келган. Энг аввало, ота — онага, қавм-қариндошларга, дўсту-биродарларига меҳр-мурувват кўрсатиш истаги билан яшаш халқимиз хаётининг ибратли жиҳати бўлиб келган. Ушбу хислатлар бугунги кунда хам давом этиб келмоқда, хусусан, “Обод турмуш йили” Давлат дастурида белгиланган муҳим чора –тадбирлардан бири “Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин” лойиҳасининг амалга оширилиб борилиши.
Совет хокимияти йилларида атеистик тарғиботнинг кучайтирилиши, худосизлик харакатининг авж олдирилиши омиллари туфайли маънавиятимиз сарчашмаларидан бири бўлган исломий маданиятдан ва тарбиядан узоқлашдик.

Фармацевтик кимё фанидан масофавий таълимда, электрон шаклдаги маъруза матнлари мазмуни ва яратилиш технологияси

Тошкент фармацевтика институти
Илм-фан
Олий таълим тизимида юқори малакали, юксак маданиятли, мустақил фикр юрита оладиган ва ижодий фикрлайдиган кадрларни тайёрлашда таълим жараёнини замонавий ўқув адабиётлари ва компютер технологиялари асосида педагогик технологиялар ютуқларидан кенг фойдаланиш, уларни ўқув жараёнига жорий қилиш муҳим аҳамият касб этади. Кейинги йилларда барча соҳалар каби малака оширишдаги таълим тизимига ҳам ахборот технологияларнинг жорий этилиши тингловчиларнинг ўқув машғулотларини ташкил этишда янги талаблар қўймоқда. Бир томондан, таълим тизимида ўқув жараёнини ташкил этишнинг ноанъанавий шакл ва усуллари ривожланиб, такомиллашиб бормоқда, иккинчи томондан, машғулотларнинг маъруза, амалий машғулот каби шакллари бугунги ахборот технологиялар асри бўлмиш XXI аср таълим тизимида янгича мазмун олмоқда. Ўқитиш усулларининг такомиллашуви анъанавий ўқув жараёнининг барча усулларига, жумладан, маъруза усулига ҳам янгича ёндашувни тақозо этмоқда. Шундай экан, ҳар бир фандан, маъруза — ўқитиш ўқитувчининг ижодий тавсифдаги ўқув материалини мунтазам, тадрижий, монолог тарзида баёни, таълим усули ва шаклининг таркибий қисми ҳисобланади. Бугунги кунда, фармацевтик кимё фанидан, масофавий таълимда маъруза ўқиш усули ёки технологияси тингловчиларга тақвимий режа асосида белгиланган маъруза матнларини ҳамда фандаги ютуқларни янги замонавий таҳлил усуллари асосида дори воситаларини сифатини, миқдорини таҳлил қилишни янгича усулларини хабар қилиш, шу билан бир қаторда, тингловчидан ҳар бир маъруза матнларини ўқиб чиқиб, конспектлаштиришни амалга оширишни, маърузалар асосида тузилган тест саволларини ечиш, тушунмаган тест саволларини, компютер орқали масофадан туриб муҳокама қилиш ва савол жавобларни амалга ошириш интерактив мулоқот орқали билим савиясини янада ошириб борилиши режалаштирилмоқда. Маъруза машғулотларининг мақсадларидан бири — тингловчиларни ҳар бир фан бўйича амалий, лаборатория ишлари ва мустақил ишлашларини назарий материаллар билан қуроллантиришдан иборатдир. Фармацевтик кимё фанидан масофадан туриб, маъруза машғулотлари зерикарли тус олмаслиги, самарали ва маҳсулдор бўлиши учун “ўқитувчи – тингловчи” мулоқоти билан, тарқатма материаллардаги саволлар каби биргаликда суҳбат шаклида ва вертуал лаборатория ёрдамида амалга оширилади. Жумладан, мулоқотдаги маъруза вақтида ҳар бир тингловчида мавзунинг қисқача сийрак тарзда ёзилган конспекти бўлиши мақсадга мувофиқ. Шунингдек, маъруза