топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 22 ёшда

Тарихий саналар
Илм-фан
Жорий йилнинг 3 март куни Фавқулодда вазиятлар вазирлигида вазирлик ташкил топганининг 22 йиллиги муносабати билан тантанали тадбир ўтказилди.
Мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик Кенгаши масъул ходимлари, вазирлик раҳбарияти, ҳарбий хизматчилар, нафақадаги ҳарбийлар ва фуқаролар иштирок этишди.

Дастлаб мазкур тизим Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги таркибида Фуқаро мудофааси ва фавқулодда вазиятлар бошқармаси сифатида фаолият кўрсата бошлаган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Президетининг 1996 йил 4 мартдаги Фармонига биноан  ушбу бошқарма негизида Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ташкил қилингани соҳа ривожини юқори босқичга олиб чиқди.
Ўтган йилларда фуқаро муҳофазаси соҳасидаги қонунчиликнинг такомиллаштирилгани мазкур йўналишдаги ишларга замин яратаяпти. Жумладан, “Фуқаро муҳофазаси тўғрисида”, “Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисида”, “Қутқарув хизмати ва қутқарувчи мақоми тўғрисида”ги қонунларнинг қабул қилиниши билан фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларнинг оқибатларини бартараф қилиш бўйича ишларни ташкил этиш масалалари, шунингдек, қутқарув хизматлари ва қутқарувчилар фаолиятини, ҳуқуқий мақомини тартибга соладиган зарур меъёрий-ҳуқуқий база шакллантирилди. Буларга мос равишда тизимнинг моддий-техник таъминоти бутунлай янгилангани яна бир эътиборли жиҳатдир. Юртимиз ва минтақаларимиз даражасида ташкил этилган ҳаракатчан авария-қутқарув, сувда-қутқарув, радиатсион-кимёвий ва биологик муҳофаза гуруҳлари барча турдаги хавфли табиий ҳодисалар ҳамда техноген ҳалокатлар, трансчегаравий кўринишдаги фавқулодда вазиятларга қарши чора-тадбирларни тезкор ва самарали амалга ошириши учун энг илғор “Ҳолматро”, “Субапро” қутқарув ускуналари, махсус транспорт ва техникалар билан таъминланди. Қутқарув автомашиналари жаҳон стандартларига жавоб берувчи транспорт воситаларига алмаштирилди.
 
 ФВВ Матбуот хизмати

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.