топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

“Озод ва обод Ватанга бахшида умр”

ToshDSHI
Илм-фан
Тошкент давлат шарқшунослик институтида Ўзбекистон Республкасининг Биринчи Президенти И.А.Каримовнинг 80 йиллиги муносабати билан “Озод ва обод Ватанга бахшида умр” мавзусидаги маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирни Тошкент давлат шарқшунослик институти ректори, филология фанлари доктори, профессор Маннонов Абдураҳим Муталович очиб берди. Ректор ўз сўзида Ўзбекистонни истиқлол йўлига бошлаган, буюк давлат ва сиёсат арбоби, мард ва олижаноб инсон, шунингдек, Ватанимиз, халқимиз тараққиёти учун умрини бағишлаган Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг ибратли ҳаёти ва фаолияти мамлакатимиз ёшларини мустақилликка садоқат, ватанпарварлик руҳида тарбиялашга хизмат қилишини қайд этди.
Шундан сўнг, Тошкент давлат шарқшунослик институти профессори Жумаев Рустам Зиятович сўзга чиқиб, Биринчи Президентимизнинг халқимиз фаровонлиги йўлида қилган хизматлари, узоқни кўзловчи, оқилона сиёсати ва шижоати туфайли мамлакат ҳаётидаги мураккаб ва қалтис бир дамда турли ихтилофларнинг олди олинганлиги, собиқ тузум даврида Қашқадарё вилоятида кўрсатган қахрамонликлари ва ташаббуслари, собиқ тузумнинг таҳликали даврида она тилимизга давлат тили мақоми берилганлиги тўғрсида маълумотлар берди.
Сўнг Ислом Каримов номидаги давлат стипендияси соҳиби “Хорижий мамлакатлар иқтисодиёти ва мамлакатшунослик” факультети талабаси Ниёзалиев Жасур сўзга чиқиб, ўзи тайёрлаб келган видеолавҳани намойиш этди. Шунингдек, ота-боболаримиз асрий орзусини рўёбга чиқаришда, Ватанимизни мустақил ва тараққиётга юз тутган давлат сифатида жаҳонга танитишда Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг хизматлари беқиёс эканини таъкидлади.
Тадбир сўнгида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан “Ўзбеккино” миллий агентлиги томонидан тайёрланган “Мустақиллик меъмори” ҳужжатли фильми намойиш этилди.
 
 
Маънавият ва маърифат бўлими

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.