топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Рейтинг
+71.11
avatar

Тарихий саналар

Батафсил

Файласуф, муттафаккир ва шоир Умар Хайём таваллуд топган кун

Тарихий саналар
Илм-фан
(Тахаллуси; асл   исм  шарифи  Гиесиддин  Абдулфатх  Умар  ибн  Иброхим  Хаем Нишонпурий)  (1048.18.05.-Нишонпур-1134.4.13).-математик, астрономик, файласуф, хаким ва  мутафаккир  шоир, Нишопурда  бошланғич  маълумотни  олгач, Балх,  Бухора   ва Самаркандда  тахсил  қурган.  Маликшох  ва  Низомулмулк(1019-1992) даъвати билан1074 йилда  Исфохонда расадхона қурдирган ва унга раҳбарлик қилган. Юлдузлар жадвали (зиж), 1079 йилда янги ислоҳ қилинган тақвим (календар) тузган. Бу тақвим Европада ундан 500 йил Кейин жорий қилинган Григорий календаридан ҳам аниқроқ бўлган. Умар Хайём илмда ҳам, ижодда ҳам ўзини шайх ур-раис Абу Али ибн Синонинг ҳассос ва садоқатли шогирди ҳисобланган. У устозининг бир қатор асарларини арабчадан форсчага таржима қилиб, шарҳлаб берган, унинг ғоя ва қарашларини давом эттирган ва тарғиб қилган. “Рисолат ул-кавн ват-таклиф” (Коинот ва унинг вазифалари ҳақида рисола”), “Рисола фи-л.вужуд” (“Борлиқ ҳақида рисола”), “Рисола фи куллиёти вужуд” (Борлиқнинг умумийлиги ҳақида рисола”) каби фалсафий асарларида Ибн Синонинг вориси ва издоши сифатида намоён бўлган. 1077йилда у юнон олими Евклид китобидаги бир неча геометрик шаклларни шарҳлаб ёзган “Рисола фи шарҳи мо ашкала мин мусодарат китоб ул-Иқлидис” (“Евклид китоби муқаддималаридаги мушкулотлар шарҳи ҳақида рисола”) асарида бутун сонларнинг илдизини топиш йўлларини кўрсатиб берган. “Рисола фи-л-бароҳийн ала масойил ал-жабр ва-л-муқобала” (“Алгебра ва муқобала (қаршилик назарияси) исботлари ҳақида рисола) “Мушкулот ул-ҳисоб” (“Арифметика машғулотлари”) асарларида у юнон олимларининг аниқ фанларга оид фикрларини араб тилида кенг шарҳлаш билан бирга, уларнинг қарашларини ривожлантирган.

Xалқаро музейлар куни

Тарихий саналар
Илм-фан
Музейлар ҳар бир халқ тарихи, маданияти, турмуш тарзи, миллий анъана ва қадриятларини ўрганиш, уларни тарғиб этиш ва келгуси авлодларга етказишда муҳим аҳамият касб этади. Мамлакатимизда музейлар ташкил этиш XIX асрнинг 70-йилларига бориб тақалади. 1876 йилда ташкил этилган Ўзбекистон халқлари тарихи музейи Марказий Осиёдаги илк музейлардан саналади. Ушбу музейда юртимиз ҳудудидаги ибтидоий жамоа тузумидан то шу кунга қадар маданий ҳаётдан дарак берувчи археологик топилмалар, турли даврдаги тараққиёт, фан ва маданиятнинг юксалган даври, фото ҳужжатлар, тасвирий санъат намуналари ўрин олган. Музейда ҳар ойнинг охирги жума кунида «Очиқ эшиклар куни» ташкил этиб келинади. Бундан ташқари, тўгараклар фаолияти ҳам йўлга қўйилган бўлиб, унда музей тематикасига оид машғулотлар ўтказилади ҳамда ўқувчилар томонидан ўзлаштирилган билим ва кўникмалар мустаҳкамлаб борилади. Шу билан бирга, ҳар ойда вилоятимизда ижод қилаётган этнограф, рассом, шоир ва ёзувчилар, олимлар билан учрашув ва давра суҳбатлари ташкил этиб келинади.

Халкаро хамширалар куни

Тарихий саналар
Илм-фан
Ҳар йили, 12 Май куни  Халқаро ҳамширалар куни (Халқаро аёллар куни) нишонланади. Яъни, бугун яна бир бор энг инсонпарвар касб вакилларини табриклаш сабаби бор. Ҳамширалар — бошланғич таълим олган ва касалларга ғамхўрлик учун шифокор ёки ҳамшира кўрсатмаларини амалга ошириувчи мутахассислар, чунки улар беморлар билан тўғридан-тўғри даволаш ишини олиб борган ҳолда ҳаёти усти учун масъул ёрдамчилар ҳисобланади. 


