топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

ЭҲТИРОМ

Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти
Илм-фан
И.И.Юсупов
Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти
 
Жорий йилнинг 13 февраль куни институт “Пахта саноати технологияси” факультетининг “Табиий толаларни дастлабки ишлаш технологияси” кафедраси профессор-ўқитувчилари ташаббуси билан Буюк мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 578 йиллиги ва Шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг 536 йиллигига бағишлаб “Алишер Навоий шоирларнинг султонидир” ҳамда “Яхши киши кўрмагай ёмонлиғ ҳаргиз…” мавзуларида маънавий-маърифий учрашув тадбири бўлиб ўтди.
Унда “Табиий толаларни дастлабки ишлаш технологияси” кафедраси мудири Х.Пардаев, кафедра профессор – ўқитувчилари А.Салимов, М.Гаппарова, Х.Усманов, Ф.Сирожиддинов, Э.Берданов, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети “Таржима назарияси ва амалиёти” кафедраси мудири в.в.б., филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Б.Холиқов, “Ахборот ва замонавий педагогик технологиялар” кафедраси доценти, филология фанлари номзоди М.Абдуллаева, Ўзбек филологияси факультети 1-босқич талабаси О.Олимжонов ҳамда талаба – ёшлар иштирок этди.

Тадбир давомида маърузачилар томонидан, Буюк мутафаккир Алишер Навоий асарларида инсонийлик фазилатлари асосий ўринни эгаллаши, Навоий ўз ижоди билан ўзбек адабиётининг сўнгги ривожини белгилабгина қолмай, Мовароуннаҳр ва Хуросоннинг бутун маънавий маданияти тараққиётига жуда катта таъсир кўрсатгани, унинг асарлари, шеърияти қайта – қайта кўчирилиб, халқ орасида кенг тарқалиб, шоирлар учун мактаб вазифасини ўтагани ҳақида ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг Ўрта аср Шарқ маданияти, адабиёти ва шеъриятида ўзига хос ўрин эгаллаган адиб, шоир, олим бўлиш билан бирга йирик давлат арбоби ва саркарда эканлиги, Бобурнинг Ҳиндистондаги ҳукмронлик вақтида амалга оширган ишлари. Айниқса, қисқа вақт ичида Ҳиндистонда сиёсий муҳитни барқарорлаштиргани, Ҳиндистон ерларини бирлаштириб, шаҳарларни ободонлаштиргани, савдо-сотиқ масалаларини тўғри йўлга қўйгани, боғ – роғлар яратгани ҳамда кутубхоналар, карвонсаройлар қурдиргани ҳақида тадбир иштирокчиларига батафсил маълумотлар берилди.
Давра суҳбати давомида талаба-ёшлар ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар.

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.