топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Халқаро озиқ-овқат куни

Тарихий саналар
Илм-фан

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқатва қишлоқхўжалиги ташкилоти (ФАО) 1945 йил 16 октябрда вужудга келган бўлиб, шу йилдан эътиборан ҳарйили 16 октябрь  куни Бутунжаҳонозиқ-овқаткуни сифатида кенг кўламда нишонланади. 
Бутунжаҳонозиқ-овқаткуни вазифаси қуйидагиларданиборат:  
 
— Қишлоқхўжалиги маҳсулотлариишлаб чиқаришгаэътибор қаратишва миллий шароитларни фаоллаштириш, иккитомонлама ва кўптомонлама ҳамкорликларни ҳамдаушбу соҳадагиноҳукуматташкилотлар фаолиятини йўлга қўйиш; 
 
— Ривожланаётган давлатлар ўртасида иқтисодийва техник ҳамкорликларниривожлантиришга кўмаклашиш;
 
— Қишлоқаҳолиси, айниқса, хотин-қизларва энг кам имтиёзли тоифага эга аҳолигаяқинданёрдам бериш, улар иштирокида яшаш шароитларини яхшилаш фаолиятларга оид қарорлар қабул қилиш;  
 
— Аҳолининг дунёдаги очарчилик муаммоларига оид хабардорлик малакаларини ошириш;    
 
— Ривожланаётган давлатларга технологиялар етказиб бериш жараёнига кўмаклашиш; 
 
— Миллий ва халқаро даражада очарчиликка, тўйиб овқатланмасликка ва қашшоқликка  қарши курашишни бирдамликда мустаҳкамлаш, шунингдек, қишлоқхўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ривожлантиришда муваффақият қозонаётганларни қўллаб-қувватлаш. 
 
2012 йилги Бутунжаҳон озиқ-овқат куни диққат марказидан қишлоқхўжалиги кооперативлари мустаҳкам ўрин эгаллаган. 2012 йилги Бутунжаҳон озиқ-овқат кунининг расмий мавзуси “Қишлоқхўжалиги кооперативлари дунё тирикчилигини таъминлайди” деб номланган. У кооперация мавқеини ошириш, озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш ҳамда очарчиликни бартараф этишга алоҳида эътибор қаратади. Қишлоқташкилотлари ва кооперативларга қизиқувчанлик БМТ Бош Ассамблеяси томонидан ўз тасдиғини топганлиги туфайли 2012 йил Кооперативлар халқаро йили деб эълон қилинди.  
 
Ўзбекистон Республикасида иқтисодиётнинг аграр тармоғини барқарор ривожлантириш ҳамда ислоҳ қилиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Қишлоқхўжалиги экинларига ишлов берадиган янги техника ва технологиялар ўзлаштирилмоқда, гўштдор,сутдор олий зотли йирик қора моллар сотиб олинмоқда, мамлакатимизда вақти-вақти билан инновацион қишлоқхўжалиги кўргазмалари ташкил этилмоқда ва ўтказилмоқда. Зеро, қишлоқхўжалигини ривожлантириш Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёти учун муҳим аҳамиятга эга йўналишлардан бири ҳисобланади. Қишлоқхўжалиги тармоғи аҳолини бевосита озиқ-овқат маҳсулотлари, ҳар хил саноат тармоқларини эса хом ашёлар билан таъминлайди. Қишлоқхўжалигининг йирик механизациялаштирилган тармоқлари эса  республика иқтисодиётида муҳимроль ўйнайди.  
 
Пахтачилик билан бирга ривожланаётган шоличилик, узумчилик, сабзавотчилик, полизчилик, чорвачилик қишлоқхўжалигида етакчи тармоқлар ҳисобланади. Кейинги йилларда бошоқли дон экинларини етиштириш тезкор суръатларда ўсмоқда. Ғалла хўжалиги лалмикор ерларда буғдой ва арпа, суғориладиган ерларда эса маккажўхори ҳисобига ривожланмоқда. Ғалла экинлари улуши умумий суғориладиган майдонларда ҳам ошмоқда. Мамлакатимиз ўзини ўзи ғалла маҳсулотлари билан тўлиқтаъминлашга эришди. Айни пайтда Ўзбекистон ички бозор ҳисобига ўзининг ғаллага бўлган талабини тўлиқдаражада қаноатлантира олади. Бу каби ижобий натижаларга ғалла экинлари майдонини ҳамда донли-бошоқли экинлар ҳосилдорлигини ошириш орқали эришилмоқда.  
Ўзбекистоннинг аграр тармоғини тезкор суръатларда ривожлантириш яқинлашиб келаётган озиқ-овқат инқирозини бардош билан енгишига ёрдам беради.

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.