топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

МАРДЛАР ҚЎРИҚЛАЙДИ ВАТАННИ

Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти
Илм-фан
И.И.Юсупов
Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти
 
Жорий йилнинг 13 январь куни Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтининг Маданият саройида “Пахта саноати технологияси” факультети томонидан ташкиллаштирилган 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 26 йиллигига бағишланган “МАРДЛАР ҚЎРИҚЛАЙДИ ВАТАННИ” шиори остида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда институт ректори С.Юнусов, Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор У.Абдуллаев, “Пахта саноати технологияси” факультети декани Б.Тураев, Харбий кафедра офицер ва фаҳрийлари, Маънавият ва маърифат бўлими ходимлари, факультет декан ўринбосарлари Т.Бобомуродов, И.Юсупов, “Меҳнат муҳофазаси ва экология” кафедраси доценти, фаҳрийимиз Ю.Маҳмудов, хонандалар Бахром Каримов, Шаҳруза ва Жавохир Эргашевлар ҳамда “Пахта саноати технологияси” факультетининг “ЁШ ДИЗАЙН” жамоаси, институт профессор-ўқитувчилари, талаба-ёшлари, шунингдек, ОАВ ходимлари иштирок этди.
Тадбирда институт ректори С.Юнусов барчани 14 январь Ватан ҳимоячилари куни байрами билан табриклаб, офицер ва фаҳрийларга эсталик совғаларини топширди. Тадбирда хонандалар, “Пахта саноати технологияси” факультетининг “ЁШ ДИЗАЙН” жамоаси, “Педагогика ва жисмоний маданият” кафедрасининг “Гимнастика” тўгараги қизлари ўз чиқишлари билан тадбир иштирокчиларини ҳушнуд этдилар.

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.