топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Аждодларга эҳтиром

Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти
Илм-фан
Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти
“Матбаа технологиялари” факультети
 Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари А.М.Аъзамов
 
Жорий йилнинг 8 февраль куни Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти “Матбаа технологиялари” факультетида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 10 мартдаги “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб ўқиш ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури” ижросини таъминлаш ҳамда Буюк бобокалонларимиз Алишер Навоийнинг 578 йиллиги ҳамда  Заҳирриддин Муҳаммад Бобурларнинг 536 йиллик таваллудини кенг нишонлаш мақсадида адабий кеча ўтказилди.
Тадбирга Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Хушнуд Дарвеш, “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси ходими, хонанда Дилшод Лазиз, Эркин Воҳидов ижод фонди деректори Алишер Боймуротов ташриф буюрди.
Тадбирда факультет Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари А.Аъзамов, Факультет Хотин-қизлар Кенгаши раиси М.Умарова ҳамда факультет талаба-ёшлари иштирок этди.

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.