топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

“Ватанни ҳимоя қилиш-шарафли, олийжаноб ва масъулиятли бурч”

ToshDSHI
Илм-фан
Тошкент давлат шарқшунослик институти профессор-ўқитувчилари, ишчи ходимлари ва талаба-ёшлари ўртасида “14-январь ” муносабати билан  “Ватанни ҳимоя қилиш-шарафли, олижаноб ва масъулиятли бурч” шиори остида байрам тадбири юқори савияда ўтказилди.
Тадбирда институт профессор-ўқитувчилари, ишчи ходимлари ва талаба-ёшлари иштирок этдилар. Тадбирда Қуролли кучлар академияси, Ҳарбий телекоммуникация йўналишидаги Тошкент академик лицейи, ЎзМУ Ҳарбий кафедраси вакиллари, Миробод тумани Мудофаа ишлари офицерлари Майор Ҳудойқулов Сухроб Абдураззоқович, Майор Ҳакимов Жалолиддин Камолиддиновичлар меҳмон сифатида қатнашдилар. Тадбирни Тошкент давлат шарқшунослик институти ректори, профессор Маннонов Абдураҳим Муталович очиб берди ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 26 йиллиги муносабати билан барчани қутлади. Сўнг сўз ҳарбийларга берилди. Улар ҳам йиғилганларни чин кўнгилдан табриклашди ва ЎзМУ Ҳарбий кафедрасида таҳсил олаётган бир қатор фаол ва ташаббускор ёшлар махсус фаҳрий ёрлиқлар билан тақдирландилар.  Шундан сўнг тадбирнинг бадий қисми бошланди ва иснтитут талаба-ёшлари томонидан тайёрланган куй-қўшиқлар ва саҳна кўринишларини намойиш этишиб, йиғилганларга хуш кайфият улашдилар. Унда Ҳарбий телекоммуникация йўналишидаги Тошкент академик лицейи ўқувчилари ҳам ўзлари тайёрлаган жанговор саҳна кўринишлари билан тадбир кўркига кўрк қўшдилар. Тошкент давлат Консерваториясининг артистларининг шўх куйлари йиғилганларга аъло кайфият бахш этди.
 
 
Маънавият ва маърифат бўлими

 

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.