топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномасини мазмун моҳиятини етказиш.

Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти
Илм-фан
    Жорий йилнинг 16 январь куни Тўқимачилик саноати технологияси факультетининг 2-талабалар турар жойида “Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномасини мазмун моҳиятини  етказиш бўйича “Ижтимоий фанлар” кафедраси профессор-ўқитувчилари томонидан тадбир ташкил этилди. Ушбу тадбирда факультет декани доц. К.Р.Авазов, кафедра мудири доц. Б.Э.Исроилов, декан ўринбосари О.С.Абдуллаев, 2-талабалар турар жойи педагог тарбиячиси У.Аролов, профессор-ўқитувчилар ҳамда талаба-ёшлар иштирок этди.

 
   Мурожаатноманинг мазмун моҳияти тўлалигича талаба-ёшларга етказилди. Талабаларнинг қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан тўлалигича жавоб берилди.

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.