Ўзбекистон xалқ устаси Давлат Муҳамидов таваллуд топган кун

Тарихий саналар
Илм-фан
Муҳамидов Давлат (1955.13.5, Гуран тумани) — ганчкор уста, Ўзбекистон xалқ устаси (2004). Тошкент политеxника институтининг меъморлик факултетини тугатган (1977). Xоразм вилояти xалқ амалий санъати бўлимида уста (1980- 1999); 1999 йилдан «Усто» республика бадиий ишлаб чиқариш уюшмасида уста. Муҳамидов яратган ганчкори нақшлар нафислиги ҳамда замонавий бинолар билан уйғунлиги диққатга сазовор. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Вазирлар Маҳкамаси мажлислар зали, Бекобод, Тошкент ва Урганч шаҳарлари ҳокимиятлари, «Туркистон» саройи ва бошқа йирик иншоатларнинг ганчкорлик ишида иштирок этган.
Маьлумот: Ўзбекистон миллий энциклопедияси. Тошкент. 2003.

Xалқаро ҳамширалар куни

Тарихий саналар
Илм-фан
Ҳар йили 12 май халқаро хамширалар куни ( International Nurses Day ) нишонланади. Бошқа сўзлар билан бугун энг инсонпарвар касб вакилларига, яна бир бор миннатдорчилик билдирмоқ ва табрикламоқ учун сабаб бор. Ҳамширалар - бу бошланғич тиббий таълим олган мутахассислар, врач ёки фельдшердан  беморларни парвариш қилиш бўйича берилган буйрук ва кўрсатмаларни  бажарувчи, бу докторларнинг мажбурий ёрдамчилари, ахир худди улар бемор билан даволаниш муддатида бевосита ишлашяпти. Айни вақтда ҳамширалар соғликни сақлаш ишчиларинг энг кўп сонли тоифасини ташкил этадилар, чунки шифокорликка оид амалиётда тиббий хизматлар катта улуши маълум бўлишича фақат ҳамшира ходимлар хизматидир.

"Оскар" мукофотини таъсис этган Америка киносанъати академиясига асос солинган кун

Тарихий саналар
Илм-фан
87 йил аввал  Америка киносанъати академиясига  асос солинган. Уни яратиш ғояси ўша даврдаги таниқли ва бадавлат голливуд продюссери Луис Мейерга тегишли.Академиянинг пайдо бўлиш асосий сабабларидан  бири бу   "ҳақиқий  кино яратувчиларнинг"  - продюссерлар ўзларини шундай деб ҳисоблашар эди.Академия низомининг биринчи сатрларида аниқ қилиб  шундай ёзилган эди: «академияга  ташқаридан бўладиган барча ҳужумларга   энг қаттиқчоралар кўриш».

Ўзбекистон ва Эрон Ислом Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг кун

Тарихий саналар
Илм-фан

Эрон Ислом Республикаси, 1991 йил 25 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси мустақиллигини тан олди. Икки мамлакат ўртасидаги дипломатик муносабатлар 10 май 1992 куни ташкил этилди.
1992 йилнинг ноябрь ойида Тошкентда Эрон дипломатик миссияси иш бошлади ва Ўзбекистон Республикасининг элчихонаси Теҳронда 1995 йил майда очилган.
Икки томонлама муносабатларнинг шартномавий-ҳуқуқий асоси 40 дан ортиқ ҳукуматлараро ва идоралараро битимлар ҳисобланади.
 

7-май – алоқачилар касб байрами куни

Тарихий саналар
Илм-фан
Алоқачилар касб байрамини нишонлаш учун ушбу сана бежиз танланмаган. Маълумки, 1895 йил 7 май куни Александр Попов биринчи радиоприёмникни лойиҳалаштирди ва симсиз алоқа асосида биринчи сеансни амалга оширди. Ушбу сана йиллар давомида алоқачилар касб байрамини нишонланишига асос бўлди. Айнан шу кун алоқачилар куни деб эълон қилинди.
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасини ривожлантириш Республикамиздаги бошқа соҳаларни жадал ривожлантиришга ижобий таъсир кўрсатади. Ўзларини кундалик меҳнатлари билан алоқа соҳаси ходимлари мамлакатимиз ривожига катта ҳисса қўшмоқдалар.
Маълумки, 7 – май куни соҳа ходимлари ўз байрамларини нишонлайдилар.
Албатта алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасини ривожлантириш Республикамиздаги бошқа соҳаларни жадал ривожлантиришга ижобий таъсир кўрсатади ва ўзларини кундалик меҳнатлари билан алоқа соҳаси ходимлари мамлакатимиз ривожига катта ҳисса қўшмоқдалар.

9 май - Хотира ва қадрлаш куни!

