топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Рейтинг
+71.11
avatar

Тарихий саналар

Батафсил

Алишер Навоий Амир Темур ҳақида

Тарихий саналар
Илм-фан
Мустақиллик даври навоийшунослигида, Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов таъбири билан айтганда, “мумтоз сиймо” Соҳибқирон Амир Темур ва темурийларнинг адабиётга, санъатга, маданияту маърифатга эътибори тўғрисидаги дастлабки тадқиқотлардан бири атоқли навоийшунос Абдуқодир Ҳайитметовнинг “Темурийлар даври ўзбек адабиёти” номли китобидир. Кейинчалик атоқли адиб ва адабиётшунос Пиримқул Қодиров ўзининг “Тил ва эл: Темурийлар давридаги мумтоз адабий тилимиз муаммолари” номли илмий тадқиқотини яратди. Бу анъана давом этиб, баъзи навоийшунослар томонидан темурийлар билан боғлиқ у ёки бу даражадаги тадқиқотлар амалга оширилди.

27 март- Халқаро театр куни

Илм-фан
Инсон маънавиятини тарбиялашда театр санъатининг оърни беқиёс. Зеро санъат инсонни маънавий  жиҳатдан бойитади, ижодий қобилятини ривожлантиради, эзгулик сари етаклайди. 27 март- Халқаро театр куни 1961 йили ЮНЕСКО ҳузуридаги Халқаро театр институти томонидан Австриянинг Вена шаҳрида бўлиб ўтган IX конгрессида таёсис этилган эди. Ҳозирги кунда жаҳоннинг 100 дан зиёд мамлакатларида 27 март куни театр санёати ҳодимларининг касб байрами сифатида кенг нишонланиб келинмоқда. Хўш, театр нима ўзи?

14 март Бутунжаҳон "π " куни

Илм-фан
Matematikada shunday son borki, ushbu sonni matematik mutaxassislar va ayniqsa geometriya shinavandalari haqiqatan ham «ardoqlashadi». U haqida ming yillardan buyon butun boshli jild-jild kitoblar bitilgan. Ushbu son riyoziyot va handasa ilmining eng o‘tkir zehnli olimlarini-yu, qiziquvchan talabalarini hali hanuz o‘ziga maftun etib kelmoqda. Hatto bu son haqida Gollivudda kinofilm ham ishlangan! Ha mayli, gapni cho‘zmaylik. So‘z — π soni haqida bormoqda. Keling, ushbu maqolamizda biz ham mazkur ajoyib va qiziqarli sonning o‘ziga xos jihatlari haqida fikr almashinamiz.

"Бой ила хизматчи" драмасини ёзган муаллифнинг таваллуд кунига оз қолди

Тарихий саналар
Илм-фан
Янги давр ўзбек адабиётининг намояндаларидан бири, шоир ва драматург, бастакор ва режиссёр, маърифатпарвар-педагог ва жамоат арбоби Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий 1889 йил 6 мартда Қўқон шаҳрида табиб оиласида туғилди. Ҳамза аввал эски мактаб ва мадрасаларда ўқиб, форс, араб тилларини, рус-тузем мактабида эса рус тилини ўрганишга муваффақ бўлган.
Ҳамзанинг бадиий ижодга қизиқиши барвақт бошланган. Ҳамза 1903 — 1914 йиллар орасида Ниҳоний тахаллуси билан 197 та шеър ёзиб, уларни қўлёзма девони шаклига келтирган. Бу девонни ташкил этган шеърларида Ҳамза ўзбек мумтоз адабиёти анъаналарининг давомчиси сифатида намоён бўлади.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 22 ёшда

Тарихий саналар
Илм-фан
Жорий йилнинг 3 март куни Фавқулодда вазиятлар вазирлигида вазирлик ташкил топганининг 22 йиллиги муносабати билан тантанали тадбир ўтказилди.
Мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик Кенгаши масъул ходимлари, вазирлик раҳбарияти, ҳарбий хизматчилар, нафақадаги ҳарбийлар ва фуқаролар иштирок этишди.