дарсларини самарадорлигини оширувчи омилларга замонавий воситалардан компютер орқали турли мультимедиа, аудио, видео воситаларидан ва вертуал лаборатория дастуридан фойдаланиш, улар ёрдамида мавзу бўйича ўқув материалларини технологик жараёнлар билан тақдим этиш, таққослаш, кўриш ва эшитиш каби имконият-ларнинг мавжудлигини ҳам киритиш мумкин. Электрон шаклдаги маърузалар масофавий таълимнинг асосини ташкил этувчи таркибий элементлардан бири бўлиб, тингловчининг ўқув фанини ўзлаштиришининг янгича шакли ҳамдир. Электрон маъруза — электрон шаклдаги ўқув материаллари тўплами бўлиб, маъруза матни, ўқув фани маъруза материалини намойиш қилувчи, маърузани қўшимча маълумотлар билан бойитувчи, интерфаол элементлар ва гипер-ҳаволаларни ўз ичига олган мультимедиали тизимдир. Электрон шакл-даги маъруза матнлари, анъанавий шаклдаги маъруза матнларидан ўзига хос бир қатор жиҳатлар билан фарқланади:
1.Маъруза мазмунининг аниқ, тузилишга эгалиги;
2.Ўқув материалларининг блокларга ажратилган ҳолда жойлаштирилиши;
3.Гиперматнли ҳаволаларнинг мавжудлиги ва унинг ривожланувчанлиги;
4.Ўқув материалини тўлдирувчи воситалар овоз, анимация, графиклардан фойдаланганлиги шулар жумласидандир.
Фармацевтик кимё фанидан, мультимедиа орқали яратилган электрон маъ-рузалар — слайдлар намойишини кўзда тутган бўлиб, ҳар бир слайд маъруза-нинг асосий моментлари, жумладан таъриф, теорема, формула, айрим техно-логик жараёнлар каби бугунли лавҳаларни ифодалайди.
Фармацевтик кимё фанида, электрон маърузалар шакл кўринишидан қатъий назар ҳам якка, ҳам гуруҳ, бўлиб фойдаланиш имкониятига эга бўлган во-ситадир ва улар CD дискларда, асосан интернет тармоғи орқали тинглов-чиларга узатилади. Ҳар бир янги тушунча алоҳида белгилар ёрдамида белги-ланади. Бунда билим олувчиларнинг эътибори алоҳида инобатга олинади.
Фармацевтик кимё фани энг кўп таъриф ва кимёвий формулаларни ўз ичига олган фан бўлиб, узундан — узоқ кимёвий формулалар баъзи дори воситаларни синтез қилиш жараёнида қийинчиликлар туғдиради. Яратилган масофавий таълимдаги электрон маърузалар матнида кимёвий формулалар бир томондан узундан — узоқ ва ҳаддан ташқари батафсил бўлиши кўрсатилиши кўзда тутилган. Иккинчидан эса, бу формулалар тингловчилар учун тушунарли қилиб ёзилган бўлади. Тингловчиларни фармацевтик кимё фанидан масофавий ўқитишда, маъруза машғулотлари ўқитувчи томонидан берилган ўқув материаллари асосида ёки жадвалга кўра видеоконференция шаклида ташкиллаштирилган маърузалар воситасида ўзлаштирилади. Бунда малака оширишда билим олиш ва изланишга маълум шароитлар яратилган. Шу жумладан, www.farmasevt.uz. сайтининг мобил телефон версияси ишлаб чиқиш режалашмоқда. Агар тингловчида фармацевтик кимёдан мавзуни ўзлаштириш жараёнида бирор савол ёки муаммоли вазият учраб қолса, масофадан туриб (керак бўлса мобил телефон орқали) домлага савол билан мурожат қилиши мумкин. Юқоридаги тавсияларга таянган ҳолда бугунги кунда масофавий таълимда ўқитиш биринчидан иқтисодий ҳам вақт томондан тежамкорликка ва юқори самарадорликка олиб келади.
X.Қ. Олимов, Х.С.Зайнутдинов, Х.К. Бекчанов
Тошкент фармацевтика институти, Тошкент ш., Ўзбекистон Республикаси
e-mail: nargiza_24.10.1975@mail.ru

