топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Қадимий Хива шаҳрига саёҳат

ToshDSHI
Илм-фан
Тошкент давлат шарқшунослик институти талабалари “Очиқ осмон ости музейи”, “Шарқ гавҳари” деб ном берилган қадимий ва навқирон Хива шаҳрига ташриф буюриб, у ердаги муқаддас қадамжолар, ноёб тарихий ва археологик обидаларни зиёрат қилдилар. Саёҳат Ичан-Қалъа давлат музей-қўриқхонаси ҳудудида “Ота дарвоза”, “Жума масжид”, Муҳаммад Раҳимхон Феруз мадрасаси, Пахлавон Маҳмуд мақбараси, Муҳаммад Мусо Ал-Хоразмий ҳайкали, Оллоқулихон саройи (Кўҳна арк мажмуаси), Исломхўжа минораси, Тош ҳовли, шунингдек, бошқа бир қатор муҳташам обидаларда бўлиб ўтди. Талабалар Матниёз Девонбеги мадрасасида, Исфандиёрхон қабул маросимлари уйи ва Хоразм хунармандчилиги наъмуналари билан яқиндан танишдилар. Булар талабаларнинг ўринли хайратларига сабаб бўлди ва уларнинг буюк тарихимиздан фаҳр ва ғурур туйғуларининг юксалишига хизмат қилди.


Маънавият ва  маърифат бўлими
 

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.