Ўзбекистон БМТга аъзо бўлган кун

Тарихий саналар
Илм-фан
Дунёда халқлар кўп, лекин уларнинг ҳаммаси ҳам ўз давлатига эга эмас. Давлатларнинг ҳаммаси ҳам халқаро муносабатларда ҳурмат-эътиборга сазовор эмас.
Мамлакатимиз тинчлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш, глобал муаммоларни бартараф этиш, иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, илм-фан ва санъатни ривожлантиришга қаратилган изчил сиёсати ва амалий саъй-ҳаракатлари билан халқаро ҳамжамиятда обрў-эътибор қозонган.

Узугим сирғалиб тушди...

Тарихий саналар
Илм-фан
Ўзбек халқининг севимли шоираси, таниқли жамоат арбоби Зулфия Исроилова 1915 йил 1 март куни Тошкентда ҳунарманд оиласида туғилган. Шоира хотин-қизлар билим юртида ўқиган вақтларидаёқ (1931—1934) адабий тўгаракларда шеърлар машқ қила бошлади. 1935—1938 йилларда Ўзбекистон Фанлар академиясининг Тил ва адабиёт институти аспирантурасида таҳсил олди.  Сўнгра 1938—1948 йилларда Болалар нашриётида муҳаррир, Ўзбекистон Дав-лат нашриётида бўлим бошлиғи, 1950—1953 йилларда эса «Ўзбекистон хотин-қизлари» («Саодат») журналида бўлим бошлиғи. 1953—1980 йилларда эса бош муҳаррир бўлиб ишлади.
 

Меҳр ва садоқат тимсолига эҳтиром

Илм-фан
Зулфия – бахт ва баҳор куйчиси, меҳр ва садоқат, фидойилик тимсоли. Юртимизда халқимизнинг ардоқли шоираси китоблари кириб бормаган хонадонни топиш қийин. Ҳар йили баҳорнинг илк кунида атоқли жамоат арбоби, журналист ва шоира, халқимиз суюкли фарзандининг таваллуд айёми кенг нишонланади. 

Мунаққид ва Ўзбекистон Қаҳрамони эди

Тарихий саналар
Илм-фан
Озод Шарафиддинов 20-асрнинг 60-йилларидан адабиётшунос сифатида танилган. «Замон. Қалб. Поэзия» (1962) китобида адабий асарларни бадиийлик қонуниятлари нуқтаи назаридан тадқиқ этган. Унинг тадқиқотлари адабиётни миллий ғоялар ва адабий қонуниятлар асосида таҳлил қилишга бағишланган. «Адабий этюдлар» (1968) китобида ижодкор шахси ва унинг бадиий асардаги ўрни масалалари талқин қилинган. «Яловбардорлар» (1974), «Истеъдод жилолари» (1976) тўпламларига киритилган илмий мақолалари адабий ижоддаги анъаналар, мумтоз адабиётни ўрганиш воситалари ва жаҳон адабиётини ўрганиш муаммолари ҳақида. Озод Шарафиддинов ўзбек адабиётшунослиги ва танқидчилигида миллий ва жаҳон адабиёти анъаналарини уйғун қабул қилиш тамойилларини бошлаб берди.

Бобур руҳи кезар шодумон

Илм-фан

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети профессор-ўқитувчиларидан иборат тарғибот гуруҳи маҳаллаларда, турли ташкилотларда ўтказилаётган маънавий-маърифий тадбирларда фаол иштирок этмоқдалар.
Буюк аждодимиз Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 535 йиллигига бағишланган навбатдаги маънавий-маърифий тадбирлар республика Акциядорлик Халқ банки ва унинг Тошкент шаҳар филиалида юксак савияда ўтказилди.

Исёнкор ва ҳақиқатгўй шоир

Илм-фан
Азим Суюн истеъдодли, исёнкор ва ҳақиқатгўй шоирлардан биридир. У 1948 йилнинг 22 февралида Самарқанд вилоятининг Наҳруд қишлоғида меҳнаткаш оиласида дунёга келган. Ўрта мактабдан сўнг Тошкент Давлат дорилфунунининг журналистика факультетига кириб ўқиган.
Унинг ижоди 60-йилларнинг охири ва 70-йиллар бошида бошланган бўлиб, «Менинг