Педaгoгик дaстурий вoситaлaр-замонавий технологияларнинг ўқитиш воситаси

Тошкент фармацевтика институти
Илм-фан
Педагогик дастурий воситалар – компьютер технологиялари ёрдамида ўқув жараёнини қисман ёки тўлиқ автоматлаштириш учун мўлжалланган дидактик восита ҳисобланади. Улар таълим жараёнини самарадорлигини оширишнинг истиқболли шаклларидан бири ҳисобланиб, замонавий технологияларнинг ўқитиш воситаси сифатида ишлатилади. Педагогик дастурий воситалари динамик иллюстрациялар, овозли жараёнлар, анимациялар каби эффектларни амалга оширувчи дастурлардан фойдаланиб яратилади.
Педагогик дастурий воситалар қуйидаги турларга ажралади:
— ўргатувчи дастурлар, тест дастурлари, машқ қилдиргичлар, ўқитувчи иштирокидаги виртуал ўқув муҳитини шакллантирувчи дастурлар.

Шахс маънавий камолотининг босқичлари

Тошкент фармацевтика институти
Илм-фан
Одам ва инсон тушунчаларига нисбатан ёндашувлардан фарқли ўлароқ, “шахс” тушунчаси ижтимоийлашган, сиёсий-ҳуқуқий мазмун касб этувчи, моддий ва маънавий дахлдорлик муносабатини билдиради.
Илмий манбаларда шахс “алоҳида киши, ижтимоий-ахлоқий моҳиятини ўзида мужассамлаштирган индивид” ёки “мустақил фикрлаш ва муайян вазиятда маъсулиятни ўз бўйнига олиб, мустақил қарорга кела оладиган индивид”, — деб ҳисоблайдилар. Бироқ, шахсга нисбатан бу сифатлар етарли эмас. Шахс нафақат ўзи мансуб бўлган ижтимоий гуруҳ манфаатларини ифодалайди, балки бу манфаатлар замирида умумбашарий қадриятлар уйғунлашади, ҳимоя қилинади ва намоён бўлади.

Ҳар кунимиз Наврўз бўлсин!

Тошкент фармацевтика институти
Илм-фан


 


         2015 йил 26 март куни соат: 12-00 да институт спорт ўйингоҳида “Наврўз” умумхалв байрамига бағишланган “Ҳар кунимиз Наврўз бўлсин!” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбир “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси, институт маънавият ва маърифат бўлими, “Устоз-мураббий” кенгаши, касаба уюшмаси ташаббуси билан ташкил этилди. Тадбирда институтнинг барча жамоаси, раҳбар ходимлар (400 нафар) ҳамда 28 нафар фахрийлар, нуронийлар ташриф буюришди.


 



Доришунос – фармацевтларнинг содиқ ворисларимиз

Тошкент фармацевтика институти
Илм-фан

        2015 йил 16 март куни институт фаоллар залида “Кексаларни эъзозлаш” йили муносабати билан “Доришунос – фармацевтларнинг содиқ ворисларимиз” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.  Тадбирда институт раҳбар ходимлари, профессор-ўқитувчилар, фахрийлар, нуронийлар (6 нафар) ва талабаларнинг иштироки таъминланди. Тадбир жараёнида фармацевтика илмига ҳисса қўшган фармацевт олимлар, улар қолдирган илмий мероси хусусида маълумотлар берилди ҳамда видеолавҳалар намойиш этилди. Шунингдек, талабалар томонидан тайёрланган куй-қўшиқлар, саҳнавий кўринишлар ва кексаларни эъзозлаш ўзбек халқининг ўзига хос фазилатини кўсатиб берувчи маълумотлар тақдим қилинди. Тадбирда иштирок этган фахрийларга қимматбаҳо совғалар (6 нафар) тақдим этилди. 


