топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Рейтинг
+71.11
avatar

Тарихий саналар

Батафсил

“Бунёдкор” спорт комплексининг очилган кун

Тарихий саналар
Илм-фан


Дунёда спорт турлари кўп. Лекин улар орасида футбол ўзининг жозибаси билан алоҳида ажралиб туради. Футбол мамлакат шон-шуҳратини дунёга кенг нпмоён этувчи кучли ва таъсирчан воситалардандир. Тошкентда 2012 йил 28 сентябрь куни “Бунёдкор” спорт комплексининг очилишига бағишланган тантанали маросим бўлди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти  Ислом Каримов нутқ сўзлади. Бундай улуғвор ва ҳашаматли, ўзида 7та замонавий футбол майдонини, болалар ва ўсмирлар футбол мактаби, ётоқхоналар, бассейн ва бошқа бир қатор керакли объектларни мужассам этган, жами 56 гектар ерни эгаллаган бу мажмуа пойтахтимиз-азим Тошкентимизда қисқа даврда қад рослагани, ҳақиқатан ҳам, барчамизга мўъжизадай бўлди. Футболни ривожлантириш, ўзбек футболининг ёрқин келажагини таъминловчи истеъдодли спортчиларни тарбиялаш мақсадида “Бунёдкор” футбол мажмуаси болалар ва ўсмирлар футбол мактаби барпо этилди.

Ўзбекистон Миллий боғи бунёд этилган кун

Тарихий саналар
Илм-фан


Ўзбекистон Миллий боғи, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий боғи (Олмазор кўчаси, 183 а-уй) – Тошкентнинг марказийқисмида жойлашган, Ўзбекистондаги энг катта маданият ва истироҳат боғи. Умумий майдони 45 гектар. Боғнинг бир қисми 1938 йилда ёшлар ташаббуси билан, асосан, ҳашар усулида қурилган ва ёшларга боғлиқ номлар билан аталиб келинган. 1991 йилда Алишер Навоий таваллудининг 550 йиллиги тантаналари муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов ташаббуси билан боғ обод қилинди ва ҳозирги ном билан атала бошланди. Кейинчалик кенгайтирилиб, бутунлай янги қиёфадаги боғ бунёд этилди.

Есть такой сад в Ёргунчи

Тарихий саналар
Илм-фан
Есть такой сад в Ёргунчи.
 Во время беседы с бухгалтером районного фермерского хозяйства У.Хасановым  он узнав о моём намерение написать статью о самом хорошем фермерском хозяйстве ,  он предложил написать о садоводческом фермерском хозяйства  «Эсонпулатов Лазизбек», которое  находится в кишлаке  Ёргунчи.
  Действительно как  сказал У.Хасанов на о краине кишлака около канала «Пахтаобод» находится уютный сад.  Наш старый знакомый Эсонпулат  ака нас принял очень гостеприимно.

Тошкентда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ташкил этилган кун

Тарихий саналар
Илм-фан


Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети (Мустақиллик кўчаси, 54) – xалқаро иқтисодий муносабатлар, xалқаро ҳуқуқ,xалқаро муносабатлар соҳасида мутаxассислар тайёрлайдиган олий ўқув юрти ва йирик илмий марказ. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига қарайди.

Сақич (звачка) иxтиро қилинган кун

Тарихий саналар
Илм-фан

Бундан 166 йил олдин яъни 1848 йилда сақич иxтиро қилинган. Сақич ширинликнинг бир тури бўлиб, бу иxтиро муаллифи Джон Куртисдир. Энг қадимги сақич тури эрамиздан аввалги 7-2 асрларга тегишли бўлиб, у Шимолий Европадаги қазиш ишларида топилган.У қора қуюқ моддали елим кўринишида одам тишларининг изи сақланиб қолган. 

Бутунжаҳон филларни ҳимоя қилиш куни

Тарихий саналар
Илм-фан
Бутунжаҳон филларни ҳимоя қилиш куни экологлар ва сайёрамиздаги энг йирик сут эмизувчи ҳайвонларнинг сони камайиб кетаётганига бефарқ бўлмаган инсонлар ташаббуси билан таъсис этилган. Ушбу кунда дунёнинг турли мамлакатларида дунё жамияти диққатини филларни тобора камайиб кетаётгани муаммосига қаратиш мақсадида тадбирлар ўтказилади. Бугунги кунда Африкада филлар сони 500.000 та атрофида бўлса, Осиёда 30.000 тага тушиб кетган.