ЎзМУда Навоийхонлик кечаси

Илм-фан
 
Улуғ аждодимиз, сўз мулкининг султони Мир Алишер Навоий таваллудининг 577 йиллиги муносабати билан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида Навоийхонлик кечаси ўтказилди. 
Маънавий-маърифий тадбирда ЎзМУ ректори Авазжон Мараҳимов, профессорлар Қозоқбой Йўлдошев, Ҳамидулла Болтабоев, таниқли шоир Азим Суюн, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Ориф Ҳожи, “Шарқ юлдузи” журнали масъул котиби Элёр Мурод ва бошқалар истиқлолнинг дастлабки йилларидан миллий ўзлигимизни англаш, буюк аждодларимиз номини тиклаш, маънавий меросини асраб-авайлаш ва тарғиб этишга алоҳида эътибор қаратилаётганини  алоҳида таъкидладилар.

“Алишер Навоий – миллатимиз ғурури” мавзусидаги видео-мулоқот

Илм-фан
 

Жорий йилнинг 8 февраль куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг кичик мажлислар залида, буюк мутафаккир, давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоий таваллудининг 577 йиллигига бағишланган видео-мулоқот ташкил этилди.

Бир кунлик даромади 18 минг шоҳрухий динор миқдоридаги мутафаккир

Тарихий саналар
Илм-фан
15-аср жаҳон маънавиятининг буюк сиймоси Низомиддин Мир Алишер Навоий ҳижрий 844 йил рамазон ойининг 17-куни (1441 йил 9 феврал)да Ҳиротда туғилган. Ҳирот шаҳри XV аср биринчи ярмида Соҳибқирон Амир Темур асос солган улуғ салтанатнинг иккинчи пойтахти, Темурнинг кенжа ўғли Шоҳрух Мирзонинг қўл остидаги обод манзилларидан бири эди. Алишер туғилган хонадон Темурийлар саройига азалдан яқин ва юртда муайян нуфуз соҳиби эди.
Бўлғуси шоирнинг отаси Ғиёсиддин Муҳаммад ўғлининг тарбиясига жиддий эътибор берди. Алишернинг шеъриятдаги илк устози тоғаси Мир Саййид Кобулий ва Муҳаммад Али Ғарибийлардир.
 
 

Қодирийни ёд айлаб...

Тарихий саналар
Илм-фан
Абдулла Қодирий (асосий тахалллуси Жулқунбой) (1894.4.10–1938.10.4) – ёзувчи. 20-аср янги ўзбек адабиётининг улкан намояндаси, ўзбек романчилигининг асосчиси. Тошкентда туғилган. Мусулмон мактабида (1904–06), рус-тузем мактабида (1908–12), Абулқосим шайх мадрасасида (1916–17) таълим олган. Москвадаги адабиёт курсида ўқиган (1925–26). Эски шаҳар озиқа қўмитасининг саркотиби (1918), «Озиқ ишлари» газетаси муҳаррири (1919), Касабалар уюшмасининг саркотиби (1920), «Муштум» журнали асосчиларидан ва таҳрир ҳайъати аъзоси (1923–26).

«Озиқ ишлари» газетасига муҳаррир бўлган адиб

Тарихий саналар
Илм-фан
Ўзбек адабиётининг йирик намояндаларидан бири Абдулла Қодирий (Жулқунбой) 1894 йил 10 апрелда Тошкент шаҳрида туғилди.
«Ҳар ҳолда бемавридроқ бўлса керак, камбағал, боғбонлик билан кун кечиргучи бир оилада… туғилғонман», дейди у ўз таржимаи ҳолида, — Ёшим тўққиз-ўнларга борғондан сўнг мени мактабга юбордилар. Мактабда икки-уч йил чамаси эски усулда ўқиб, кейин вақтларда оиламизнинг ниҳоятда қашшоқ кун кечиргани важҳидан ўн икки ёшимда мени бир бойга хизматчиликка бердилар. Хўжайиним ўзи савдогар киши бўлуб, ўрисча ёзув-чизув билатурғон одамга муҳтож эди. Шу таъма бўлса керак, мени ўрис мактабга юборди… 1912 йилда манфактур била савдо қилувчи бир кишига йилига 50 сўм баробарига приказчик бўлуб кирдим...