Институт миқёсида умумхалқ хайрия ҳашари ташкил этилди

Тошкент фармацевтика институти
Илм-фан


 


2015 йил 14-15 март кунлари институт миқёсида умумхалқ хайрия ҳашари ташкил этилди. Тадбирда 1500 та талабалар ва 500 дан ортиқ профессор-ўқитувчилар ва ходимлар фаол иштирок этди. 


Сумалак сайли

Тошкент фармацевтика институти
Илм-фан


 


2015 йил 14 март куни институт ҳудудида “Сумалак сайли” тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда институтда фаолият олиб борган фахрийлар, Миробод тумани “Ўзбекистон”, “Темирйўлчилар” маҳаллаларида яшовчи нуронийлар, институт фахрий профессор-ўқитувчилари фаол иштирок этди. Суҳбат жараёнида талабалар ўртасида “Кексаларни эъзозлаш халқимизга хос фазилат”, “Кексалар ҳаёт йўли” мавзуларида давра суҳбатлари ташкил этилди ва байрам дастурхони ташкил этилиб ош тарқатилди. 


Глобаллашув жараёнида ёшлар қалбида ватанпарварлик туйғуларини шакллантиришда адабиётнинг ўрни

Тошкент фармацевтика институти
Илм-фан

Ўзбек халқининг буюк қомусий олими Абу Райхон Беруний “Менга ёшларни кўрсатсангиз, мамлакатимиз эртаси қандай бўлишини айтиб бераман” деганида минг бор ҳақ эди.


Зеро, баркамол, соғлом авлод юрт келажаги, пойдеворидир. Маълумки, ёшларни ватанга муҳаббат, миллий ғоя асосида тарбиялаш ўтмиш аждодларимиз мероси, анъанаси, қадриятига йўғрилган ҳолда амалга оширилади. Президентимиз И.А.Каримов эътироф этганларидек, “Инсонни, унинг маънавий оламини кашф этадиган яна бир қудратли восита борки, у ҳам бўлса, сўз санъати, бадиий адабиётдир”. Ҳақиқатдан ҳам инсон руҳиятига, онгига оғзаки тарғибот-ташвиқотдан кўра ёзма манба тез ва кучли таъсир кўрсатади. Бу борада адабиётнинг, сўз санъатининг ўрни беқиёсдир.


Сен барибир муқаддассан - аёл

Тошкент фармацевтика институти
Илм-фан

 



 


2015 йил 7 март куни соат: 13-30 да институт фаоллар залида “8 март – Халқаро хотин-қизлар куни” муносабати билан “Сен барибир муқаддассан — аёл” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирни институт маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор О.И.Худойбердиев кириш сўзи билан очиб берди ва институт тизимида кўп йил фидокорона ва ҳалол меҳнат қилиб келаётган 4 нафар ходимлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Миробод туман ҳокимлигининг “Фаҳрий ёрлиғи” билан тақдирланди.


Диний экстремистик ва терористик оқимларга қарши курашда ёшлар маънавиятини юксалтиришнинг долзарб масалалари

Тошкент фармацевтика институти
Илм-фан


 


        2015 йил 6 март куни соат 11-00 да фаоллар залидаЎзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитаси, Ўзбекистон Телерадиокомпанияси, Тошкент фармацевтика институти маънавият ва маърифат бўлими, “Устоз-мураббий” кенгаши ҳамкорлигида талабаалар ўртасида “Диний экстремистик ва терористик оқимларга қарши курашда ёшлар маънавиятини юксалтиришнинг долзарб масалалари” ва “Ёшлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш чоралари ва интернет сайтларининг маънавий маҳдиди”  мавзуларида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.


