топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

9 май “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан ҳалок бўлган ҳарбий оилаларини аҳволидан хабар олинди

Toshkent Moliya Instituti
2017 йил 5 май куни 2017 йил “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” ҳамда 9 май “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан кекса ёлғиз ногиронлар ва хизмат вақтида ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оилаларини аҳволидан хабар олиш ва байрам билан уларни табриклаш мақсадидаТошкент молия институти Бюджет ҳисоби ва давлат жамғармалари факультети томонидан хизмат вақтида ҳалок бўлган  Анарбаев Садил Урозовичнинг оиласи ва яқин қариндошлари билан учрашув ташкил этилди.
 Мазкур тадбирда Тошкент молия институти м  аънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Ф.Мухамедов иштирок этиб, мамлакатимизда тинчлик ва осойишталикни таъминлашда ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган ҳар бир харбий хизматчилар доимий эътиборда эканлиги, уларнинг моддий таъминотини узлуксиз яхшилаб бориш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.
 Шундан сўнг, факультет декани Ж.Каримқулов ва декан муовини М.Рустамовлар томонидан хизмат вақтида ҳалок бўлган  Анарбаев Садил Урозовичнинг яқин қариндошларига С.Анарбаевнинг қахрамонларча жасорати эътироф этилиб, эсдалик совғалар берилди.
 
      Учрашувда “Камолот” ЁИҲ факультет сардори Ж.Умирзоқов ва талаба-ёшлар томонидан С.Анарбаевнинг Ватанимиз ҳимояси учун содиқ хизматлари ҳамиша қалбларда мангу қолиши ва ёшларда ватанпарварлик туйғусини янада чуқурроқ сингишида намуна бўлиши алоҳида қайд этилди.

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.