топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Буюк инглиз ёзувчиси Виллиам Шекспир таваллудининг 453 йиллиги

ТАЙЛҚЭИ
   Буюк инглиз ёзувчиси Виллиам Шекспир таваллудининг 453 йиллиги муносабати билан Британия консуллиги иштирокида 2017 йил 10 февраль куни Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида адабий кеча бўлиб ўтди.
    Тадбир “Ўзбек тили ва хорижий тиллар” кафедраси томонидан Буюк инглиз ёзувчиси Виллиам Шекспир таваллудининг 453 йиллиги муносабати билан Британия консуллиги иштирокида ташкил этилди. Ушбу адабий кечада Британия консуллиги ташкилотининг директор ўринбосари Ж.Ғуломова, ва  ташкилот мутахассислари И.Ихлосова, С.Эргашева, Н.Ходжаева, Ш.Каримовалар ўз тақдимотлари билан иштирок этишди.
 
 Адабий кечада Ўзбекистон Давлат Консерваториясининг бир гуруҳ талабалари ёзувчи қаламига мансуб “Гамлет” ва ”Отелло” асарларидан парчалар ижро этишди.  

 
 
 
 
 
 

           Тадбир сўнгида талабалар Буюк инглиз ёзувчиси Виллиам Шекспир ҳаёти ва ижоди тўғрисида ўзларининг қизиқтирган саволларига ташриф буюрган меҳмонлардан тўлиқ маълумотлар олишди. 

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.