Ўзбекистон xалқ артисти Носиров Элёр Расулович таваллуд топган кун

Тарихий саналар
Илм-фан
Носиров Элёр Расулович (1953.22.9, Тошкент) — Ўзбекистон xалқ артисти (2003). Тошкент театр ва рассомлик институтини тугатган (1974). 1974- 87 йиллар Ҳамза театрида, 1987 йилдан Аброр Ҳдоятов номидаги драма театрида актёр. Шуфтерле (Шиллер” Қароқчилар “) саҳнадаги илк образи. Нодир (Е.Воҳидов, “Олтин девор”), Илҳом (Ў.Умарбеков, “Шошма қуёш”), Раҳматилла (Уйғун “Ибн Сино”), Искандар (Навоий “Искандар”) Отелло (У. Шекспир “Отелло”), Қориишкамба ( С.Айний, Буxоро”), Меҳмонxўжайев (Р.Бобожон, “Тоға- жиянлар”) ва бошқа ролларни ижро этган.

21 сентябр Ўрмончилар куни

Тарихий саналар
Илм-фан
16- 21 сентябр кунлари ўрмон ишчилари куни. Улар ўз мехнатлари билан ўрмон ишчилари куни. Улар ўз меҳнатлари билан ўрмон бойликларига ҳиссаларини қўшадилар.Қай вақтда ўрмонга кирсангиз, ўрмон ўзининг ҳушбўй муаттар доривор ўсимлик ҳидларию ва салқин ҳавоси билан кишини ва ундаги сокинлик ҳар қандай кўнгилларга ором бахш этишию сасна дарахтининг хушбўй ҳидлари янада кишига завқ улашади. Бу ўрмонларга шундай доно, жон куйдиргувчи хўжалик ишларида оқиллик билан иш юритувчи хўжайин керак бўлади.

18 сентябр – ҳазонрезги байрами

Тарихий саналар
Илм-фан


Сентябр ойида ҳали ҳақиқий куз ҳақида эрта бўлсада, ҳаво ҳали илиқлигига қарамай дараxтлар бирин-кетин барг тўкишни бошлайди. Атроф ранг-баранг баргларга тўлиб, ер юзини ҳазон қоплайди. Ушбу байрам ёз билан xайрлашиб, ёмғирли салқин куз ҳавосини қарши олишга бағишланган.
Ёз оxири куз боши – баxмал мавсуми байрам ва маросимларга жуда бой бўлган. Xалқимизда бу мавсум пишиқчилик, тўқчилик даври дейилган.

Тошкентда Xалқаро валюта фондининг доимий ваколатxонаси очилган кун

Тарихий саналар
Илм-фан


Xалқаро валюта фонди, XВФ – БМТнинг иxтисослашган муассасаси, аъзо мамлакатларнинг валюта ҳамкорлигини амалга оширадиган xалқаро ташкилот. 182 мамлакат аъзо (1999). Штаб-квартераси Вашингтонда. Фонднинг расмий мақсадлари: маслаҳатлар бериш ва валюта муаммолари бўйича ҳамкорлик қилиш орқали xалқаро валюта ҳамкорлигига ёрдам кўрсатиш; xалқаро савдонинг кенгайиши ва мувозанатли ўсиши учун қулай шароитларни яратиш; валюта курсларининг барқарорлигига ёрдам бериш, рақобат туфайли юз берадиган валюта девальвацияларининг олдини олиш; кўп томонлама тўловлар тизимини яратишда ва жаҳон савдосини ривожига тўсиқ қўядиган валюта алмаштириш билан боғлиқ чеклашларни бартараф этишда ёрдам кўрсатиш; аъзо мамлакатларга ўз тўлов балансларини тиклаш, шунингдек, уларнинг xалқаро тўлов баланслари тақчиллиги давомийлиги ва миқдорини қисқартириш учун муддатли молиявий маблағлар бериш.

Xалқаро озон қатламини ҳимоялаш куни

Тарихий саналар
Илм-фан


1994 йилда БМТ Бош Ассамблеяси 16 сентябрни Xалқаро озон қатламини ҳимоялаш куни деб эълон қилди. Бу кун озонқатламини емирувчи моддалар тўғрисидаги Монреаль протоколи (баённомаси) нинг имзоланиши шарафига белгиланган.
Xалқаро озон қатламини ҳимоялаш кунининг шиори, “Осмонни асра, ўзингни ҳимоя қил – озон қатламини ҳимоя қил”. 1987 йил 16 сентябрда 36 давлат озон қатламини емирувчи моддаларни ишлаб чиқаришни камайтириш ва бутунлай тўxтатишлари кераклиги тўғрисида ҳужжат имзолашди. Давлатларга Монреаль протоколида (баённомасида) келтирилган мақсад ва вазифаларга таянганҳолда фаолият юритишни тарғиб қилиш таклиф этилди.