Аёл тимсолида – камалакнинг етти жилоси

Тошкент фармацевтика институти
Илм-фан


 


Институт талаба-қизларнинг интеллектуал салоҳиятини, топқирлигини, фаоллигини янада ошириш, Она ватанга меҳр-муҳаббат, келажакка ишоч, талабалар ўртасида орасталик, дўстликни тараннум этиш ва иқтидорли талабаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида, 2015 йил 5 март куни соат: 15-00 да институт фаоллар задида  “Аёл тимсолида – камалакнинг етти жилоси” мавзусида талабалар турар жойида яшовчи талаба-қизлар ўртасида кўрик-танлов бўлиб ўтди.


Ўқотар қурол ва ўқ-дори заҳираларини сақлаш, олиб кириш, сотиб олиш ва сотишни жиноий жавобгарликка тортиш

Тошкент фармацевтика институти
Илм-фан

   


 


       Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2015 йил 25 февралдаги 87-04-144-сонли хати ижросини  таъминлаш  мақсадида, таълим муассасаларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 5 сентябрда тасдиқланган “Давлат, спорт ва шахсий ов қуроллари, ўқотар қуроллари ва ҳарбий ўқ-дори заҳираларини ноқонуний айланишини тўхтатиш фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича тадбирлар режаси”нинг 28-бандидаги “Ўқотар қурол ва ўқ-дори заҳираларини сақлаш, олиб кириш, сотиб олиш ва сотишни жиноий жавобгарликка тортиш ҳақида ўзини-ўзи бошқариш ташкилотлари ва ўқув юртлари маъмуриятлари билан биргаликда жойларда мавзули (тематик) учрашувлар ва олдини олиш бўйича (профилактик) суҳбатлар ўтказиш, шунингдек ўз ҳохишига кўра ўқотар қурол ва ўқ-дори заҳираларини топширган шахсларга нисбатан жинойи жавобгарликдан озод қилиниши ҳақидаги қонун билан таништириш” вазифаси юклатилган.


Ватан ҳимояси муқаддас бурч

Тошкент фармацевтика институти
Илм-фан


 


       Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 9 декабрдаги Р-4390-сонли “Ватан ҳимоячилари куни”ни нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги фармойишида белгиланган вазифалар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2014 йил 11  декабрдаги  460-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида, институтда жорий йилнинг 14 январь куни соат: 15-00да маънавият ва маърифат бўлими, “Камолот” ЁИҲ БТ етакчилари, “Устоз-мураббий” кенгаши ташаббуси билан  14 январь – “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан  “Ватан ҳимояси муқаддас бурч”, мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирни институт ректори профессор А.Н.Юнусхўжаев кириш сўзи билан очиб берди.


Ўзбек йигити – мустақиллик посбони

Тошкент фармацевтика институти
Илм-фан


 


      2015 йил 13 январь куни соат: 13-00 да институт фаоллар залида “Ҳарбий хизмат мардлик, чиниқиш, тобланиш мактаби”, “Ўзбек йигити – мустақиллик посбони” мавзуларида давра суҳбати ташкил қилинди. Тадбарда Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги ҳарбий ўқув юртининг Тиббий хизмат подполковниги Орзиев Зиёдулла Фозилович, подполковник Қосимов Хасанбой Уринович, Тиббий хизмат подполковниги Эшқуватов Комил Рўзибоевич, майор Шербоев Анвар Турғунович, Тиббий хизмат подполковниги Умирзаков Бахтиёр Эргашевич ҳамда институт маънавий-маърифий  ишлар бўйича проректор О.И.Худойбердиев, декан муовинлари, профессор-ўқитувчилар ва талабалар иштирок этди. Тадбирни институт маънавий-маърифий  ишлар бўйича проректор О.И.Худойбердиев кириш сўзи билан очиб берди ва тадбир меҳмонлари мавзу юзасидан маърузалар қилишди.