топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Александр фон Гумболдт фонди гранти

ТАЙЛҚЭИ
Жорий йилнинг 8 февраль куни Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти ректорат мажлислар залида Германиянинг Александр фон Гумболдт фонди ҳомийлик тармоғи Осиё давлатлари бўлими референт-консультанти Даниела Элеонора Бекер (DANIELA ELEONORE BECKER) биланинститут профессор-ўқитувчилари, магистр ва талабалари учун Германия университетлари таълим ва фан тизими ҳақида ўз тақдимотини наойиш этди.
Д.Бекер тадбир жараёнида Александр фон Гумболдт фонди дунёнинг 140 дан зиёд мамлакатлар халқаро ва немис тадқиқотчиларини қўллаб қувватлаш фонди хисобланиши тўғрисида маълумот бериб ўтди. Д.Бекер “Маданиятлар аро алмашинуви доирасида” Ўзбекистондаги амалиёти учун «CrossCulture»дастури танлов стипендиясини олган. Шу муносабат билан Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш қуриш ва эксплуатацияси институти таклифига биноан 2018-йилнинг январь-март ойлари мобайнида (3 ой) институтга таклиф қилинди.
 
Ташриф давомида Д.Бекер институт профессор-ўқитувчилари, магистр ва талабалари учун Германия университетлари таълим тизими, чет тиллари, логистика иқтисодиёт, фан ва халқаро муносабатлар ҳақида учрашув ва семинарлар ўтказиш, шунинг билан бирга Ўзбекистонда таълим ва фан тизими, тарихи ва маданиятини ўрганиш кўзда тутилган.

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.