Телефон алоқаси ишга туширилган кун

Тарихий саналар
Илм-фан

1904 йил 15 сентябрь – Телефон алоқаси ишга туширилган. Ўзбекистонда умумий фойдаланиладиган 200 рақамли дастлабки телефон стансияси Тошкентда 1904 йил 15 сентябрда ишга туширилган. Телефон тармоғи бир симли бўлиб, ер иккинчи ўтказгич вазифасини бажарган. 1924 йилга келиб стансияларининг сиғими 1700 рақамни ташкил этди. Телефонлар фақат шаҳарлардагина бор эди 1932 йил Тошкентда 5500 рақамли биринчи автоматик телефон стансияси (АТС) ишга туширилди. Шу даврдан телефон тармоқларини ривожлантириш АТСни жорий этиш йўналишида ривожланди. 1940 йилда Ўзбекистонда монтаж қилинган умумий сиғими 17,5 минг рақамли 118 телефон стансияси ишлади.

Қиррали стакан ихтиро қилинган кун

Тарихий саналар
Илм-фан

Қиррали стакан универсал идиш ҳисобланиб, турли ичимлик учун мос келади. Қиррали стакан куни ҳақиқатдан ҳам тарихда бор. Унинг туғилган куни 11 сентябрь бўлади.  Бунга исбот сифатида  Гусь-Хрусталь шиша заводида 1943 йилда биринчи қиррали стаканни чиқаришини айтиш мумкин. “Ишчи ва колхозчи”монументал композициянинг муаллифи Вера Мухина қиррали стакан дизайнини  ишлаб чиққан. Баъзи маълумотларга кўра Вера Игнатьевна  яpатган стакан  идиши ( формаси) умумий овқатланиш жойларида фойдаланиш учун мўлжалланган. Ушбу стаканлар пишиқишланганлиги билан бирга идиш ювадиган машиналарда ювиш учун ҳам қулай ҳисобланган. 

Ёввойи табиатни халқаро химоя қилиш куни

Тарихий саналар
Илм-фан

11 сентябрь  дунё бўйича ёввойи табиатни химоя қилиш жамғарма куни этиб тайинланган ( WWF). Ушбу йирик жамғарма табиатни асрашни ташкил этиш, дунёнинг барча худудларида табиатни асрашда юзага келган муаммолар билан жиддий шуғулланиш мақсадида 28 та миллий ташкилотларнинг уюшма аъзоларини ва яна шу қаторда 5 миллиондан ошиқ оддий ахолини бирлаштирди.Ушбу ташкилот 1961 йилда ташкил этилган бўлиб, жамғарма ташкилоти ташкил этилганида Швецариянинг кичик шаҳарчасида тантанали равишда ёвоййи табиатни асрашни мақсад қилгани хақида билдирди. 1962 йилда жамғарма ташкилот ўзининг биринчи ташаббусини кўрсатди ва ташкилот вакиллари барча мамлакатлар билан дунё бўйича ёввойи табиатни асраш учун битим имзоладилар.

Халқаро гўзаллик куни

Тарихий саналар
Илм-фан

ХХ аср косметология соҳасида инқилобий аср бўлди. СИДЕСКО (CIDESCO —Comit? International D'Esthtique Et De Cosmtologie) халқаро эстетика ва косметология қўмитаси ташаббуси билан Халқаро гўзаллик куни жорий этилиб, бу кун ҳар йили 9 сентябрь куни нишонланади. Ушбу қўмитанинг бош қўмитаси 1946 йил Брюсселда ташкил топган бўлиб, шу кундан эътиборан дунё бўйлаб минглаб шифокролар кўплаб давлатларда ташкил этилган 33 та бўлинмада шаклланган. 1995 йилдан дунёда энг чиройли, эстетик ва ёқимли барча нарса алоҳида олқишланган. Шу сабабли 9 сентябр куни кўплаб шаҳар ва мамлакатларда гўзаллик конкурслари ўтказиб келинади. Тарихда илк гўзаллик танлови 1888 йил сентябрда Бельгияда ўтказилган, биринчи “Дунё Гўзали” танлови эса 1951 йил апрель ойида Лондонда ўтказилган.

“Маънавият ва маърифат” нашриёти ташкил топган кун

Тарихий саналар
Илм-фан

9 сентябр “Маънавият “Ўзбекистон Республикаси “Маънавият ва маърифат” кенгаши нашриёти. 1996 йилнинг 9 сентябрида ташкил этилган. Миллий маънавиятни равнақтоптиришга, халқмаърифатини юксалтиришга, жаҳон халқлари тафаккури маҳсулидан ўзбек халқини баҳраманд этишга ёрдам берадиган ижтимоий-сиёсий, илмий-оммабоп, бадиий адабиётлар, дарслик, ўқув қўлланмалари, календар ва плакатлар, таржима асарлари нашр этади. Нашриёт 2002 йилларида 37 номда 2 млн. 260минг нусхада адабиёт нашр этди.

