топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

«Ошиқ бўлмай Ҳақ дийдорин кўрса бўлмас»

Тарихий саналар
Илм-фан

Муҳаммад Али (Аҳмедов Муҳаммадали) 1942 йил 1 мартда Андижон вилоятининг Бўз туманида туғилган. Ўзбекистон халқ ёзувчиси. Филология фанлари номзоди.

Москвадаги М. Горький номидаги Адабиёт институтини тугатган (1966). «Шарқ юлдузи» журналида адабий ходим (1966), Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриётида муҳаррир (1967), бўлим мудири (1982), бош муҳаррир (1982—85), Ўзбекистон телевидениесида бош муҳаррир (1985— 88), ТошДУда этика ва эстетика кафедраси мудири (1994—96), Ғафур Ғулом номидаги нашриётда ўзбек адабиёти таҳририяти мудири (1997—98), Халқаро «Олтин мерос» хайрия жамғармаси бошқаруви раиси (1999—2003) бўлиб ишлаган. 2003 йилдан Халқаро Амир Темур жамғармаси раиси.
Муҳаммад Али «Фазодаги хислар» (1967), «Шафақ» (1968), «Оталар юрти» (1970), «Достонлар» (1974), «Оқ нур» (1977), «Илҳом парией» (1980), «Сен бир гулсан» (1989), «Она дуоси» (1994) ва бошқа шеърий асарлар муаллифи. «Машраб» достонида (1966) Бобораҳим Машрабнинг фожиали ҳаётини тасвирлаган. «Бешгул» (1986), «Заминда яшаймиз» (1971), «Муҳаббат» (1983) достонлари замонавий мавзуларда ёзилган.
Ўзбек халқининг 19-аср охири-20-аср бошларидаги ҳаётини тасвирлашга бағишланган «Боқий дунё» (1981) шеърий романида Жиззах қўзғолони воқеалари бадиий лавҳаларда акс эттирилиб, Дукчи Эшон образи яратилган.
«Сарбадорлар» (1989) дилогияси Муҳаммад Алининг прозадаги дастлабки асари. «Улуғ салтанат» (1999) тарихий романида ўзбек халқининг 14-асрдаги ҳаёти тасвирланаркан, тарихий ҳодисалар оқимида Амир Темур образининг тадрижий ўсиб бориши, унинг характеридаги адолатпарварлик, ҳалоллик, мардлик ва ватанпарварлик фазилатлари кўрсатилган.
Муҳаммад Алининг давр ва тарихнинг долзарб масалаларига бағишланган публицистик асарлари ҳам бор («Ошиқ бўлмай Ҳақ дийдорин кўрса бўлмас» 1992; «Мен кўрган Америка», 2000).
«Рамаяна» (1978), қорақалпоқ эпослари «Шаҳриёр» (1977), «Маспошшо» (1985), шунингдек, Р. Бёрнс, У. Табидзе, Байрон ва бошқа ёзувчиларнинг асарларини ўзбек тилига таржима қилган.
Бердақ номидаги Қорақалпоғистон Республикаси Давлат мукофоти лауреати (1984), «Меҳнат шуҳрати» ордени билан мукофотланган (1999).2013 йилдан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси.

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.