топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Институтда 9 май – “Хотира ва қадрлаш куни”га бағишланган байрам тадбири ташкил этилди.

Toshkent Moliya Instituti
Жорий йилнинг6 май куни соат 12:00 да институтда  “Аждодларни хотирлаш – муқаддас қадрият” мавзусида хотира тадбири ўтказилди. Институтда фаолият кўрсатаётган ваузоқ йиллар таълим соҳасида фаолият юритган,ҳозирда нафақада бўлган фахрий педагог ишчи-ходимлар, Афғон уруши қатнашчилари ҳамда собиқ ҳарбий хизмат ходимларининг рўйхати тузилиб, уларга 9 май -“Хотира ва қадрлаш куни”га бағишлаб эсдалик совғалари топширилди. Фахрий профессор-ўқитувчиларга институт жамоаси номидан фидокорона кўрсатган хизматлари учун миннатдорчилик билдирилди ва “Байрам оши” дастурхони ташкил этилди.

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.