топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

“Zakovat” интелектуал ўйинининг институт босқичи

ToshDSHI
Илм-фан


Жорий йилнинг 13 апрель куни Тошкент давлат шарқшунослик институти “Маданият саройи”да улуғ аждодимиз, буюк саркарда, Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 682 йиллиги муносабати билан “Дунёни лол қолдирган сиймо” мавзусида “Zakovat” интелектуал ўйини ўтказилди.
Унда барча факультетларда таҳсил олаётган иқтидорли, зукко ва билимга чанқоқ талабалардан тузилган бешта жамоа ғолиблик учун бахс олиб борди.
Якуний натижаларга кўра “Хитойшунослик” факультетининг “Сармат” жамоаси мутлоқ ғолибликни қўлга киритди. Ғолиблар “Фахрий ёрлиқ” ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

 
Маънавият ва маърифат бўлими

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.