топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

АЛИШЕР НАВОИЙ ВА ЗАҲИРИДДИН МУҲАММАД БОБУР ЁЗМА МЕРОСИНИ ЎРГАНИШНИНГ ЯНГИ УФҚЛАРИ

ToshDSHI
Илм-фан
Тошкент давлат шарқшунослик институтида жорий йилнинг ­­­­­14 февраль куни улуғ аждодларимиз, ўзбек ва жаҳон адабиётининг буюк намоёндалари Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур хотирасига бағишланган “Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур ёзма меросини ўрганишнинг янги уфқлари” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирни ТошДШИ ректори, филология фанлари доктори, профессор Абдурахим Маннонов кириш сўзи билан очиб берди. Шунингдек, тадбирда профессорлар Боқижон Тўхлиев,Қосимжон Содиқов,Афтондил Эркиновлар ўз маърузалари билан қатнашиб, йиғилганларга Навоий ва Бобур асарларининг янги-янги қирралари кашф этилиши, навоийшунослик ва бобуршунослик соҳаларида олиб борилаётган изланишлар тўғрисида қимматли маълумотлар бердилар. Талаба-ёшлар бу тадбирдан ўзларига катта маънавий ва илмий озуқа олдилар.
 
Маънавият ва маърифат бўлими

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.