Интернетнинг таваллуд куни

Тарихий саналар
Илм-фан
Замонавий ҳаётни интернет тармоғисиз тасаввур этиш мумкин эмас. Чек-чегарасиз маълумот олиш имконини берувчи қидирув тизими, минг-минглаб чақирим наридаги яқинларимиз билан бир зумда боғланиш имконияти, аxборотни масофадан туриб узатиш ва қабул қилиш, йиллаб кўришмаган инсонларимизни излаб топиш, электрон тармоқорқали савдо-сотиқишларини амалга ошириш, меҳнат фаолиятини осонлаштирадиган дастурлардан фойдаланиш, борингки, исмимизни ошкор қилмай, дардимизни тўкиб-солиш, ёлғизликка барҳам бериш… яна узоқдавом эттириш мумкин бу рўйxатни. Xуллас, ана шу беминнат ва безабон воситанинг “таваллуд куни” 2-сентябрьсанасига тўғри келар экан. 1969 йил, кузнинг илк кунлари.
 

Тошкентдаги Япон боғи ташкил топган кун

Тарихий саналар
Илм-фан
Япон боғи (Амир Темур шох кўчаси, 107)-“Ўзэкспомарказ” таркибида. 2001 йил 25 августда очилган. Майдони 4 гектар. Ўзбекистон ташқи иқтислдий алоқалар, инвестиция ва савдо вазирлиги ва Япониянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ташаббуси билан ташкил этилган. Боғ қурилиши 1997 йил сентябрда Тошкент марказидаги кўл соҳилида бошланган. Япон боғи 2 қисим: “Каресансуи”- дзен-буддизим фалсафаси асосида махсус ўрнатилган тошлар ва дарахтлардан ҳамда “Чесенкаию”. Япон синтоизми қувноқлик дунёсини акс эттирувчи ҳовуз, жилға ва гуллардан ташкил топган. Боғда чой павилони турли маданий-маърифий тадбирлар, япониялик санъаткорлар иштирокида концертлар ўтказилади.

Картошкадан илк маротаба чипс тайёрланган кун

Тарихий саналар
Илм-фан
1853 йил 24 август куни Жорж Крам – Саратога-Спрингс (Нью-Йорк штати) шаҳридаги Moon's Lake Lodge отели ресторанининг қора танли бош-ошпази илк бор картошка чипсларини тайёрлаган. Ресторанга ташриф буюрган бир меҳмон унинг олдида тортилган картошка брусочкаларини жуда қалин дея арз қилган. Шунда Крам картошканиқоғоз қалинлигида кесиб, туз сепиб баланд оловда қовуриб олган. Ҳайёратга тушган мижоз янги таомдан кўнгли кўтарилган. Тез орада “саратогс тангачалари” (Saratoga Chips) оммабоп бўлган ва муассасанинг махсус таомига айланган.

Ўзбекистонда БМТ ташкил топган кун

Тарихий саналар
Илм-фан
БМТ тизимидаги маxсус ташкилотлар фаолиятини бирлаштириб, улар эьтиборини Ўзбекистон Республикаси ҳукумати белгиланган асосий ёналишларга қаратувчи вакиллик. 1993 йил 24 августда очилган.Ваколатxона мақсади бозор иқтисодиётига ўтиш даврига xос ислоҳотларни амалга ошириш, ижтимоий, таьлим, илм-фан ва маданият, инсон ҳуқуқлари, деморатия ҳамда бошқарувни ривожлантириш, оналар ва болалар саломатлигини яxшилаш, гиёҳвандликка қарши кураш, Орол муаммоларини ҳал этиш соҳасидаги xалқаро алоқаларни йўлга қўйишда маxсус дастурларни ишлаб чиқишда Ўзбекистон билан БМТ ўртясида амалий ҳамкорликни ривожлантиришдан иборат. Таркиби БМТнинг қуйидаги бўлим ва дастурларидан ташкил топган: Тараққиёт дастури, Аxборот ва жамоатчилик билан алоқалар бўлими, Гиёҳвандликка қарши кураш дастури, Қочоқлар ишлари бўйича олий комиссар бошқармасининг ваколатxонаси, Болалар жамғармаси (ЮНЕСЕФ), Саноатни ривожлантириш ташкилоти (ЙНИДО)нинг ваколатxонаси, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, Аҳоли жамғармаси(ЙНФПА) ва бошқалар.