topik, blog, fotoset yoki yo`naltirgich yaratish

“Алишер Навоий – миллатимиз ғурури” мавзусидаги видео-мулоқот

Тарихий саналар
Ilm-fan
 

Жорий йилнинг 8 февраль куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг кичик мажлислар залида, буюк мутафаккир, давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоий таваллудининг 577 йиллигига бағишланган видео-мулоқот ташкил этилди.

Республика олий таълим муассасаларининг талаба-ёшлари ҳамда профессор-ўқитувчиларининг бевосита иштирокида ўтказилган ушбу тадбир, Навоийнинг бой адабий меросини ўрганиш ва тарғиб этиш, асарларининг мазмун-моҳияти, бадиий хусусияти ва тарбиявий аҳамиятиниталаба-ёшлар қалби ва онгига чуқур сингдиришга қаратилди.
Мазкур видео-мулоқотда Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг профессор-ўқитувчилари “Навоий ва замонамиз”, “Ҳозирги ўзбек адабиётида Навоий образи”,“Алишер Навоий– Буюк тилшунос” мавзуларидаги маърузалари ҳамда шоир Абдумажид Азим,шоира Адиба Умировалар ўз ижод намуналари билан иштирок этдилар.
ОЎМТВ ҳузуридаги «Маънавият-маърифат» маркази

0 izoh

Ro'yhatdan o'tganlar va tasdiqlanganlargina izoh qoldirishlari mumkin.