топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

БАРКАМОЛ АВЛОД ТАРБИЯСИ

Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти
Илм-фан
И.И.Юсупов
Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти маслахатчисининг 2018 йил 15 октябрдаги 09-2520-сон топшириқ хати ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 18 октябрдаги 87-02-2995-сон хатида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 24 – октябрь куни “Пахта саноати технологияси” факультети декани М.Рузметов, маънавий-маърифий ишлар бўйича декан муовини И.Юсупов ҳамда “Технологик машиналар ва жиҳозлар” кафедраси ассистенти А.Атажановлар иштирокида Тошкент вилояти Зангиота туманида жойлашган 32 – сонли умумтаълим мактаби раҳбарияти билан ҳамкорликда ўқувчи – ёшлар ўртасида давра суҳбати ташкил этилди.

Давра суҳбатида факультет декани М.Рузметов бириктирилган мактаб раҳбарияти билан ўтказилган суҳбатда умумтаълим мактабида таҳсил олаётган ўқувчиларнинг илм – фан ва касб – ҳунарга бўлган қизиқишини кучайтириш, институт профессор – ўқитувчиларининг илмий – педагогик салоҳияти ва тажрибаларидан самарали фойдаланган ҳолда илғор ўқитиш услубларини умумтаълим мактабларидаги таълим жараёнига мос равишда татбиқ этиш каби муҳим ва долзарб вазифаларни ҳамкорликда амалга ошириш ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Шунингдек, мамлакатимизда баркамол авлод тарбиясига юксак эътибор қаратилиши – барчамизнинг ютуғимиз эканлиги, соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш, ёшларнинг ўз ижодий ва интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқариши, уларни ҳар томонлама ривожланган шахслар этиб вояга етказиш учун зарур шарт – шароитлар ва имкониятларни яратиш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли чора – тадбирлар айнан ўша саъй – ҳаракатлар самараси эканлиги таъкидлаб ўтилди.
Учрашув давомида мактаб ҳаёти, ўқув жараёни, таълим сифати, ўқувчилар давомат масаласи ҳамда худудлар ҳолати ўрганилди.

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.