Тарихий саналар
Илм-фан
Ўзбекистон Республикасининг президенти И. Каримов томонидан 1999 йил 2 март куни ПФ-2243- сонли фармонга имзо чекилди ва 9 май куни «Хотира ва қадрлаш куни» деб эълон қилинди. Хотира ва қадрлаш тушунчаси чуқур маънога эгадир. Инсон яшаяптими демак ундан хотиралар қолиши табиийдир. Айниқса, юртни, ватанини, миллат, ор-номус ва ғурурини мардларча ҳимоя қилиб оламдан ўтиб кетганларни хотирламай ҳеч илож йўқдир. Улар ватан ва миллат шаъни деб жонини ҳам аямаган зотлардир. Шу юрт ва ҳалқни кимларнинг қўлида қолиб кетмаслиги учун саъй-ҳаракат қилиб ўтиб кетгандирлар.

Бугун – Халкаро кизил Хоч ва кизил Ярим ой жамияти ташкил топган кун

Тарихий саналар
Илм-фан
Халқаро қизил Хоч ва қизил Ярим ой жамиятига Сҳвейцарияда асос солинган. Бу жамият ҳалокат қурбонларига ёрдам бериш, жамиятнинг ёрдамга муҳтож қатламларига ҳар томонлама ёрдам бериш, биринчи ёрдам кўрсатиш бўйича ўқув машғулотлари ташкил қилиш, Халқаро Инсон Хуқуқи бўйича билимларни тарқатиш, қуролли тўқнашувлар даврида эса ҳарбий тиббиёт хизматчиларига кўмаклашиш вазифаларини бажаради.


Тошкентда Архитектура ва қурилиш институти очилган кун

Тарихий саналар
Илм-фан
Арxитектура ва қурулиш институти (Навоий кўчаси, 13) 1991 йилда 6 майда Тошкент политеxника институтининг арxитектура, саноат ва фуқаро қурилиши ҳамда муҳандис қурилиш факултетлари негизида ташкил этилган. Институтда 14 йўналиш бўйича бакалаврлар, 16 иҳтисослик бўйича магистрлар тайёрланди. Институтда 4 факултет (арxитектура, қурилишни бошқариш, муҳандислик сервиси, бин ова иншоотлар қурилиши), 20-кафедра, аxборот теҳнологиялари ва масофавий ўқитиш йўналиши бор. Институтда, шунингдек, малака ошириш факултети, қурилиш соҳасидаги менежерларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш йўналиши, академия, лицей, манавият ва маьрифат йўналиши, институти ҳаётини акс эттирувчи музей, аҳборот ресурс йўналиши (238 мингдан ортиқ асар) фаолият кўрсатади. Институтда аспирантура, номзодлик ва докторлик диссертассиясини ҳимоя қилиш бўйича иҳтисослаштирилган илмий кенгаш мавжуд.

Бугун – Ўзбекистон қаҳрамони Иброҳим Юсупов таваллудининг 86 йиллиги

Тарихий саналар
Илм-фан
Ибройим Юсупов (1929–2008) ижоди ХХ асрнинг иккинчи ярми – ХХI аср бошларидаги қорақалпоқ адабиёти тарихида ёрқин саҳифани ташкил қилади.
Ибройим Юсупов 1929 йили Чимбой туманидаги Озод қишлоғида таваллуд топди.

Биринчи велосипед ихтиро қилинган кун

Тарихий саналар
Илм-фан
Ҳар йили майнинг биринчи якшанбасида АҚШнинг Нью – Йорк шаҳрида велосипедистларнинг куни нишонланади. 1819 йил Нью – Йорк кўчаларидан бирида ўз ҳаракатини бошлади. У Англиядан келтирилган бўлиб, ёзнинг охирига бориб муниципал кенгаш бундай янги траспорт турини инсон хаёти учун хавфли деб шаҳар кўчалари бўйича юришни таъқиқлади. Бироқ велосипед штатнинг аҳолиси учун асосий, энг қулай ва арзон траспорт воситаси бўлиб қолди. Шундан бери ҳар йили Нью – Йоркда жуда йирик оммавий велосипедчилар пойгаси Five Boro Bike Tour ўтказилади. Бу пойга Battery park дан бошланиб, Нью – Йоркнинг бешта район кўчаларида йўл ҳаракати тўхтатилиб ўтказилади.

Биринчи фонограф яратилган кун

Тарихий саналар
Илм-фан
Бундан 136 йил илгари 1878 йил 4-майда Томас Эдисон илк бор яратган фонографини бутун оммага намойиш қилиб, машҳурликка эришди. Томас Эдисон – электроника соҳасидаги америкалик ихтирочи ва йирик электротехника компаниялари эгаси. 12 ёшдан газета, телеграф тарқатувчи бўлиб ишлаган. 1868 йилдан ихтирочилик билан шуғулланган. Ахборотларни телеграф орқали узатиш асбобини лойиҳалаган, кўп каррали телеграфлаш бўйича ишлаган, ёзув машинкасини такомиллаштирган, фонограф ихтиро қилган, чўғланма лампани яратган ва А. Белл телефонини такомиллаштирган. Электр билан ёритиш тизимини ишлаб чиққан, электр энергияси билан таъминлашни марказлаштириш устида ишлаган.

Всемирный день свободы печати

Тарихий саналар
Илм-фан
В 1993 году Генеральная Ассамблея ООН провозгласила 3 мая Всемирным днем свободы печати (World Press Freedom Day).Данное решение явилось результатом работы Генеральной конференции ЮНЕСКО, которая в резолюции 1991 года «О содействии обеспечению свободы печати в мире» признала, что свободная, плюралистическая и независимая печать является необходимым компонентом любого демократического общества.


Ўзбекистонда дастлабки гидроелектр станссия қурилган кун

Тарихий саналар
Илм-фан
Бўзсув ГЭС (Боғишамол кўчаси). Ўзбекистонда қурилган дастлабки гидроелектр станссия. Тошкентнинг Бўзсув каналида 1923 йилда қурилиши бошланиб, 1926 йилда 1 майда ишга туширилган. Қуввати 4 минг кВт. 30-йилларда унинг қуввати Ўзбекистонда мавжуд бўлган барча ГЕСлардан юқори бўлган ва Тошкент саноат корxоналари, шаҳар транспорти ва аҳолини электр энергияси билан таьминлашда катта аҳамиятга эга бўлган. Бўзсув ГЭС тўла автоматлаштирилган, ягона диспетчерлик пунктидан бошқарилади.

Ўзбекистон шошилинч тиббий ёрдам маркази очилган кун

Тарихий саналар
Илм-фан
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази-юқори малакали иxтисослашган шошилинч тиббий ёрдам кўрсатадиган илмий муассаса. Ўзбекистон Республикаси Президенти И. А. Каримов ташаббуси билан ташкил этилиб, 2001 йил, 1-майдан фаолият кўрсата бошлади. 760 ўринга моўжалланган ҳамда жаҳон андозалари даражасидаги тегишли тиббиёт асбоб-ускуналари билан жиҳозланган ушбу марказ республикамиз аҳолисига туну-кун юқори малакали махсус шошилинч ёрдам кўрсатиш қувватига эга. Таркибига республика санавиатсияси ва Тошкент шаҳар “03” xизмати ҳам киради. Унинг вилоятларда 12та филиали ва 173та бўлими, шунингдек, туман ва шаҳар миқёсида фавқулодда вазиятларда фаолият кўрсатувчи 182та шошилинч тиббий ёрдам бригадалари мавжуд.

Бугун - Халқаро рақс куни

Тарихий саналар
Илм-фан
29 апрель куни бутун дунёда Халқаро рақс куни нишонланади. Ушбу байрам барча рақс услубларига бағишланган бўлиб, 1982 йилдан буён ЮНЕСКО қарорига мувофиқ французс балейтмейстери, хореография санъати реформатори ва назариячиси Жан-Жорж Новернинг таваллуд кунида нишонланади.
Бу инсон тарихга “замонавий балет отаси” номи билан кирган.

Бутун жаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни

Тарихий саналар
Илм-фан
Халқаро меҳнат ташкилоти (International Labour Organization, ILO, русск. МОТ) халқаро ташкилотлар эътиборини дунё миқёсида кенг кўламли муаммоларга қаратиш, меҳнат мухофаза мадниятини яратилиши ва тараққиёти иш ўринларида ўлимликни камайтирилиши мақсадида 28 апрел кунини меҳнат мухофазаси куни (World Day for Safety and Health at Work) деб эълон қилди. Илк бора бу кун 2003 йили нишонланди. Бутун жаҳон меҳнат муҳофазаси куни Америка ва Канада меҳнаткашлари томонидан 1989 йилда иш жойларида жабрланган, халок бўлган ишчиларга бағишланган.

Бугун - Тошкентда зилзила рўй берган кун

Тарихий саналар
Илм-фан
Роппа-роса бундан 49 йил олдин — Апрел 26, 1966 — 05:23 да Ўзбекистоннинг пойтахти Тошкент шаҳрида 8 баллик бир фожиали зилзила бўлган.


Шаҳарнинг марказий қисмининг тахминан 10 километри, деярли тўлиқ ҳаробага айланди. Шаҳарни сақлаган ягона нарса — саёз зилзила маркази бўлиб, асосан тез ва катта масофага горизонтал эмас, балки вертикал тўлқинларни тарқатган.